ҲУДУДЛАРНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШ

Сайфуллаев Сиддик Носирович

ТМИ, мустақил изланувчи

E-mail: sayfullayev1980@mail.ru

Аннотация:Мақолада  ҳудудларни инновацион ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти баҳоланиб, кўп вариантлилик асосида погноз қилинган.ЯИМга КБХТнинг ҳудудлар бўйича таъсири таҳлил қилинган.Ушбу таҳлиллар натижасида ҳудудларни инновацион муҳитини яхшилашга доир хулосалар қилинган.

Аннотация:В статье оценивается деятельность малого бизнеса и частного предпринимательства в инновационном развитии регионов и прогнозируется их на основе множественных вариантов. Анализируется влияние КПТС на ВВП по регионам. В результате этих анализов были сделаны выводы по улучшению инновационной среды регионов.

Abstract:The article evaluates the activities of small businesses and private entrepreneurship in the innovative development of regions and predicts them on the basis of multiple options. The impact of the CPPTS on GDP by regions is analyzed. As a result of these analyzes, conclusions were drawn on improving the innovative environment of the regions.

Калит сўзлар: кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес субъектлари, инновацион ривожланиш, ҳудудларда инновацион муҳит, ЯИМ, ЯҚҚ.

Ключевыеслова.малый бизнес, частное предпринимательство, субъекты малого бизнеса, инновационное развитие, инновационный климат в регионах,ВВП, ВДС.

Keywords:small business, private entrepreneurship, subjects of small business, innovative development, innovative climate in the regions, GDP, GVA.

 

КИРИШ

Мамлакатимиз ҳудудларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни инновацион ривожланиши ва мазкур секторни давлат томонидан тартибга солиниши янада фаоллашиб бормоқда. Мамлакат ҳудудларидаги ишбилармонлик муҳитининг тобора кенгайиши кичик бизнес субъектларини инновацион ривожланишорқали фаолиятини таъминлашга олиб келмоқда.Натижада ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ва ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ошишида барча тармоқлардаги кичик бизнес субъектларининг ҳиссаси  ортиб бормоқда.

Ҳозирги инновацион ривожланаётган мамлакатларда ҳамда мамлакатимизда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожларишини атрофлича таҳлил қилиш муҳим ва оқилона иқтисодий қарорлар қабул қилишда ҳар қачонгидан ҳам долзарблик касб этмоқда.

Мамлакатимиз ҳудудларини барқарор ва жадал ривожлантириш учун уларнинг комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, табиий хом-ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини, иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майда ПҚ-4702-сон “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори [1]га мувофиқ статистик кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Бу эса, ўз навбатида республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш борасидаги муаммоларнинг амалий ечими бўлиб хизмат қилмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаси, унинг ривожи ва йўналишларини ўрганган хорижий олимлар: А.Маршалл [2], Й.Шумпетер [3], В.Валес [4] лар тадбиркорликнинг илмий асосчилари ҳисобланади.

Д.А.Каримов “Республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилишда рейтинг баҳолаш тизимининг моҳияти ва афзалликлари”[5], О.А.Арипов “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яратиш”[6]га боғлиқликларига алоҳида тўхталиб ўтишган.

Тадқиқот методологияси

Илмий мақолани тайёрлашда бир нечта тадқиқот методологиялари ва усулларидан фойдаланилган. Хусусан, илмий абстракция, эксперт баҳолаш, индукция ва дедукция, ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни тизимли таҳлил қилиш, иқтисодий-статистик таҳлил, қиёсий таҳлил, кўп вариантлилик асосида прогноз усуллар кенг қўлланилган

Таҳлил ва натижалар

Ҳудудларни инновацион ривожланишида КБХТ миллий иқтисодиётни таркибий қисми сифатида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикасини прогнозлашда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш зарур: ҳудудларнинг илмий-техник, иқтисодий ва меҳнат ресурслари. Уларнинг ҳаммаси ўзаро алоқадор ва бир-бирига боғлиқ бўлиб, мантиқий яхлитликни акс эттиради. Аммо, прогнозлаш қўлами нуқтаи назаридан бу йўналишларнинг нисбатан роли бир хил эмас.

Маълумотларни қайта ишлашнинг турли-туманлиги бир неча моделлар қўллашни тақозо этади. Барча усулларга тегишли хулосаларнинг умумийлиги тадқиқотнинг реаллигини, хулосаларнинг услублар бўйича турличалиги тадқиқотнинг субъективлигини кўрсатади. КБХТ объектларини бошқариш учун баъзан нопараметрик статистик усулларни қўллашни тавсия этамиз. Айниқса, улардан КБХТ корхоналарини бошқаришда қисқа муддатларга прогнозлаштиришда фойдаланиш тавсия этилади.

Кўп омилли регрессиянинг чизиқли тенгламаси умумий кўринишда қуйидагича ёзилади:[1]

(3.3.1)

Бу ерда:

У1,2… — натижавий белгининг ўзгарувчан ўртача миқдори бўлиб, унинг индекслари регрессия тенгламасига киритилган омилларнинг тартиб сонларини кўрсатади;

а0 — озодҳад;

аj — регрессия тенгламасинингкоэффициентлари.

Кўп омилли регрессия тенгламасинингпараметрлари“энгкичикквадратлар”усулигаасосланибҳосилқилинадиганушбунормалтенгламаларсистемасинингечимидир:

(1)

(1) моделни натурал логарифм орқали алмаштириб олсак, у ҳолда қуйидаги кўринишга эга бўламиз:

.          (2)

(2) моделда , белгилашларни амалга оширсак, у ҳолда қуйидаги тўғри чизиқли тенглама кўринишига эга бўламиз:

.                                   (3)

(3) моделдаги номаълум    параметрларни топиш учун қуйидаги нормал тенгламалар тизими тузилади.

(4)

Ушбу  нормал тенгламалар тизимини математиканинг бир нечта усули орқали аналитик ечилса, у ҳолда номаълум   параметрларнинг қийматлари топилади. Қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган прогнозлаш параметрларни асослашда имкон қадар кўп миқдордаги омилларнинг бир қатор йиллар давомидаги ўзгаришлари бўйича маълумотлар тизимидан фойдаланиш кутилаётган натижанинг асосланганлик ва аниқлик даражасини очиб беришга ёрдам беради. Шунингдек, баъзи бир ўзига хос бўлмаган жиҳатларни бирмунча саралаш усули ёрдамида эластиклик даражасини оширади. Бунда характерли ҳисобланмаган маълумотларни динамик қатордан чиқариш, статистик хатоликларни тузатиш ҳамда қайта ишлаш имконияти мавжуд бўлади. Ҳозирги шароитда кўп омилли регрессияэконометрикада энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади.

4-моделда натижавий ва омил белгиларнингқандай ўзгаришини ва улар орасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш учун мултиколлинеарликка текширилиши лозим. Бунинг учун унинг корреляцион жадвалини тузамиз. ЯИМга КБХТнинг ҳудудлар бўйича таъсирини таҳлил қиламиз. Таъсир қилувчи омиллар Қорақалпоғистон Республикаси (Х1), Андижон (Х2), Бухоро (Х3), Жиззах (Х4), Қашқадарё (Х5), Навоий (Х6), Наманган (Х7), Самарқанд (Х8), Сурхондарё (Х9), Сирдарё (Х10), Тошкент (Х11), Фарғона (Х12), Хоразм (Х13) вилоятлари (1-вариант).

ЯИМга КБХТ соҳасида яратилган инновацион маҳсулотлар ва уларга таъсир этувчи омиллар: жорий қилинган инновациялар (Х1), ишлаб чиқарилган инновацион товарлар, ишлар ва хизматлар (Х2), технологик, маркетинг ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар (Х3) бўйича эконометрик модел тузиш ва уни таҳлил қилиш учун энг кичик квадратлар усулидан фойдаланилди. Тузилган кўп омилли  (2-вариант) эконометрик моделнинг статистик аҳамиятлилиги ва уни тадқиқ қилинаётган жараёнга мос келишлигини аниқлаш учун Фишернинг F критериясидан фойдаланилди.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ЯИМ ва ЯҲМга КБХТнинг регрессия модели ва сифат мезонлари

  β0

(Стандартная хато)

rх,y F

(F мохияти)

R-квадрат t-статистика

(P-мохияти)

1-вариант 18091,5

(0,02)

0,90 99,6

(0000)

0,8139 463,2

(0000)

2-вариант 1203,6

(0,13)

0,92 37,3

(0000)

0,8461 56,5

(0000)

F мезоннинг ҳақиқий қиймати Fҳақ.=99,6 (1-вариант), Fҳақ.=37,3 (2-вариант). Агар ҳисобланган қиймат жадвалдаги қийматдан юқори бўлса, тузилган кўп омилли эконометрик модел статистик аҳамиятли дейилади. Fҳақ.>Fжад.Шартни қаноатлантирди, шу сабабли ундан келгуси даврларга прогноз қилишда фойдаланиш мумкин.

Кўп омилли эконометрик модел параметрлари ва корреляция коэффициентининг ишонч даражасини текширишда Стьюдентнинг tкритериясиданфойдаланилди. Бунда ҳам кўп омилли эконометрик моделдаги ҳисобланган параметрлар учун tҳақ.>tжадқийматидан юқори бўлиши лозим. t=463,2 (1-варинат), t=56,5 (2-вариант).

Маълумки детерминация коэффициенти 0 дан 1 гача бўлган қийматларни қабул қилади. Танланган омил қиймати 1 га яқин бўлса, омил таъсири кучли бўлади. Ушбу ҳолатда детерминация коэффициенти R2=0,8139 (1-вариант), R2=0,8461 (2-вариант)га тенг бўлиб, танланган омил кўрсаткичлар натижага (Y)таъсири 81,4 ва 84,6 фоизга тенг эканлиги аниқланди.

Амалга оширилган прогноз натижаларига кўра (2021 йил баҳосида)ЯИМ хажми 2026 йилга бориб 1-вариантда 900458,1 млрд.сўмни, 2-вариант бўйича 877654,8 млрд. сўмни ташкил этиши,  ЯИМда КБХТнинг улуши эса 2026 йилда 1-вариант бўйича 64,5 фоизни, 2-вариантда эса 61,5 фоизни ташкил қилиши мумкинлиги, шунингдек КБХТ фаолиятининг мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор, рақобатбардош ҳамда муҳим ўринни эгалловчи соҳалардан бири эканлиги тўғрисида хулоса қилинди.

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ва КБХТнинг ЯҚҚ прогнози

(2021 йил баҳосида)

 

Йиллар

ЯИМ, млрд. сўм КБХТнинг ЯҚҚ, млрд. сўм ЯИМдаКБХТнингулуши, %
1-вариант 2-варинт 1-вариант 2-варинт 1-вариант 2-варинт
2021* 734587,7 734587,7 403288,7 403288,7 54,9 54,9
2022 749714,3 756264,6 464273,8 460384,1 61,9 60,9
2023 784758,9 784927,8 490881,3 479091,5 62,6 61,0
2024 821507,8 814685,5 519052,9 498559,1 63,2 61,2
2025 860044,8 845579,9 548881,6 518817,8 63,8 61,4
2026 900458,1 877654,8 580465,6 539899,6 64,5 61,5

*Амалдаги кўрсаткич

Ўзбекистон Републикаси ҳудудлари бўйича КБХТнинг ЯҚҚни прогноз қилиш учун 2010-2021 йиллардаги ЯҚҚ (Y), саноат маҳсулотлари (Х1), қишлоқ хўжалиги (Х2), қурилиш (Х3), инвестиция (Х4), чакана савдо (Х5), экспорт (Х6), импорт (Х7), банд аҳоли сони (Х8), хизматлар (Х9) кўрсаткичлари олинди (1-вариант, 3-жадвал).

3-жадвал

Ўзбекистон Републикаси ҳудудлари бўйича КБХТнинг ЯҚҚга таъсирининг корреляцион-регрессион моделлари

Ҳудудлар β0 β1х1 β 2х2 β3х3 β4х4 β5х5 β6х6 β7х7 β8х8 β9х9
ҚорақалпоғистонРеспубликаси -5,31 0,39 0,93 0,39 0,44 0,41 0,31 0,22 2,35 0,32
Андижон 6,21 0,49 1,5 0,79 0,66 0,66 0,44 0,44 4,11 0,44
Бухоро 4,99 0,56 1,35 0,54 0,54 0,56 0,39 0,29 1,75 0,40
Жиззах 5,69 0,40 1,22 0,47 0,25 0,47 0,16 0,23 2,17 0,35
Қашқадарё 6,66 0,38 1,53 0,70 0,47 0,45 0,32 0,15 2,6 0,38
Навоий 5,94 0,30 0,45 0,18 0,03 0,30 0,30 0,03 1,65 0,15
Наманган -4,83 0,37 0,97 0,44 0,31 0,44 0,17 0,28 1,83 0,31
Самарқанд 6,22 0,48 1,84 0,49 0,35 0,49 0,42 0,33 2,66 0,31
Сурхондарё 6,04 0,40 1,25 0,44 0,29 0,42 0,35 0,19 3,13 0,32
Сирдарё 4,52 0,28 0,96 0,25 0,19 0,39 0,16 0,19 1,39 0,25
Тошкент -4,48 0,42 1,38 0,24 0,26 0,33 0,06 0,15 1,5 0,23
Фарғона 6,03 0,42 1,18 0,64 0,43 0,55 0,37 0,34 3,56 0,36
Хоразм 5,81 0,44 1,16 0,50 0,38 0,50 0,24 0,36 2,81 0,36

 

Тузилган кўп омилли (Қорақалпоғистон Республикаси)  (1-вариант) эконометрик моделнинг статистик аҳамиятлилиги ва уни тадқиқ қилинаётган жараёнга мос келишлигини аниқлаш учун Фишернинг F критериясидан фойдаланилди.

КБХТда инновацион фаолият бўйича: жорий қилинган инновациялар (Х1), ишлаб чиқарилган инновацион товарлар, ишлар ва хизматлар ҳажми (Х2), технологик, маркетинг ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар ҳажми (Х3) (2-вариант, 5-жадвал). Ушбу кўрсаткичларни ҳам 2021 йил баҳоларига ўтказиб, прогнозни амалга оширдик.

4-жадвал

Ўзбекистон Републикаси ҳудудлари бўйича КБХТнинг ЯҚҚга таъсирининг корреляцион-регрессин моделлари

Ҳудудлар β0 β1х1 β2х2 β3х3
ҚорақалпоғистонРеспубликаси 9,31 -0,11 0,14 0,02
Андижон 9,78 0,17 0,08 0,09
Бухоро 9,56 0,16 0,11 0,11
Жиззах 9,17 0,13 0,11 0,11
Қашқадарё 9,89 0,08 0,10 0,01
Навоий 9,88 -0,01 -0,02 -0,01
Наманган 9,54 0,12 0,09 0,06
Самарқанд 10,17 0,09 0,06 0,06
Сурхондарё 8,98 0,37 0,10 0,12
Сирдарё 8,77 0,12 0,06 0,05
Тошкент 10,29 0,06 0,04 0,05
Фарғона 9,43 0,22 0,10 0,14
Хоразм 9,43 0,11 0,11 0,02

 

Тузилган кўп омилли  (2-вариант) эконометрик моделнинг статистик аҳамиятлилиги ва уни тадқиқ қилинаётган жараёнга мос келишлигини аниқлаш учун Фишернинг F критериясидан фойдаланилди.

 

 

5-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг ЯҲМга КБХТнинг регрессия модели ва сифат мезонлари

Ҳудудлар β0

(Стандартная ошибка)

rх,y F

(Значимость F)

R-квадрат t-статистика

(P-Значение)

1-вариант
ҚорақалпоғистонРеспубликаси 713,65(0,04) 0,8877 71,69(0000) 0,7880 150,40(0000)
Андижон 1814,46(0,04) 0,8890 71,52(0000) 0,7904 197,03(0000)
Бухоро 1376,55(0,04) 0,6355 26,66 (0000) 0,4040 161,62 (0000)
Жиззах 824,31(0,04) 0,8412 80,31 (0000) 0,7076 152,43(0000)
Қашқадарё 1232,73(0,05) 0,8542 49,50(0000) 0,7297 139,59(0000)
Навоий 865,75(0,06) 0,6825 23,99 (0000) 0,4658 120,88(0000)
Наманган 1510,95(0,04) 0,9158 104,10(0000) 0,8386 181,82(0000)
Самарқанд 2432,82(0,04) 0,8932 59,82 (0000) 0,7979 192,70(0000)
Сурхондарё 1074,83(0,05) 0,9009 73,09 (0000) 0,8116 146,38(0000)
Сирдарё 672,69(0,05) 0,7759 40,23 (0000) 0,6020 138,57(0000)
Тошкент 3231,72(0,04) 0,5032 130,96(0000) 0,2532 180,92(0000)
Фарғона 2047,84(0,04) 0,9153 84,3461(0000) 0,8378 197,73(0000)
Хоразм 894,68(0,04) 0,9309 918871(0000) 0,8666 176,95(0000)
2-вариант
ҚорақалпоғистонРеспубликаси 24,21(0,19) 0,4356 2,52(0000) 0,1898 16,50(0000)
Андижон 16,87(0,81) 0,8422 15,04(0000) 0,7093 9,87(0000)
Бухоро 39,82(0,55) 0,8559 17,78(0000) 0,7326 18,93(0000)
Жиззах 33,58(0,22) 0,7715 13,44(0000) 0,5953 16,19(0000)
Қашқадарё 9,25(0,39) 0,5261 3,00(0000) 0,2768 5,70(0000)
Навоий 59,15(0,23) 0,8726 24,49(0000) 0,7615 18,02(0000)
Наманган 59,72(0,21) 0,8444 20,93(0000) 0,7131 19,19(0000)
Самарқанд 42,64(0,28) 0,8469 16,03(0000) 0,7172 13,23(0000)
Сурхондарё 46,62(0,13) 0,8966 26,01(0000) 0,8039 28,97(0000)
Сирдарё 60,19(0,25) 0,8179 13,49(0000) 0,6687 16,39(0000)
Тошкент 99,88(0,35) 0,8418 15,46(0000) 0,7087 13,30(0000)
Фарғона 97,75 (0,10) 0,8847 42,37(0000) 0,7827 44,51(0000)
Хоразм 16,83(0,26) 0,3380 0,98(0000) 0,1142 10,70(0000)

Қорақалпоғистон Республикаси F мезонининг ҳақиқий қиймати Fҳақ.=71,69 (1-вариант), Fҳақ.=2,52 (2-вариант). Агар ҳисобланган қиймат жадвалдаги қийматдан юқори бўлса, тузилган кўп омилли эконометрик модел статистик аҳамиятли дейилади. Fҳақ.>Fжад.шартни қаноатлантирди, шу сабабли ундан келгуси даврларга прогноз қилишда фойдаланиш мумкин.

Кўп омилли эконометрик модел параметрлари ва корреляция коэффициентининг ишонч даражасини текширишда Стьюдентнинг tкритериясиданфойдаланилди. Бунда ҳам кўп омилли эконометрик моделдаги ҳисобланган параметрлар учун tҳақ.>tжадқийматидан юқори бўлиши лозим. t=150,4 (1-вариант), t=16,5 (2-вариант).

Маълумки детерминация коэффициенти 0 дан 1 гача бўлган қийматларни қабул қилади. Танланган омил қиймати 1 га яқин бўлса, омил таъсири кучли бўлади. Ушбу ҳолатда детерминация коэффициенти R2=0,7880 (1-вариант), R2=0,1898 (2-вариант)га тенг бўлиб, танланган омил кўрсаткичлари натижага (Y)таъсири 78,80 ва 18,98 фоизга тенг эканлиги аниқланди.

6-жадвал

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ЯҲМга КБХТнинг ЯҚҚ прогнози, (2021 йил баҳосида)

2021* 2022 2023 2024 2025 2026
ҚорақалпоғистонРеспубликаси 1-вариант 14805,4 15220,1 15984,8 16790,1 17638,2 18531,4
2-вариант 14805,4 15314,2 15957,2 16627,3 17325,4 18052,9
Андижон 1-вариант 31441,8 34760,9 37140 39685,2 42408,2 45321,6
2-вариант 31441,8 32740,3 34224,1 35777,1 37402,4 39103,6
Бухоро 1-вариант 29211,8 29657,6 31359 33168,7 35093,7 37141,8
2-вариант 29211,8 29815,6 31123,7 32489,2 33914,6 35402,6
Жиззах 1-вариант 18959,6 19421,3 20545 21739,6 23009,7 24360,1
2-вариант 18959,6 20520,3 21673,9 22892,4 24179,4 25538,7
Қашқадарё 1-вариант 30245 30789,4 32542,4 34403,2 36379,1 38477,2
2-вариант 30245 30619,8 32034,7 33515,1 35063,8 36684,1
Навоий 1-вариант 16085,9 18504,8 18812,8 19129 19453,5 19786,6
2-вариант 16085,9 17882,7 17791,4 17700,7 17610,6 17521,2
Наманган 1-вариант 25342,7 26225,7 27573,9 28994,9 30492,7 32071,5
2-вариант 25342,7 26055,7 27136,4 28262 29434,2 30655,1
Самарқанд 1-вариант 39452,4 42516,7 44528,2 46635,8 48844,2 51158,1
2-вариант 39452,4 40626,3 41809,4 43027 44280,3 45570,2
Сурхондарё 1-вариант 23260 24095,7 25398,1 26773,6 28226,4 29761
2-вариант 23260 23663,7 24653,9 25686 26761,7 27882,9
Сирдарё 1-вариант 10783,5 10461,8 10792,5 11134,8 11489 11855,6
2-вариант 10783,5 11102,3 11500,8 11913,6 12341,2 12784,2
Тошкент 1-вариант 38445,5 39734 40818,6 41940,6 43101,4 44302,3
2-вариант 38445,5 42405,4 43431,7 44483 45559,8 46662,7
Фарғона 1-вариант 33085 34235,8 36268,5 38422,8 40706,1 43126,2
2-вариант 33085 34618,3 36418,6 38312,5 40304,9 42400,9
Хоразм 1-вариант 19879,3 21279,1 22433,4 23650,9 24934,9 26289,1
2-вариант 19879,3 20505 21175,9 21868,8 22584,3 23323,2

*Амалдаги кўрсаткич

 

Хулоса қилиб айтганда, кейинги йилларда инновацион иқтисодиёт асосида ривожланаётган бир қатор мамлакатларда гигант корхоналар бажарган аввалги кўп вазифаларни мобиль, яъни ихчам, кичик корхоналар томонидан амалга ошириш жараёни кузатилмоқда. Айнан шу сабабларга кўра, йирик саноат корхоналари сони қисқариб,  кичик корхоналар сони кескин суръатларда ортиб бормоқда. Бу жараён бозор иқтисодиётининг динамик, ҳаракатчан, янгиликларга ҳозиржавоб тарзда ўсиши, бозордаги талаб ва унинг ўзгаришига тез мослашувчан бўлишини таъминламоқда.

Фойдйланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майда “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сон Қарори.
  2. Маршалл А. Принципы политической экономии. – М.: Прогресс, 1993. – 415 с.
  3. 3. Шумпетер Й. Теория экономической развития. – М.: Прогресс, 1985. – 159 с.
  4. 4. Vales W.J. Empirical research on entrepreneurial orientation: An assessment and suggestions for future research / W.J. Wales, V.K. Gupta, F.T. Mousa // International Small Business Journal. – 2013. — №31(4). – P. 357-383.
  5. Д.А.Каримов “Республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилишда рейтинг баҳолаш тизимининг моҳияти ва афзалликлари” //“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 2020 йилсентябрь-октябрь № 5.
  6. О.А.Арипов “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яратиш”// “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. 2019 йил март-апрель № 2.

7.www.stat.uz. — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайти.

[1]Соатов Н.М. Статистика. Дарслик. – Т.: Абу Али ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти. 2003. 436-бет.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *