Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида қимматли қоғозлар ликвидлилигинни таъминлаш сиёсатини олиб бориш йўналишлари

                   

Қулматов Чори Анорович

ТДИУ  “Молия” кафедрасининг доценти, и.ф.н.

Бозорова Сафаргул Соатмуродовна

ТДИУ “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори” мутахассислиги 2-босқич магистранти

Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистон фонд биржасида қимматли қоғозлар ликвидлигини оширишда инвестиция воситачилари маркет-мейкерлик хизматларини ролини ривожлантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, республикамизда қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг миллий иқтисодиётдаги ролини янада ошириш учун уни кейинги йилларда ривожлантиришнинг ҳаракат стратегиясини, бозор муносабатлари шароитида унинг фаолият юритиш механизмини такомиллаштириш борасидаги ғоялар ва қарашлар тизими кўрсатиб ўтилган.

Калит сўзлар. Қимматли қоғозлар, фонд биржаси, депозит сертификатлари, иккиламчи қимматли қоғозлар бозори, опцион, ликвидлилик, маркет-мейкер, савдолар ташкилотчиси, очилиш нархи, ёпилиш нархи, акция.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларини тубдан қайта қуриш иқтисодиѐтининг хорижий реал секторига хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилишнинг самарали канали бўлган қимматли қоғозлар бозорининг шаклланиши билан узвий боғлиқ.

Жаҳон тажрибаси, қимматли қоғозлар бозорини самарали тартибга солиш учун мавжуд қонуний-меъѐрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, фонд бозори инфратузилмасини ривожлантириш, иштирокчилар фаолиятини юритишда ва ташкил этишда янги иқтисодий нормативларни қўллаш, ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар фаолиятларини такомиллаштириш каби вазифаларни амалга ошириш долзарб эканлигини кўрсатмоқда.

 

Мамлакат иқтисодий ўсиши учун қимматли қоғозлар бозори муҳим аҳамият касб этадиган замон талабларига мос ва хос равишда олиб бориш бугунги куннинг диққат марказида бўлиб турибди.

Зеро, миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантириш йўлларидан бири сифатида корхоналарда самарали корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш хисобланади. Мамлакат реал сектор корхоналарида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш миллий иқтисодиёт ривожланиши учун катта аҳамиятга эга, чунки корхоналарда амалга оширилган самарали корпоратив бошқарувнинг натижаси хам миллий, хам глобал миқёсда кўринади.

Бугунги кунда қимматли қоғозларни чиқариш, уларни жойлаштириш ва муомалада бўлишини таъминлашни тартибга солувчи барча зарурий меъёрий-ҳуқуқий база мавжуд. Чунончи Фуқаролик кодекси, “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги, “Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, бир қатор қонуности ҳужжатлар ва савдо ташкилотчиларининг қоидалари амал қилмоқда. Миллий капитал бозорининг рақобатбардошлиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсадида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга доир дастурлар қабул қилинмоқда.

Маълумки, ривожланган мамлакатлар фонд бозорида қимматли қоғозларнинг ликвидлилигини ушлаб турадиган, савдо пайтида талаб ва таклифга боғлиқ ҳолда муайян қимматли қоғозларнинг жорий нархларини аниқлайдиган маркет-мейкерлик фаолияти мавжуд. Бу восита сармоядорлар ва акциядорлар учун инвестициялаш борасида қарор қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимиз фонд бозорини, айниқса, иккиламчи фонд бозорини янада ривожлантиришнинг муҳим омилларидан бири – бу биржа савдоларида фаол профессионал иштирокчи сифатида маркет-мейкерлик фаолиятини ташкил қилиш ҳисобланади.

Ўзбекистон фонд бозорининг бугунги кундаги ривожланиш босқичида тўпланган амалиёт талаб ва таклиф асосида акция нархларининг узлуксиз ҳамда доимий равишда қайд этиб бориш механизмини бирламчи ва иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида жорий этишни лозим топади. Шундай экан, даврнинг ўзи қимматли қоғозлар бозорида маркет-мейкерлик тушунчасини ўрганишни ва уни жорий қилишни тақозо этмоқда.

 

Хулоса ва таклифлар

 

  1. Мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари акцияларининг йирик хорижий фонд бозорларида сотилиши оркали хорижий инвестицияларни жалб этиш жараѐнининг долзарблигини ҳисобга олиб, республикамиз эмитентларининг жахон фонд бозорларининг листинг талабларини бажаришини давлат томонидан рағбатлантириш механизмини йўлга қўйиш ва миллий фонд бозорининг хорижлик инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш таклифларининг амалга татбиқ этилиши хорижий инвестицияларни жалб этишни фаоллаштиради.
  2. Милий фонд бозорида замонавий воситаларнинг камлиги сабабли бозорнинг жозибадорлигига салбий таъсирини ҳисобга олиб, янги молиявий бозор воситаларини, яъни узок муддатли «инфратузилма облигация»лари ва «депозитар тилхатлар»ни муомалага киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф фонд бозорининг жозибадорлигини оширади ва инвестицияларни жалб этиш имкониятини кенгайтиради.
  3. Фонд бозорида ахборотларни ошкор этиш механизми ва аҳоли молиявий саводхонлигининг талаб даражасида эмаслиги фонд бозори савдо айланмасига жиддий таъсир этмоқда. Шу муносабат билан ахборотни ошкор этиш тизимининг ва ахоли молиявий саводхонлигини оширишнинг янгича такомиллашган механизмини қўллаш бўйича тавсияларнинг амалга оширилиши аҳоли бўш маблағларини фонд бозорига жалб этишни фаоллаштиради.

 

 Адабиётларлар рўйхати

 

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуни, ЎРҚ-387-сон, 03.06.2015 й.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони.
  3. Алимов И.И. (2007) “Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари”. Ўқув қўлланма. Т.: ТДИУ.
  4. Носиров Э.И. (2003) “Қимматли қогозлар бозорида тижорат банкларининг ролини ошириш масалалари”. Автореферат ИФН. Ўз.РБМА-Т.
  5. “Банк ахборотномаси газетаси”. 2016-2021 йиллардаги сони.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *