Жаҳон давлатларида турли усулларда ҳисобланганялпи ички маҳсулотни натижаларини мувофиқлаштириш аспектлари

Хусанова Мухсина Касимовна

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги бош инспектори

БМТ статистика комиссияси томонидан турли даражада тараққий этган давлатларнинг ялпи ички маҳсулотини ҳисоблашда турли усуллардан кенг фойдаланиш хусусида тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса давлатларнинг ялпи ички маҳсулотини тўла қонли баҳолашга ҳамда истиқболларини белгилашда муҳим ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда ҳам ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш, якуний истеъмол усулларида ҳисобланиб, уларнинг натижалари қийсий таҳлил этилиб, тегишли хулосалар чиқарилади.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларида, шунингдек бир қатор Европа давлатларида, мисол учун Бельгияда, Буюк Британияда, Францияда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)ни ҳисоблаш ҳар учала усул (ишлаб чиқариш, тақсимлаш, якуний истеъмол)да амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад натижаларни қиёслаш ва аниқликни янада оширишдир. Кўп ҳолларда, мисол учун Европа Иттифоқининг Германия, Дания, Испания, Италия ва Нидерландия мамлакатларида ишлаб чиқариш ва якуний истеъмол усули қўлланилади. Россия ва айрим бошқа мамлакатлар ишлаб чиқариш усулини маъқулроқ кўришади. Асосий усул сифатида қайсидир усулдан фойдаланиш, бу бошқа усулдан фойдаланилмайди дегани эмас. Бунда, ишончлироқ ахборот базаси билан таъминланган натижаларга афзаллик берилади, холос.

ЯИМни иккита ёки учта усулда ҳисоблашда олинган натижаларни мувофиқлаштиришда ўзига яраша айрим муаммолар пайдо бўлади. Ушбу муаммоларни турли мамлакатларда турлича ҳал этишади. Бундай ҳолатда ҳар хил усулда ҳисобланган ЯИМни боғлаш ёки мувофиқлаштиришда икки хил ёндашишдан фойдаланилади:

1.Расмий-мантиқий мувофиқлаштириш;

2.“Статистик-хатолик” кўрсаткичини киритиш орқали.

Францияда турли усулда ҳисобланган ЯИМ натижаларини мувофиқлаштириш бир неча босқичда изчил равишда амалга оширилади. Турли усулда ҳисобланган маълумотларни қиёслаш ва мувофиқлаштириш биринчи босқичдаёқ – давлат муассасалари ва корхоналари, кредит ва суғурта муассасалари, нотижорат ташкилотлари, фермер хўжаликлари бўйича,  худди шундай уй хўжаликлари сектори доирасидаги айрим ишлаб чиқариш фаолияти турлари бўйича ахборотларни қайта ишлаш жараёнида рўй беради. Мазкур мувофиқлаштириш жараёнида тармоқлараро баланс муҳим ўрин эгаллайди. Сўнгги  мувофиқлаштириш асосан оралиқ ва якуний истеъмол кўрсаткичларига, шунингдек номолиявий корхоналар секторининг даромадларини ҳосил қиладиган тармоқ счетларига дахлдор бўлади.

Ишлаб чиқариш ва ЯИМдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни мувофиқлаштиришга таъсир этувчи муҳим сабаблардан бири мазкур ҳисоблашларда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг, жумладан яширин иқтисодий фаолият ва норасмий иқтисодиётнинг  акс этиши ҳисобланади. Маълумки, кузатилмайдиган иқтисодиётни баҳолаш муаммоси барча мамлакатларда мавжуд. Айниқса, МДҲ мамлакатларида мазкур муаммо ўта долзарб ҳисобланади, чунки бозор муносабатларини жорий этилишида, хусусан ислоҳотларнинг дастлабки босқичида, хусусий бизнес соҳасининг кескин кенгайиши, одатда хўжалик субъектлари фаолияти устидан давлат назоратининг сусайиши билан кузатилади. Айни пайтда, янги бозор шароитларида статистик ахборотларни йиғишни ташкил этишнинг такомиллашмагани боис,  ёппасига статистик кузатишдан танлама кузатишга ўтиш, майда ишлаб чиқарувчи иқтисодий бирликларнинг тўла қонуний фаолиятини тўлиқ қамровини таъминлай олмади.

ЯИМни учта усулда ҳисоблаш ва улар натижаларини мувофиқлаштириш принциплари схемаси қуйидаги жадвалда келтирилган (маълумотлар шартли).

1-жадвал

ЯИМни ҳисоблашни учта усулининг принципиал схемаси

Ишлаб чиқариш усули  
1. Ялпи ишлаб чиқариш (асосий нархларда) 9000
2. Оралиқ истеъмол 5200
3. Ялпи қўшилган қиймат (асосий нархларда) [п.1 – п.2] 3800
4. Маҳсулотларга солиқлар 600
5. Маҳсулотларга субсидиялар (ёрдамга бериладиган маблағ) 400
6. ЯИМ (сўнгги (охирги) харидор нархларида)                     [п.3 + п.4 – п.5] 4000
Якуний истеъмол усули (харажатлар усули)  
8. Якуний истеъмолга харажатлар (якуний истеъмол) 3000
9. Ялпи жамғармага харажатлар (ялпи жамғарма) 1000
10. Товар ва хизматлар экспорти 900
11. Товар ва хизматлар импорти 820
12. Статистик хатолик[ п.6 – (п.8 + п.9 + п.10 – п.11)] –80
13. ЯИМ (сўнгги харидор нархларида) [п.6 ёки п.8 + п.9 + п.10 – п.11 + п.12] 4000
  Тақсимланадиган усул (даромадлар усули)  
14. Иш ҳақи 2200
15. Ишлаб чиқариш ва импортга солиқлар 800
16. Ишлаб чиқариш ва импортга субсидиялар 500
17. Ялпи даромад/ялпи аралаш фойда                    [п.6 – (п.14 + п.15 – п.16] 1500
18. ЯИМ (сўнгги харидор нархларида)                                                   [  п.6 ] 4000

 

Россия статистикасида ЯИМни ҳисоблашда асосий усул сифатида ишлаб чиқариш усули ҳисобланади ва якуний истеъмол усулидаги ҳисобга “Статистик тафовут” вазиятини (позициясини) киритадилар. Ушбу вазиятнинг мавжудлиги турли усулларда олинган ҳисоблаш натижаларининг мувофиқлиги бутунлай ишлаб чиқарилмаслигини англатмайди. Одатда, меъёрли тафовут ЯИМнинг 3-5%идан ошмайди.

Германияда ЯИМни ишлаб чиқариш усули ва харажатлар усулида ҳисоблаш агрегатлашган даражада баланслаштирилади. Бундай баланслаштиришни агрегациянинг анча паст даражаларида амалга ошириб бўлмайди. Чунки, тармоқлар бўйича ишлаб чиқариш счетларини ажратиш маҳсулотлар бўйича харажатларни тақсимлаш билан тўғри келмайди. Баланслаштиришда афзаллик энг ишончли ахборот ҳисобланган кўрсаткичга  берилади. Дастлабки ҳисоблашларни ўтказишда ишлаб чиқариш усулида ҳисобланган кўрсаткичларга устуворлик берилади (ЯИМ якуний фойдаланишнинг айрим компоненталари тўғрисидаги ахборот, айниқса моддий айланма маблағлар захираларининг ўзгариши тўғрисида). Охирги ҳисоблаш босқичида маҳсулот ва фойдадан якуний фойдаланишни тавсифловчи кўрсаткичлар анча ишончли бўлади. Агар ЯИМни ишлаб чиқариш усули асосида ҳисоблаганда корректировкалаш оралиқ истеъмолга тегишли бўлса (Ялпи қўшилган қиймат = Ишлаб чиқариш – Оралиқ истеъмол), у ҳолда ЯИМни харажатлар усулида ҳисоблашларда, кўпинча якуний фойдаланишга уй хўжаликларининг харажатлари ва моддий айланма маблағлар захирасининг ўзгариши кўрсаткичлари корректировкаланади.

Хулоса қилиб айтганда, давлат орасида ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш методикасида умумий тамойиллар,услублар мавжуд бўлсада, улар ўзларидаги миллий статистиканинг асосий юритиш тартибидан келиб чиқиб, ЯИМ ни ҳисоблашни амалга оширадилар. БМТ Статистика комиссияси эса ЯИМ ни статистик ҳисоблашда ҳеч бўлмаганда 2 та усулдан самарали фойдаланиш зарурлигини уқтиради.

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

 

  1. Ли Қ., Сонг Ж., Wанг Э., Ҳу Ҳ., Зҳанг Ж., Wанг Й., 2014, Эcономиc гроwтҳ анд поллутант эмиссионс ин Чина: а спатиал эcонометриc аналйсис. Сточастиc энвиронментал ресеарч анд риск ассессмент, 28(2), 429-442, ДОИ: 10.1007/s00477-013-0762-6.
  2. Эртек, Э., (2014), Кимя Сектöрü Рапору, ТСКБ Экономик Араşтıрмалар, http://www.tskb.com.тр (5.03.2017).
  3. www.stat.uz расмий сайт маълумотлари.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзийоэвнинг 2022-йил

28-январдаги “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли фармони. ҳттп//lex.uz

  1. Натионал Аcадемиес оф Сcиенcес, Энгинееринг, анд Медиcине. 2022. Тҳе Импортанcе оф Чемиcал Ресеарч то тҳе У.С. Эcономй. Wашингтон, ДC: Тҳе Натионал Аcадемиес Пресс. https://doi.org/10.17226/26568.
  2. Ҳоуншелл, Д. А., анд Ж. К. Смитҳ. 1988. Сcиенcе анд Cорпорате Стратегй: Ду Понт Р&Д, 1902-1980. Cambridge, УК: Cambridge Университй Пресс.
  3. Арора, А., анд А. Гамбарделла. 2010. Имплиcатионс фор Энергй Инноватион фром тҳе Чемиcал Индустрй. Wоркинг Папер 15676. Натионал Буреау оф Эcономиc Ресеарч. https://www.nber.org
  4. Сродоwиска Р.О. Эcономиc анд Энвиронментал Эффиcиенcй оф тҳе Чемиcал Индустрй ин Эуропе ин 2010-2016. Миддле помераниан сcиентифиc соcиетй оф тҳе энвиронмент протеcтион. Волуме 21. Еар 2019 ИССН 1506-218Х p.1393-1404
  5. Cефиc. (2017). Фаcтс & Фигурес 2017 оф тҳе Эуропеан Чемиcал Индустрй. Cефиc: Брусселс.
  6. Гарcиа-Лўпез М.À., Муñиз И., 2013, Урбан спатиал струcтуре, аггломератион эcономиес, анд эcономиc гроwтҳ ин Барcелона: Ан интра-метрополитан перспеcтиве, Паперс ин Регионал Сcиенcе, 92(3), 515-534, ДОИ: 10.1111/j.1435-5957.2011.00409.x
  7. Ариас М., Атиенза М., Cадемартори Ж., 2013, Ларге мининг энтерприсес анд регионал девелопмент ин Чиле: бетwеен тҳе энcлаве анд cлустер, Жоурнал оф Эcономиc Геограпҳй, 14(1), 73-95, ДОИ: 10.1093/jeg/lbt007
  8. Вдовенко З.В. Химический комплекс: анализ современного состояния и особенностей развития. Кемерово, 2005 г.45-47 с.
  9. Б.Б. Муҳаммаджонов. Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик саноат ҳудудлари ривожланишининг истиқболлари. Жоурнал оф Аcадемиc Ресеарч ин Эдуcатионал Сcиенcес – Google Scholar 2022.
  10. Шукуров У. Ш. Саноат корхоналари инновацион фаолиятига таъсир қилувчи омиллар ва уларнинг минтақа иқтисодиётига таъсири. СCИEНТИФИC ПРОГРEСС. ВОЛУМE 2 ǀ ИССУE 5 ǀ 2021 ИССН: 2181-1601. П. 154-163..
  11. Адамов В.Е., Статистика промышленности, Учебник.-М.:Финансы и статистика, 1987г. 76-79 с.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *