Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш йўллари

Умаров Жасур Максудович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

 2-курс магистранти

Аннотация. Ушбу мақолада Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш орқали унинг барқарор иқтисодий ўсишни, молиявий ва макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашдаги роли таҳлил этилган.

Калит сўзлари. Пул, кредит, монетар сиёсат, иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорлик, Марказий банк, инфляция, миллий валюта, девальвация, ревальвация, мажбурий захира сиёсати, очиқ бозор сиёсати, қайта молиялаш сиёсати.

 

Пул-кредит сиёсати – миллий валюта, тўлов баланси, нархлар, пул таклифи, молия бозори, иқтисодий ўсиш, инвестицион фаоллик, макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга қаратилган усуллар, воситалар ҳамда чора-тадбирлари йиғиндисидир. Шу сабабли, жаҳон иқтисодиётида кузатилган турли даражадаги макроиқтисодий ва молиявий муаммолар, инқирозлар ҳамда пандемиялар шароитида пул-кредит сиёсати мунтазам равишда такомиллаштирилган.

Халқаро банк амалиётидан маълумки, пул-кредит сиёсатни давлатнинг расмий пул-кредит органи, яъни Марказий банк амалга оширади. Марказий банк, энг аввало, ўз ихтиёридаги монетар воситалардан фойдаланган ҳолда тижорат банкларининг балансига бевосита таъсир ўтказади, натижада банк тизими ликвидлилиги ўзгаради. Бу эса, кредит ва пул мультипликатори орқали, иқтисодиётда умумий пул таклифининг ўзгаришига, иқтисодиёт реал секторига, инвестицион фаолликга таъсир қилишга олиб келади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш орқали унинг макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашдаги ролини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммолар мавжуд. Улардан асосийлари, фикримизча, қуйидагилардан иборат. Хусусан, Марказий банк дисконт сиёсатининг мавжуд эмаслиги, Марказий банк очиқ бозор операциялари ҳажмининг кичиклиги, Марказий банк мажбурий захира ставкаларининг юқори эканлиги.

Шу боис, Ўзбекистонда мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хориж тажрибасида кенг қўлланилаётган монетар сиёсат воситаларидан фойдаланган ҳолда монетар сиёсатни такомиллаштириш мамлакат банк тизимини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилган.

Пул-кредит сиёсати – давлатнинг пул-кредит тизими орқали пул таклифига, нархлар даражасига, тўлов балансига, инвестицион фаолликка, иқтисодиёт рел секторига, иқтисодий ўсиш суръатларига ва турли макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсир этишга қаратилган воситалар, механизмлар, чора-тадбирлари йиғиндиси бўлиб, унинг такомиллаштирилиши молиявий ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.

Амалга ошрилган тадқиқотлардан маълумки, монетар сиёсатнинг анънавий воситаларидан бири бўлиб Марказий банкнинг мажбурий захира талаблари сиёсати ҳисобланади. Мажбурий захира талаблари меъёрини ўзгартириш орқали мамлакат пул массаси ҳажмини ўзгартириш мумкин. Бироқ, мажбурий захира талаблари сиёсати монетар сиёсатнинг маъмурий воситаси ҳисобланади, унинг пул мультипликатори орқали пул массасига таъсири ниҳоятда катта.

Марказий банкларнинг очиқ бозор операциялари илк марта юзага келганида унинг объекти бўлиб, фақат ҳукумат томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар ҳисобланар эди. Йиллар ўтиши билан иновацион ғоялар асосида унинг объектлари сони кўпайди. Хусусан, ҳозирги даврда, депозит сертификат-ларидан (Нидерландия, Дания, Испания марказий банклари, Европа Марказий банки), молиявий векселлардан (Англия Марказий банки, Швеция Рикс банки, Германия Бундесбанки, Япония Марказий банки), корпоратив облигациялардан (Жанубий Корея, Чили, Россия марказий банклари) ушбу операцияларнинг объекти сифатида фойдаланилмоқда.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда мажбурий захиралаш воситасини такомиллаштиришнинг иккинчи босқичи амалга оширилди. Мазкур босқичда мажбурий захираларни фақат миллий валютада шакллантириш тартиби жорий қилиниб, юридик ва жисмоний шахсларнинг депозитлари бўйича захиралаш меъёрлари бирхиллаштирилди, яъни миллий валютадаги депозитлар учун мажбурий захира меъёрлари пасайтирилди ва чет эл валютасидаги депозитлар бўйича мажбурий захира меъёрлари оширилди. Шунингдек, ташқи омилларнинг инфляция даражасига бевосита ва билвосита босимининг кучайиши шароитларида миллий валютадаги активларнинг даромадлилигини таъминлаш ҳамда давлат харажатлари, шу жумладан ойлик иш ҳақлари оширилиши ва нархлар эркинлаштирилишининг инфляцион кутилмалар ошишига таъсирининг олдини олишга йўналтирилган пул-кредит шароитларини яратиш ва реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 25 сентябридан Марказий банк ўз қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиздан 16 фоизгача оширди.

Ўз навбатида, Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги қарори билан асосий ставка 1 фоизли бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида ҳамда 2020 йил 11 сентябрдан асосий ставка яна 1 фоизли бандга пасайтирилиб, йиллик 14 фоиз даражасида белгиланди. Ушбу қарор ташқи ва ички талабнинг қисқариши шароитида иқтисодий фаолликнинг секинлашувини ҳисоби олиб инфляция башорат кўрсаткичларини пасайиш томонга қайта кўриб чиқилганлиги билан изоҳланади. Хусусан, 2020 йилнинг иккинчи чорагида ва йил сўнгига қадар инфляция даражасига талаб омиллари томонидан босим мўътадиллашиши ва камайишини инобатга олиб, инфляциянинг янгиланган башорат кўрсаткичларига кўра, 2020 йил якунида 11,1 фоизни ташкил этди. Жумладан, 2021 йилда эса 9-10 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илғор халқаро тажрибада қўлланиладиган инструментлардан фойдаланган ҳолда пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашнинг зарурий шартларидан бири эканлиги эътироф этилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сонли “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, пул-кредит сиёсатининг ликвидлиликни бериш ва жалб қилиш операциялари бўйича қўлланилаётган фоизли инструментлардан фойдаланишни кенгайтириш каби пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш бўйича долзарб вазифалар қўйилган.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларининг хорижий валюталардаги депозитларига нисбатан мажбурий захира ставкаси 14 фоиз қилиб белгиланди.

1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, Ўзбекистон Республикасида 2017-2019 йилларда инфляция даражаси юқори бўлган. Бу эса, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини ошишига олиб келган. Ўз навбатида, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасини оширилиши тижорат банкларининг миллий валютада берган кредитларининг фоиз ставкаларини ошишига сабаб бўлган. Аммо, 2020 йил якунига кўра инфляция даражаси 11,1 фоизгача пасайди, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик ҳисобда 14 фоиз миқдорида сақлаб қолинди. Бу эса, тижорат банклари томонидан миллий валютада бериладиган кредитларнинг ўртача йиллик фоиз ставкасининг пасайишига олиб келган. Натижада иқтисодиётда кредитларга бўлган реал талабнинг ўсишига ижобий таъсир қилган.

1-расм. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг асосий кўрсаткичлари (фоизда) [1]

 Халқаро амалиётдан маълумки, инфляция даражасига 20 дан ортиқ турли хил омиллар таъсир қилади. Жумладан бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгариши, истеъмолчиларнинг кутилмалари, монопол ишлаб чиқариш, сиёсий, ижтимоий омилар, табиий офатлар, инқирозлар, пандемиялар, макроитиқодий ва молиявий омиллар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда 1994 йилда МДҲ давлатларидаги каби гиперинфляция кузатилаётган эди. Жумладан, Украинада шиддатли инфляция кузатилиб, 1994 йилда инфляция 10054 фоиза етди. Гурузияда 7800 фоизни, Россияда 2800 фоиздан юқори, Болтиқбўйи мамлаклатларида 2700 фоиздан ошиб кетди, Ўзбекистонда атиги 1132,3 фоизни ташкил этди. Чунки, 1993 йилда Россия билан бирга МДҲ давлатларидан 10 таси ўз миллий валютасини муомалага чиқарди ва ушбу давлатлар ҳудудида амал қилмай қўйган Россия рубллари Ўзбекистон каби қўшни давлатарга ҳам ёпирилди. Натижада Гипреинфляция юзага келган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 1994 йилда тезда иқтисодиётни барқарорлаштириш чораларини кўриб, йиллик инфляция дарадасини 1995 даёқ қарийб 10 баробарга туширди ва инфляция даражаси 1132,3 фоиздан 127,6 фоизгача пасайди. Хусусан, ушуб куўрсаткич 1996 йилда 64,3 фоизгача пасайгани ҳода МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб, ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам берган ҳолда 1,6 фоизлик иқтисодий ўсишга эришди. Шунингдек, 1996 йилда инфляция даражаси 27,6 фоизгача пасайтирилгани ҳолда иқтисодий ўсиш 5,2 фоизни ташкил этган эди.

Ўз навбатида, инфляция даражаси 2020 йил якуни буўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий маълумотларига кўра 11,1 фоизни ташкил этди. Жумладан, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 9-10 фоиз атрофида бўлиши белгиланган. Инфляцион таргет, яъни инфляциянинг мақсадли кўрсаткичлари бўйича инфляция даражасини йиллик 5 фоизгача пасайтириш назарда тутилган.

Адабиётлар рўйхати

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020 йил.
  1. cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.
  2. www.milliybank.uz – ТИФ “Миллий” банкининг расмий сайти.

[1] www.cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти, 2021 йил.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *