Кичик бизнес ва Тадбиркорликни номолиявий қўллаб-қувватлашнинг янгича методлари

Давлатов Бахром

БМА тингловчиси

Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда кичик бизнесни, иқтисодиётнинг муҳим соҳаси сифатида ривожлантиришни қўллабқувватлаш, хусусий тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлашнинг кучли тизимини яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ижтимоий йўналтирилган замонавий бозор иқтисодиётида кичик бизнеснинг ўрни билан тавсифланади.

Энг аввало, кичик бизнес бозор каньюктурасига тез кўника олиш, истеъмолчилар талабларининг ўзгаришларига зудлик билан мослаша олиш қобилиятига эга. У ўзаро рақобатни шакллантиради. Маълумки, рақобатсиз бозор иқтисодиёти бўлмайди. Иккинчидан, у ички бозорни товар ва хизматлар билан таъминлашнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Кичик бизнеснинг роли ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, республикамизда уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида “иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга каратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш”дек [3; 3.4-банд] устувор вазифалар белгиланган бўлиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни тадбиқ этиш шу кундаги ислоҳотларимизнинг мазмунини касб этади.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни, молиявий ва номолиявий қўллаб қувватлаш нафақат сон жиҳатдан, балки вазифа жиҳатидан ҳам каттадир. Буни биз бозор коньюнктурасининг ривожланиши, талаб ва таклиф мувозанати ошиши, рақобат муҳити шаклланишида кўришимиз мумкин.

1-расм. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакллари

Шунингдек, тадбиркорликнинг ижтимоий аҳамияти ҳам катта. Буни қуйидагиларда кўришимиз мумкин:

— тадбиркорлик субъектлари мустақил равишда ўз ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдан ташқари, ёлланма ишчиларнинг яшаш даражасини кўтариш имконига эга бўлади;

— тадбиркорлик, нафақат иш билан бандлик, балки шахснинг ички имкониятлари очилиши учун ҳам имконият яратади;

— тадбиркорлик ишсизлик даражасини қисқартириш ва мамлакатнинг ижтимоий муаммоларини бартараф этиш имконига эга;

— мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам инфратузилма ривожланишига ҳисса қўша олади.

Хулоса қилсак  Давлат томонидан бундай номолиявий қўллаб-қуватлаш солиқ солиш, кредитлаш, суғурталаш ва оқилона дотациялар, инвестициялашдаги имтиёзли тартиблар шаклида амалга оширилади. Бундай молиявий механизмлар яхлитлигида хусусий секторни » тараққий этишини таъминлайдиган катта миқдордаги молиявий захиралар яратилади ва унинг барқарор суръатларда ривожланишини таминлайдиган имконият юзага келади. Хусусий сектор тараққий этишини молиялаштириш масаласи унинг молиявий равнақи кафолатланишини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши ресурслар чекланганлиги шароитида ва корхонанинг тараққий этишида, фаолиятда иштирок этувчиларнинг даромадлари шаклланишида, келгусида корхона инфратузилмасини такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. / Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. // http://uza.uz/oz/politics/erkinva-farovon-demokratik-zbekiston-davlatini-mard-va-olizh-14-12-2016
  2. Каримов И.А. Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир. / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. // http://uza.uz/oz/politics/ zbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning-mamlakat-16-01-2016.
  3. Хизрич Р., Питерс М. Предпринимательство или как завести собственное дело и добиться успеха. – М.: «Прогресс», 1991. –С. 223.
  4. Лапуста М.Г., Старостин Ю.Л. Малое предпринимательство. – М.: «Инфра-М», 1997. –С. 87.
  5. Хамидуллин Ф.Ф. Развитие методологии исследования малого бизнеса. // «Проблемы современной экономики», 2007, №3(19).
  6. Хаит М.М. Развитие малого бизнеса на основе реструктуризации крупных предприятий. // Вестник Московского университета, сер. 6. Экономика, 2006, №4. –С. 32-43.
  7. Ўлмасов А., Шарифхўжаев М. Иқтисодиёт назарияси. – Т.: «Меҳнат», 1995. –192-б.
  8. Абулқосимов П., Қулматов А. Тадбиркорлик сермашаққат фаолият. // «Иқтисод ва ҳисобот», 1997, 9-сон. –9-б.
  9. Муфтайдинов Қ. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари. / Дис.авт.реф.. иқт. фан. д-ри. — Т., 2004. -18-б.
  10. Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш. / Дис.авт.реф.. иқт. фан. д-ри. — Т., 2017. -30-б.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *