Хусусий сектор фаолиятини молиялаштиришда инновацион усуллардан фойдаланиш амалиёти

Қулматов Чори Анорович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Молия» кафедрасининг доценти, и.ф.н.

Аннотация. Мазкур мақолада хусусий сектор фаолиятини молиялаштиришда инновацион усуллардан фойдаланиш амалиёти таҳлил этилган.

Калит сўзлари. Тадбиркорлик, молия, хусусий сектор, банк, инновация, бизнес, кредит, инвестиция, фоиз, қимматли қоғоз, фоиз ставкаси.

 

Тадбиркорликни ривожлантиришда уларнинг молиявий қўллаб қуватлашнинг мустаҳкам ва замонавий механизмини шакллантириш, молиялаштиришнинг инновацион усуларини кенг жорий этиш масаласи мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан биридир. Кейинги йилларда тадбиркорлик субъектларини молияаштиришдаги инновацион усуллар, уарнинг барқарор тараққиётини таъминлашнинг муҳим молиявий омилларидн бири бўлиб хизмат қилмоқда.

“Жорий йилда мамлакатимизнинг халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятлари янада яхшиланди, илк бор миллий валютада 2 триллион сўмлик давлат еврооблигациялари паст фоизларда жойлаштирилди.

Бу йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди. Жумладан, “Навоийазот”да аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплекси ҳамда азот кислотаси заводи, Муборак, Газли ва Шўртан нефть-газ корхоналарида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қурилмалари, Тошкент металлургия заводи каби йирик қувватлар ишга туширилди” [1].

Республикамиз минтақаларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналаргаалоҳидаэътибор қаратиш, бу жараён янги инновациялар, ташаббускорликни талаб этишини, шулар асосидагина иқтисодий ривожланишни таъминлаш мумкин. Шундай экан, минтақалардаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари фан ва техника соҳасидаги энг сўнгги инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

1-расм. Кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари билан ҳакорлик муносабатлари[1]

Ҳозирги шароитда молиялаштиришнинг инновацион усулларидан фойдаланиш, уларнинг кенг имкониятларидан фойдаланилган ҳолда мамлакатимизда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига лоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқада чорат тадбирлар амалга оширилаётган бўлиб, пировард натижада йирик молиявий тузилмаларнинг кредит линиялари орқали ҳалқаро инвестицион кредитлар кенг ўзлаштирилмоқда. Буни қуйидаги расм маълумотларидан кўришимиз мумкин.

1-расмдан кўриниб турибдики, Республикамиз банкларининг аксариятида ҳалқаро давлатлараро молиявий институтларнинг кредит линиялари мавжуд. Ушбу кредит линиялари орқали кредит маблағларини жалб қилиш молиялаштиришнинг инновацион усулларига асослнади.

 1-жадвал

ТИФ Миллий банк хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар[2]

 

Тижорат банклари Хорижий кредит линиялари номи Хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар
ТИФ Миллий банк Хитой тараққиёт банки Фоиз ставкаси = LIBOR + маржа (3,5%) + банк маржаси/

Кредитнинг максимал миқдори – 1,0  млн.  АҚШ долл.

Кредитнинг минимал миқдори – 100 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 7 йилгача (1,5 йилгача максимал имтиёзли давр билан)

Корея Эксим Банк Фоиз ставкаси= хорижий банк фоиз ставкаси (ҳар бир мижоз бўйича алоҳида белгиланади) + банк маржаси.

Кредитнинг минимал миқдори –100 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати –  5 йилгача  (2,5 йилгача максимал имтиёзли давр билан)

Ислом тараққиёт банки Фоиз ставкаси=LIBOR + маржа (2,5%) + банк маржаси.

Кредитнинг максимал миқдори – 5 млн. АҚШ долл.

Кредитнинг минимал миқдори – 100 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 10 йилгача (3 йилгача максимал имтиёзли давр билан)

Ландесбанк Берлин Фоиз ставкаси = EVRIBOR + хорижий банк фоиз ставкаси(ҳар бир мижоз бўйича алоҳида белгиланади) + банк маржаси.

Кредитнинг минимал миқдори –250 минг евро.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йилгача (1,5 йилгача максимал имтиёзли давр билан).

 

Ушбу кредит линиялари асосан маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ инвестицион лойиҳалар молиялаштриш учун ажратилаётган бўлиб, уларнинг маълум шакллари бўйича умумий белгиланган шартлар ва кредитлаш механизмини кўриб чиқамиз.

1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдки, ТИФ миллий банк Хитой тараққиёт банки, Корея Эксим Банки, Ислом Тараққиёт банки, Ландесбанк томонидан ажратилган кредит линиялари бўйича бериладиган инвестиция кредитлари асосан юқори технологияларга асосланган жиҳозларни сотиб олишга мўлжалланган бўлиб, улар бўйича белгиланган фоиз ставкалари сузиб юрувчи курсларга асосланади. Ушбу кредитларни олиш истагига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари асосан юқори технологияларга асосланган асосий воситаларни хориждан сотиб олиш имкониятларига эга бўлиб, улар лизинг кредитлари ҳисобига бундай молиявий ресурсларга эга бўлишлари мумкин.

2-жадвал маълмотларидан кўриниб турибидики, АТ Агробанк ва ДАТ Асакабанкларда очилган Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Корея Эксим Банк, Коммерцбанк кредит линиялари ҳамасосан турли тармоқларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан юқори технологияларга асосланган асосий воситаларни сотиб олиш мақсадида шакллантирилган. Ушбу кредит линиялари бўйича кредитлашнининг асосий шартларида белгиланган фоиз ставкасининг сузиб юрувчи ставкаларга асосланганлиги билан изоҳланади. 

2-жадвал

Агробанк ва Асакабанк хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар[3]

 

Тижорат банклари Хорижий кредит линиялари номи Хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар
Агробанк Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси Фоиз ставкаси  – йиллик 10,5-12 % .

Кредитнинг максимал миқдори – 1,5  млн.АҚШ долл.

Кредитнинг минимал миқдори – 100 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йилгача (3 ойгача максимал имтиёзли давр билан).

Осиё тараққиёт банки Фоиз ставкаси  – йиллик 15-16%.

Кредитнинг максимал миқдори – 20 минг АҚШ  долл.

Кредитнинг минимал миқдори – 5 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 3 йилгача  (3 ойгача максимал имтиёзли давр билан).

Халқаро тараққиёт уюшмаси

(Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш
2- фазаси)

Фоиз ставкаси -LIBOR +маржа банка (йиллик 3- 5 %).

Кредитнинг максимал миқдори – 300 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати –  10 йилгача (3 йилгача максимал имтиёзли давр билан).

Асакабанк Корея Эксим Банк Фоиз ставкаси = хорижий банк фоиз ставкаси (ҳар бир мижоз бўйича алоҳида белгиланади) + банк маржаси.

Кредитнинг минимал миқдори –200 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати –  5 йилгача
(1 йилгача максимал имтиёзли давр билан)

Коммерцбанк Фоиз ставкаси — хорижий банк фоиз ставкаси (ҳар бир мижоз бўйича алоҳида белгиланади) + банк маржаси.

Кредитнинг минимал миқдори – 500 минг.евро.

Кредитнинг максимал муддати – 5 йилгача.

 

Хорижий кредит линияларигаасосланган ҳолда олиялаштириш тизимида ҳам Микрокредитбанкнинг роли юқоридир. Ушбу банк томонидан хорижий кредит линияларига асосланган ҳолдаги молиялаштиришда кредитларнинг милий валютада тақсим этилиши билан бирга қисқа муддатли кредитлаш амалиётининг мавжудлиги ҳисобланади. Шунга асосан молиялаштиришнинг мақсади (Жаҳон банки) Қорақалпоғистон Республикасида пиллачиликни ривожлантириш дастури бўйича жисмоний ва юридик шахсларни кредитлаш амалиёти мавжуддир.

3-жадвал

Агробанк ва Асакабанк хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар[4]

 

Тижорат банклари Хорижий кредит линиялари номи Хорижий кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар бўйича асосий шартлар
Агробанк, Асакабанк Жаҳон банки Фоиз ставкаси — йиллик 10%.

Жисмоний шахсларга:

Кредитнинг максимал миқдори – 600 АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 6 ойгача (3 ойгача максимал имтиёзли давр билан).

Юридик шахсларга:

Кредитнинг максимал миқдори – 3 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати – 1 йилгача (5 ойгача  максимал имтиёзли давр билан).

БМТ РД Фоиз ставкаси -йиллик 14%.

Кредитнинг максимал миқдори – 1 млн.сўм.

Кредитнинг максимал муддати – 1 йилгача.

Германиянинг жамғарма кассалари фонди Фоиз ставкаси  – йиллик 12%.

Кредитнинг максимал миқдори – юридик шахслар учун — 20 млн. сўм, хусусий тадбиркорлар учун -10 млн. сўм.

Кредитнинг максимал муддати –  3 йилгача  (3 ойгача максимал имтиёзли давр билан).

Халқаро тараққиёт уюшмаси (Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш 2- фазаси) Фоиз ставкаси  – йиллик 11 %.

Кредитнинг максимал миқдори –300 минг АҚШ долл.

Кредитнинг максимал муддати –  10 йилгача (3 йилгача максимал имтиёзли давр билан).

 

Юқорида айрим банкларимизда мавжуд бўлган кредит линиялари бўйича кредит ресурсларини тадбиркорлик субъектлари томонидан жалб қилишда айрим муаммолар келтириб чиқарилиши мумкин. Хорижий мамлакатлар тажрибаларига асосланган ҳолда ушбу муаммоларни ҳал қилиш имкониятларига эга бўлган молиялаштиришнинг инновацион усулларидан кенг фойдаланиш мумкин. Масалан, юқоридаги жадвалларда кўриниб турибдики, аксарият кредит линиялари LIBOR ва EVRIBOR каби таянч ставкалар асосийдаги сузиб юрувчи курсларга асосланган бўлиб, бундай сузиб юрувчи курслар асосидаги кредит маблағларини жалб қилишда тадбиркорлик субъектлари кредит таҳликаларига(риск) мойилиги мавжуд бўлмайди. Шунинг учун Республикамиз банклари кредитлаш амалиётида кенг қўлланиладиган фикрсирланган фоиз ставкалари асосида кредитлаш шартларига имкон яратувчи банклар томонидан таклиф қилинадиган SWAP  операциялари хорижий мамлакатларда кенг қўланилади. Стандарт SWAPоперациялари валюта кредитлари ва бериладиган кредитлар бўйича сузиб юрувчи фоизларни фиксирланган фоизларга алмаштириш  вазифасини бажаради. Бизнинг фикримизча, юқоридаги кредит линиялари бўйича берилаётган кредитлар бўйича белгиланган сузиб юрувчи фоиз ставкаларини алтернатив фоиз ставкаларига алмаштириш учун имконият яратувчи Стандарт SWAP хизматларидан фойдаланиш тадбиркорлик субъектлари томонидан юқоридаги кредит ресурсларини жалб қилиш учун шарт-шароит яратади.

Тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш тизимида тижорат кредитининг ўрни юқоридир. Жаҳон амалиётида тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш ва кредитлаш тизимида кенг қўлланиладиган усуллардан бири векселлар ҳсобланиб, векселлар тижорат кредитининг асосий унсурларидан бири ҳисобланади.

Иқтисодиётда кредит муносабатларининг вужудга келишининг биринчи шаклларидан бўлиб, вексель муомаласини вужудга келтирган ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларининг ривожланишига ёрдам берган. Тижорат кредитининг субьектлари сифатида турли  шахслар: мол етказиб берувчи ва мол сотиб олувчи корхоналар, кредитнинг объекти сифатида сотилаётган товар иштирок қилади. Тижорат кредити ўзининг амалий кўринишини юридик шахслар ўртасида товар ва хизматларнинг тўлов   муддатини  чўзиш орқали сотиш  шаклидаги молия хўжалик муносабатларида топади. Бу кредит шаклининг асосий мақсади товарларни сотишни тезлаштириш ва шу орқали фойда олишдан иборат.

Тижорат кредитининг анънанавий воситаси бўлиб, қарз олувчининг қарз берувчига нисбатан молиявий мажбуриятларини акс эттирувчи вексель ҳисобланади. Вексел бу карз мажбурияти бўлиб, қарз олувчи ўз зиммасига қарзни кўрсатилган суммада, кўрсатилган жойда, белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олади.

Амалиётда векселнинг икки туриқўлланилади. Оддий ва ўтказма вексел. Оддий векселни қарз олувчи корхона қарз берувчи корхонага беради ва товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун унга тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Ўтказма векселда кредитор томонидан белгиланган товар ва хизматлар суммаси унинг топширигига асосан учинчи шахсга ёки векселни кўрсатувчига ўтказилиши зарур. Кредиторнинг векселда кўрсатилган суммани учинчи шахсга тўлаш тўғрисидаги буйруғини ифодаловчи ҳужжат амалиётда тратта деб ҳам юритилади.

Тижорат кредити банк кредитидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:

  • кредитор (қарз берувчи) ролида махсус кредит-молия ташкилотлари эмас, балки товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш биланшуғулланувчи турли юридик шахслар иштирок қилади;
  • тижорат кредити фақатгина товар шаклида берилади;
  • тижорат кредитида ссуда капитали, саноат ва савдо капитали билан интеграциялашган ҳолда харакат қилади. Бу бозор иқтисодиёти шароитда турли ихтисосдаги ва фаолият йўналишдаги корхоналарни ўз ичига олувчи холдинг, молиявий компанияларнинг вужудга келишида ўз амалий аксини топади;
  • берилган вақт оралиғида тижорат кредитининг ўртача қиймати банк фоизииинг ўртача ставкасидан доимо кичик бўлади;
  • қарз берувчи ва қарз олувчи ўртасидаги шартнома қонуний расмийлаштирилганда тижорат кредити бўйича тўлов (фоиз ставкаси) алоҳида аниқланмайди. Фоиз тўлови товар баҳосига қўшилган ҳолда расмийлаштирилади.

Корхоналар томонидан тижорат кредитидан фойдаланиш улар томонидан банк кредитидан фойдаланишни инкор килмайди. Тижорат кредити банк кредитидан фарк килсада, улар бир-бири билан чамбарчас боғлик булиши мумкин. Корхоналар тижорат кредитидан фойдаланганда, банк кредити корхона фаолиятига тўғридан-тўғри таьсир қиладиган кредит сифатида намоён бўла олмайди. Тижорат кредитида корхоналарнинг ҳисоб-китоб счетида маблағлари бўлмаган шароитда корхоналар товарларни кредитга сотиб оладилар. Шунинт учун истьемолчи корхоналар банк кредитига эҳтиёж сезмаслиги мумкин.

Албатта бизнинг мамлакатимизда вексел муомаласи бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Хусусан, 1995 йилдан 1997 йилгача вексел муомалада мавжуд бўлган бўлиб, тўлов тизими билан боғлиқ муаммолар туфайи 1997 йилда расман вексел муомаласи тугатилган.

Лекин ҳозирги макроиқтисодий барқарорлик ва республикамиздаги макромолиявий муҳитннг мўтадил даражаснинг таъминланиши ушбу тўлов воситасидан фойдаланиш учун шарт–шароит мавжудлигини кўрсатиб беради. Молиялаштришнинг ушбу усуллари ривожланган малакатларда кенг қўлланиладиган усуллар ҳисобланиб, тадбиркорлик фаолияти тараққиёти учун муҳим молиявий омилардан бири ҳисобланиши мумкин.

 

Адабиётлар рўйхати

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 29.12.2020 йил.
  2. cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.
  3. www.milliybank.uz – ТИФ “Миллий” банкининг расмий сайти.
  4. www.cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.

[1] www.cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.

[2] www.milliybank.uz – ТИФ “Миллий” банкининг расмий сайти.

[3] www.cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.

[4] www.cbu.uz – Ўз.Р. Марказий банкининг расмий сайти.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *