Фуқаролар учун бюджетни шакллантиришнинг хориж тажрибаси

Банк молия академияси тингловчиси

Абдурахмонов О.А.

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг 2020 йил учун даромадлари ва харажатлари прогнозларини, шунингдек, 2021-2022 йиллар учун бюджет мўлжаллари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилинади. Нашрнинг биринчи саҳифаларида бюджет жараёнига киритилаётган ўзгаришлар ҳақида асосий маълумотлар келтирилган. Сиз 2020 йил учун Давлат бюджетини тузишда нималар ўзгаришини, республика ва маҳаллий бюджетларга қайси солиқлар тушишини ва уларнинг харажатлар қисмида қандай ўзгаришлар бўлишини билиб оласиз. Муҳим жиҳати шундаки, Олий Мажлис Давлат бюджетини Қонун шаклида қабул қилади. Ўрта муддатли бюджет-солиқ сиёсатинининг асосий йўналишларини тасдиқлашни назарда тутувчи янги бюджет тақвими жорий қилинмоқда.

Бу вазирлик ва идораларга дастурлар ва инвестицион лойиҳаларни ўрта муддатли режалаштириш имконини бериб, инвестор ва солиқ тўловчиларга ўзларининг бизнес-режаларини шакллантиришда асос бўлиб хизмат қилади. Давлат бошқаруви органлари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқот ҳукуматга бўлган ишончни оширишнинг зарур воситаси эканлигини тушуниб етиш янгича ўзаро муносабатларнинг муҳим шартидир. Бундай мулоқот ривожлантирилганда фуқаролар ҳокимият органларининг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ва чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга мойил бўладилар, чунки ушбу чора-тадбирлар уларнинг манфаатлари йўлида амалга оширилаётганлигини тушунадилар.

Бюджет, уни шакллантириш ва ижро этиш тўғрисидаги ишончли ва тўлиқ ахборотдан кенг жамоатчилик фойдалана олишини таъминлаш бу соҳада очиқликнинг зарур шарти ҳисобланади.

Фуқаролар учун бюджетни (фуқаролар учун бюджет) – бюджетга доир

ҳужжатнинг соддалаштирилган версиясини тайёрлаш ва эълон қилиш. Бу ҳужжатда кенг жамоатчилик учун бюджет тушунарли бўлиши учун расмий бўлмаган (техник бўлмаган) тил қўлланилади. Мазкур ҳужжатда бюджет даромадлари, унинг устуворликлари, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни молиялаштириш ва эришилган мақсадлар ҳақидаги ахборот изоҳлар ва фикрлар билан бирга фуқаролар учун тушунарли бўлган тилда очиб берилади.

Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркибида ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари жуда тез суръатларда фан, таълим, соғлиқни сақлашга харажатларнинг ошиши туфайли кўпаймоқда, бу эса шу бюджетдан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини кўпайиши ва илмий текшириш ишларининг кенгайиши, маъмурий – ҳудудий комплекснинг ривожланиши, маҳаллий хўжаликни бошқаришнинг автоматлаштирилиши билан боғлиқ.

 “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини  ишлаб чиишда, жаҳон тажрибасидан Ўзбекистон учун айрим йўналишларини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Давлат бюджетини тузишда фуқароларнинг иштирок этишидан давлат органларининг манфаатдорлигини кўрсатиш ҳамда уларга ўз фикрини ифодалаш имконини берадиган оддий ва очиқ баён қилинган ахборотни бериш муҳимлигини кўрсатади.

  • Россия Федерациясида  «Фуқаролар  учун  бюджет»дан, Ўзбекистон Республикасида «Фуқаролар  учун  бюджет»ни  ишлаб  чиқиш  ва эълон қилиш, Давлат бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилиши лозим.

Бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган бўлиши, Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш),  манзилли  ва якка  тартибда  хизматлар  кўрсатиш  учун  (таълим),  ободонлаштириш  –  минтақавий  ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун  – бюджетдан  ташқари  фондлар  фойдалана керак.

Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки  даромадлар/харажатлар  умумий  ҳажмидан  улуш  сифати кўрсатилади.  Бу  бюджет  тадбирларининг  устуворликлари  ва  кўламлари  билан  танишиш имконини беради. Молия  вазирлигининг  расмий  сайтида  ҳар  йили  жойлаштириладиган  “фуқаролар учун бюджет” бюджет  тизими  бюджетларининг  ижроси  тўғрисидаги расмли  нашрлардан  бюджет  маблағларидан  фойдаланиш  натижалари тўғрисидаги тўлиқ манзарани билиб олиш мумкин.

Молия  вазирлиги  томонидан  бир  қанча  илмий  муассасалар  билан  биргаликда Республика субъектларида ва муниципал тузилмаларда «Фуқаролар учун бюджет»ни энг яхши ривожлантириш амалиёти тўғрисидаги маърузани ҳар йили эълон қилиш, жўнатиш ва  Очиқ  ҳукумат  фаолиятини  мувофиқлаштириш  бўйича  Ҳукумат  комиссиясига  тақдим этиш  лозим.

Давлат  ҳокимияти  органлари  ва  маҳаллий ўзини  ўзи  бошқариш  органлари  фуқаролар  томонидан  таклиф  этилган  ўзгартиришлар тўпламини олишлари керак.  Бу  фуқароларнинг  эҳтиёжлари  ва  улар  кутганларни  яхшироқ тушунишга  кўмаклашади,  янги  бюджет  ташаббусларини  баҳолаш  ва  улардан  бюджет жараёнида фойдаланиш имконини беради. Умуман  олганда  Ўзбекистон Республикасида  бюджет  ахборотини  тушунтириб  бериш  тизими IBP  томонидан белгиланган мезонларга тўлиқ мувофиқ келши керак. Қолаверса Бюджет  очиқлиги  индексининг  етакчи мамлакатлар сирасига киради. Бу фуқароларга «жиддий» бюджет ахбороти тақдим этилишини англатади.

Хулоса қилиб, Давлат бюджети тўғрисида маълумотларни аҳолига тақдим этишда эътиборни кўпроқ республика бюджети ҳаражатларига қаратиш лозим. Хусусан,  харажатларни улуши катта бўлган йўналишлар ва соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) ҳамда инвестиция лойиҳалари кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, харажатларни сарфлаш натижасида эришилган миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга объектларга йўналтириладиган (янги қурилиш, қайта қурилиш ва ремонт) харажатлар ҳам аҳоли учун муҳим маълумотлар ҳисобланиши аниқланди.

  • Давлат бюджети даромадларини аҳолига тақдим этишда, мазкур маълумотларни асосий солиқ тўловчилар (ташкилотлар) ҳамда йиллар кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, бюджетни шаклантиришда жисмоний шахсларнинг хиссасини (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари) солиқ ва носолиқ даромадлар манбаларини (фойда, даромад ва бошқалар) фуқароларга етказиш орқали уларни бюджет маълумотига бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин.
  • Бюджет тўғрисида маълумотларни ошкора қилиш воситалари сифатида Молия вазирлиги веб-саҳифасидан ташқари, статистик тўплам ва газета, журналлардан фойдаланиш лозим.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *