СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИДА БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Дилшод Хакбердиевич Пулатов и.ф.д.профессор

Маматов Нодирбек Сайдивоқосович

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси тингловчиси

Электрон манзил:NODIRXUJA77@gmail.com

Аннотация: Мақолада соғлиқни сақлаш соҳаси бюджет харажатларини молиялаштириш функцияларига боғлиқ равишда ва мақсадларини шакллантириш ҳамда молиялаштиришнинг натижа кўрсаткичлари самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари келтирилган

Калит сўзлар: соғлиқни сақлашни молиялаштириш, тиббий хизмат, бюджетдан ташқари маблағлар.

Кириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномасида “Пандемия сабоқларидан келиб чиққан ҳолда, тиббиёт соҳасини рақамлаштириш кўлами янада кенгайтирилади. Жумладан, барча тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва касалхоналарни электрон иш юритишга ўтказиш чоралари кўрилади. Шунингдек, республика ихтисослашган тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари ўртасида телемедицина йўлга қўйилиб, диагностика ва даволаш учун жойлардаги имкониятлар янада кенгайтирилади” деб таъкидлаб ўтди. Бу эса, соғлиқни сақлаш соҳаси олдида турган вазифаларнинг йилнинг долзарб масалалардан эканлигини акс эттиради. Бу ўринда, бюджет харажатларининг устувор йўналишларини таҳлиллар асосида аниқлаштиришни ўрнини такидлаш лозим. Ушбу жараёнда бюджет харажатларининг иқтисодий муносабатларига асосланган ҳолда давлат зиммасидаги вазифаларини ортиб боришини юзага келтиради.

Ўзбекистон Республикаси “Бюджет Кодекси”га кўра бюджет харажатларининг йўналишлари белгиланган бўлиб, бюджетнинг фундаментал асослари белгиланган. Мазкур кодекснинг 69-моддасига кўра, Давлат бюджетининг харажат қисмида биринчи ўринда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари кўрсатиб ўтилган. Ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар Давлат бюджетининг асосий қисмини ташкил этади. Бу, энг аввало, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфланадиган харажатлардир.

Мазкур харажатлар йўналишлари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган бўлса-да, давлат харажатлар ҳажмининг ўзгариш тенденциялари ўзгариб боради.

Фикримизча, бюджет харажатларининг соғлқни сақлаш соҳаси учун ўзгариш тенденцияси аввало инсон манфатлари билан боғлиқ тарзда юзага келади. Хусусан, соғлқни сақлаш соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдорида ҳам кўриш мумкин.

          Адабиётлар шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев “… халқимиз генофондини мустаҳкамлаш мақсадида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозим. Бизнинг бош мақсадимиз – нафақат касалликни даволаш, балки унинг олдини олишдан иборат.

Бу борада, О.Райимбердиева соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда қуйидаги жиҳатларга эътибор беришни лозим, деб ҳисоблайди (Райимбердиева, 2001):

тиббий хизматларни давлат ва хусусий сектор томонидан кўрсатилиши- чегарасини аниқ белгилаш;

тиббий хизматларни молиялаштириш манбалари ўртасидаги ўзаро- мувофиқликни белгилаш;

тиббий рақобатни кучайтириш, бюджет маблағларини тақсимлаш ва- ишлатишнинг самаралироқ механизмларини жорий этиш;

тиббиёт ходимлари ўз фаолияти пировард натижасидан- манфаатдорликни ошириш.

Фикримизча, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришда давлат ва хусусий сектор ўртасидаги нисбатни белгиланиши, биринчидан, тиббий хизматларнинг ижтимоий хусусиятини сақласа, иккинчидан, тижорат хусусиятига эга бўлиб қолмаслигини олдини олиш зарурлиги билан ифодаланади. Бошқа бир жиҳатдан, бюджет харажатларини аниқлаштириш имконини янада оширади. Мазкур масаланинг айрим жиҳатлари юқорида қайд этилган тадқиқотнинг илмий хулосаларида ўз аксини топган.

Тадқиқотчи У.Пардаев (2018) томонидан олиб борилган изланишларда давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиётини такомиллаштиришга қаратилган хулосалар берилган. Ушбу тадқиқотда давлат бюджетининг прогноз қилишни ўрганиш мақсад қилинган бўлса-да, унда кўпроқ урғу бюджет даромадларига қаратилган ва ишлаб чиқилган таклифлар ҳам солиқ тушумларини оптималлаштиришни қамраб олганлиги билан белгиланади. Ўзбекистонлик яна бир олимлардан, Д.Рахмоновнинг (2018) илмий хулосаларида ҳам бюджет сиёсатининг йўналишлари тўғрисида фикрлар баён этилган. Хусусан, ижтимоий соҳани бюджетдан молиялаштирилишида устувор йўналишлар сифатида таълим, соғлиқни сақлаш ва фан соҳаларига эътибор берилиши қайд этилган. Олий таълим соҳасида муассасаларга молиявий мустақилликни бериш ва бу орқали уларнинг тўлов шартнома қийматларини белгилашда олий таълим муассасалари рейтингларини асос қилиб олиш муҳимлиги асослаб берилган. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида мажбурий тиббий суғурта амалиётини жорий этиш, бунда бюджет маблағларини суғурта механизми орқали аҳолининг кенг қатламини қамраб олиш имкониятларини аниқланган ва баҳоланган. Шу билан бирга, ижтимоий соҳани молиялаштиришда инсон капитали категориясини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш лозимлигини алоҳида қайд этиб ўтади. Таъкидлаш лозим, бюджет харажатларини йўналтириш, уларнинг хос жиҳатлари тадқиқотларда алоҳида объектлар сифатида ўрганилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ 657-сонли  Қонунидан соғлиқни салқаш соҳа харажатларининг умумий давлат бюджетига нисбатан улушининг ортиш тенденцияси юзага келаётганлигини тасдиқлаб беради.

Таъкидлаш лозим, бюджет харажатлари йўналишларини шакллантирилишида уни амалга оширилиш элементларига қатъий риоя этиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Бу борада, профессор Ж.Зайналов (2014) қуйидаги фикрни баён этиб ўтади: “Республика миқёсида амалга оширилаётган барча харажат йўналишлари,шу жумладан, туманларда амалга оширилаётган харажатлар йўналишларитўғрисида ахборот олиш, шунингдек, халқ таълими ва соғлиқни сақлашсоҳасида бюджет ташкилотларининг молиялаш борасида хизматлартакомиллаштиришга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда”. Ж.Зайналов томонидан илгари сурилган ғояда бюджет харажатларини амалга оширилишида асосий эътиборни таълим ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларига қаратмоқда. Шунингдек, бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлашнинг натижадорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтади. Ўзбекистонда 2017 йил
7 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши билан бюджет тизимида мамлакатимизнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти муносабатларини сақлаб қолаётганлигини ва ушбу ўзгаришлар мазкур фармонга мувофиқ бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлигини ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришни ўзида акс эттириши билан изоҳланади. Мазкур стратегияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарорига кўра бюджет сиёсатида шаффофлик муҳим омиллардан бири эканлиги қайд этиб ўтилди. Бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги бюджет сиёсатининг бирламчи омили бўлса, иккинчи омил сифатида шаффофлик қайд этиб ўтилаётганлиги бюжет сиёсати юритилишидаги муҳим йўналишларидир.

  Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет харажатлари механизимини такомиллаштириш жараёнида айниқса, давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этилиши юзасидан фуқаролар иштирокининг туман ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилиши муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, “Очиқ бюджет” порталининг ҳам ишга туширилиши шаффофлик борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Бюджетнинг очиқлигини ўрганиш қуйидаги ҳужжатларни инобатга олган ҳолда амалга оширилиши назарда тутилган (Фуқарорлар учун бюджет, 2018):  бюджетнинг дастлабки лойиҳаси;

— бюджет лойиҳаси;

— қабул қилинган бюджет;

— фуқаролар учун бюджет;

— жорий ҳисобот;

— ярим йиллик ҳисобот;

— аудиторлик ҳисоботи.

Юқорида қайд этиб ўтилган бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичида фуқароларнинг, жумладан жамоатчилик назоратининг фаол иштирокини йўлга қўйиш лозим. Жумладан, ҳудудларда бюджетни шакллантиришда жамоатчилик фикри асосида умумий харажатларнинг
10-15 фоизи миқдорида ўзгартириш киритиш имконини берилиши шаффофликни таъминлашга шарт-шароит яратиб керак.

Мазкур механизимни жорий этиш орқали соғлиқни сақлаш соҳасида аҳоли саломатлиги бўйича энг мухим йўналишларга юқумли касалликлар ёки ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар каби касалликларга аҳоли томонидан эркин фикрлар ташабуслар асосида маблағлар тақсимланишига эришилади.

Ўзбекистон Республикамизда юзага келган санитария-эпидемолгик вазиятнинг ўзгариши билан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва унинг сабабларини бартараф этиш мақсадида бюджетдан маблағларни мазкур соҳага кўпроқ миқдорда ажратиш зарурият туғилади.

 

Давлат бюджетидан соғлиқни сақлашга сарфланадиган харажатларнинг йиллар  бўйича кўрсаткичлари

1-жавдал

Т/р Давлат бюджети харажатлар номи Йиллар Маблағ хажми (млрд. сўм) Ўтган йилга нисбати (млрд. сўм) Ўтган йилга нисбати фоизда
1. Соғлиқни сақлаш соҳаси 2018 9562,0
2019 12088,2 2526,2 26,4
2020 14842,0 2753,8 22,7
2021 19648,0 4806,0 32,4

1-жадвал. Бюджет харажатларидан муаллиф томонидн тайёрланган.

Мазкур жадвалда келтирилган маълумотлардан шуни кўриш мумкинки, 2018 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига ажартилаган бюджет маблағлар миқдори 9562, млрд. сўмдан 2019 йилда 2088,2 млрд. сўмга ортиши ёки 26,4 фоизга ортиши натижасида 2526,2 млрд сўм қўшимча маблағлр ажратилган. 2020 йилда 2019 йилга нисбатан олинганда маблағлар миқдори ортишини куйидаги рақамлар кўрсатиб беради, 2019 йилда жами 12088,2 млрд. сўмдан 2020 йилда 14842,0 млрд. сўм ёки 22,7 фоизга ёки мақблағ миқдори бўйича 2753,8 млрд.сўмга ортган. Мазкур бюджет харажатларини ортиб бориши жорий 2021 йилда ҳам 19648,0 млрд. сўм ёки 32,4 фоиз ёки маблағ миқдори бўйича 4806,0 млрд. сўмга ортиб ўтган йилларга нисбатан катта миқдорда бюджет маблағалари соғлиқни сақлаш соҳасига ажратилганлиги тўғрисида маълумотларга эга бўламиз.

Мазкур ҳолатдан кўриниб турибдики, давлат бюджети маблағлари миқдори йиллар сайин ортиб бориш тенденциясига эга, фикримизча бироқ шу ўсиш суратини аҳоли ташаббуслари асосида тақсимлаш янада самарадорликни таъминлайди.

Хулоса 

  1. Ушбу тадқиқотлар асосида соғлиқни сақлаш соҳасига бюджет маблағларини қуйидаги йўналишларда амалга оширилишини қайд этиш мумкин, бунда: соғлиқни сақлаш тизимидаги ижобий натижалар ўлароқ, ўртача умр кўриш муддатини оширишнинг пассив хусусиятга эга бўлишига йўл қўймаслик. Бошқача айтганда, инсонларнинг умри узайиши билан уларнинг ялпи даромадни яратишдаги улушини ҳам шунга мувофиқлаштириш лозим. Аҳолини ўртача умр кўриши ортиши билан давлатнинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга бўлган бюджет харажатлари ҳам ўз навбатида тежалиши ва мос даврига мос равишида пастлаб боради.

Бунинг натижасида қуйидагилардан иборат:

— мақсадлилик;

— очиқлик;

— тежамкорлик;

— натижадорликга эришилади ва бюджет маблағларининг йўналишлари ҳам охир-оқибатда ижтимоий натижаларни келтириб чиқаришини тақозо этади.

  1. Дунёда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожланган мамлакатлар даражасига етиб олиш учун барча имкониятлар яратилади. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида давлат назорати билан бир қаторда фуқаролар назорати ҳам йўлга қўйилади, бунинг натижасида бугунги кунда йўл қўйб келинаётган бюджет харажатлари механизимидаги айрим камчиликлар бартараф этилади. Шу билан бирга коррупцияни кўплаб турларига бир вақтда қарши курашиш имкони яратилади.

Фикримизча, натижада давлат бюджети маблағлари натижадорлик ва мақсадлилиги даражаси таъминланади.

Фойдаланилган адабаиётлар:

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлиси палаталарига Мурожаатномаси. 2020 йил 29 декбрь.

  1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси.
  2. Райимбердиева О.Р. Соғлиқни сақлаш муассасаларини молиявий таъминлашни ташкил қилиш: и.ф.н. … автореферати: — Тошкент: БМА, 2001. – 22 б.
  3. Пардаев У.У. Давлат бюджетини прогнозлаштириш услубиѐтини такомиллаштириш: и.ф.б.ф.д. (PhD) … автореферати. – Тошкент: ТМИ, 2018
  4. Рахмонов Д.А. Ўзбекистонда ижтимоий соҳани молиялаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш: и.ф.д. (DSc) … автореферати. – Тошкент: ТДИУ, 2018
  5. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ 657
  6. Зайналов Ж.Р., Алиева С.С. Ғазна тизими самарадорлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган хизматларни ривожлантириш йўллари//“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
    22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори.
  8. minzdrav.uz
  9. lex.uz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *