Соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет харажатларини режалаштиришда янги механизмларни жорий этиш

Банк-Молия Академияси тингловчиси

Маматов Нодирбек

Ўзбекистон Республикси соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет харажатлари механизимини такомиллаштириш юзасидан сўнг йилларда кўплаб ижобий ишлар устида тадқиқотлар ўтказиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4890-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга асосан Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасини бюджет харажатлари механизмини такомиллаштириш борасида 2021 йилда 1 май санасидан янги молиялаштириш механизми асосида лойиҳа ишлари олиб борилмоқда. Бунда, вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳаси ўтказилади. Оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳлар тузилади. Бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига бюджет харажатлари механизмига тўхтатилиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги  “Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634) 74-сонли буйруғига асосан бюджет харажатлари учун асос бўлиб ҳизмат қилувчи харажатлар сметаси ва штатлар жадваллари тузилади тасдиқланади ва ҳудудий молия органларидан рўйхатдан ўтказилади.

Шу билан бирга, тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимларининг штатлар бирликларини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан келишилган қўшма буйруқларга асосан меъёрлар белгиланади.

Фикримизча, туман ва шахарларда малакалаи иытисодчилар етарли даражада бщлмаганлиги сабабли тиббиёт бирлашмаларига Аутсорсинг тизимини киритиш лозим.

Аутсорсинг инглизча сўз бўлиб, “оut” “ташқарида”, “sourcing” эса “манба” маъносини англатиб, икки хил йўналиш боғланишини билдиради. Яъни бирор корхона маълум бир функционал жараённи бошқа ташкилотларга “ошириш”ини назарда тутади. Содда қилиб айтганда, аутсорсинг ташқи ресурслар, жумладан, интеллектуал мулк, ишчи кучи, ишлаб чиқариш воситалари ҳамда техника-технологиялардан самарали фойдаланиш, деганидир. Масалан, тиббиёт бирлашмасининг харажатлар сметаси ва штатлар жавдали йилда бир маротаба (асосий йиллик харажатлар сметаси) тузилишини инобатга олган ҳолда унинг тўғри режалаштириш натижасида талон-тарож бўлаётган бюджет маблағларини олди олиниши ва соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет харажатлари механизимига “янги хаво”, “янги қон” киртишга имкон беради. Бундан ташқари, молия йил давомида иш иш ҳақи ва унга тенгалаштирилган тўловлар ва бюджет муассасасини сақлаб туриш харажатларини турли харажат моддаларига ўтказиш ёки ўзгаришлар сони бўлмаслигига ҳамда чораклик, йиллик молиявий ҳисоботларга аниқлик ва шаффофлик таъминланади.

Аутсорсинг Ўзбекистонда нисбатан янги тармоқ бўлиб, босиқчма-босқич ривожланиб келаяпти. Айрим ҳолларда етарли тажриба йўқлиги боис кутилган иқтисодий самара бермаслиги ҳам кутилиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш соҳасини иқтисодий юксалишида аутсорсинг мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади ва бугунги кунда иқтисодий масалалар бўйича тиббиёт бирлашмалари ўринбосарларининг салоҳиятидан юқори билим даражадаги мутахассислар талаб этилади. Бугунги глабаллашув интеграция тобора кучайиб бораётган бугунги бозор иқтисодиёти шароитида аутсорсинг фаолиятига эҳтиёж ҳам ортаверади. Зеро, унинг асосий мақсади амалиётга илм-фан ва техника тараққиёти ютуқларини ҳамкорликда татбиқ қилиш орқали меҳнат унумдорлиги ҳамда иқтисодий самарадорликка эришишдир.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *