Марказлашган молия бухгалтерия хизматида харажатларни назорат қилишни такомиллаштириш

Банк-молия академияси тингловчиси

Бердиев У.А.

Аннотация: Ушбу мақолада Марказлашган молия бухгалтерия хизматида харажатларни назорат қилишни такомиллаштириш харажатлар ва долзарблигига бағишланган бўлиб, бу бўйича хулоса ва таклифлар бериб ўтилагн.

Калит сўзлар: марказлашган-молия бухгалтерия, бюджет харажатлари, ҳуқуқий асослар, давлат харажатларини ташкил этиш.

 

  1. Кириш

Марказлаштирилган бухгалтерияда молиявий ҳисоботлар у ташкил этилган бошқарув идораси ёки ташкилот раҳбари томонидан ҳамда марказлаштирилган бухгалтериянинг бош ҳисобчиси томонидан имзоланади. Бунда, ғазна ижросига ўтилган ташкилотларнинг тегишли молиявий ҳисоботлари, жумладан, харажатлар сметасининг ижроси хақида ҳисобот (2-шакл) ҳамда бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисоботлар Ғазначилик бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади. Вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар бошқармалари (бўлимлари)нинг Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларига тақдим этиладиган жамлама молиявий ҳисоботлари тегишли равишда мазкур бошқарув идораларининг ваколатли раҳбари ва ушбу идораларнинг бухгалтерия хизматлари раҳбарлари (ҳисобчилари) томонидан имзоланади.

Юқорида кўрсатилган мансабдор шахсларнинг имзоларисиз ва ташкилотларнинг муҳрларисиз молиявий ҳисоботлар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.ривожланишига янада кенг имконият ва шароитлар яратишимизни тақазо этади Маълумки бюджет ташкилотлари маблағларини мақсадли, самарали сарфланиши, шунингдек мол-мулклари ва мажбуриятлари бўйича тегишли қарорлар қабул қилишларида бухгалтерия ҳисобининг маълумотларига асосланади.

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш орқали даромадлар ва харажатлар сметалари ижроси жараёнида маблағлар ва уларнинг ташкил бўлиш манбаалари ҳаракатини акс эттириб ижроси натижалари бўйича тегишли тартибда бухгалтерия ва молиявий ахборотлар шакллантирилади. Унинг ёрдамида сметалар ижроси жараёни бўйича маълумотлар тақдим этилади. Бугунги кунда бюджет тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ўрни ва аҳамияти ошиб бормоқда.

 

2.Aдaбиётлaр шaрҳи

Тадқиқотимиз бўйича ( Абдурахимов.К  2014) Бизнес ва молия ўртасидаги норасмий хамкорликдан келиб чикадиган муаммолар юз ага келди менежерлар, менежер бухгалтерларининг кайта кўриб чикилган х,олда муваффаккиятга эришиш учун етарли малакага эга эмаслиги ва бизнес менежерларининг молия менежерларининг иш самарадорлигини оширишга каршилигидир. ( Касуринен 2002)Шунга кўра, илмий тадкщотлар потентсиал бузгунчи кучларнинг бир неча манбасини аниклайди бу таъсирни бошкариш бўйича хисобга олиш билан боғлик ўзгариш лойихаларини таъкидлаш жараёнларни ва усулларни яхширок тушуниш учун ташкилотларни кайта аниклашда фойдаланиши керак ва ушбу янги профессионал ролларини жорий этиш лозим.

Жаҳонда дунё мамлакатлари томонидан бюджет ижросининг ғазначилик тизими энг самарали бошқариш усули сифатида тан олинганлиги, уларда 70-80 йиллардан бошлаб ахборот технологиялари кенг қўлланиб келинаётганлиги, ғазначилик ахборот тизими бюджет маблағларининг самарали бошқарилишини, маблағларнинг тўлиқ назорат қилинишини таъминлаш орқали дунё мамлакатлари иқтисодиётининг барқарор бўлишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётганлигини, рақамли иқтисодиёт технологиялари ва инновацияларнинг кенг ривожланиши ахборот тизимларини такомиллаштириб боришни тақозо этаётганлигини ўз тадқиқотларида тавсия этишган. (Кучкаров 2019)

(Меҳмонов 2012) Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш давлатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини белгилашда бюджет ҳисобининг роли зарурлигини ҳамда бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали фойдаланишини бюджет ижроси натижалари бўйича ўз вақтида ахборотлар тақдим этишликни очиб берган.  Тадкикотлар шуни тасдикладики мамлакатимизда молиявий назоратни такомиллаштириш жараёнида бухгалтерия хизматини шакллантириш асосий заруриятга айланмокда. Бухгалтерия хизмати узининг замонавий ривожланиш йулидаги роли операцион боскичдан стратегик боскичга кўтарилмокда. Бухгалтерия хизмати тушунчасига соха олимларининг илмий ишланмаларида келтирилган манбалар тахлилидан келиб чикиб мавжуд ёндашувлар турт туркумга ажратилди. Аксарият олимларнинг ёндашувларида бухгалтерия хизмати ташкилот фаолиятини самарали бонщаришни таъминлашга каратилган назорат, мустакил бахоловчи эксперт ва масалахат берувчи тизим эканлиги баён хилинган. Айрим олимларни ишланмаларида эса бухгалтерия хизмати тушунчасига умумий ёндашувлар баён килинган.

(Разуваева, 2011) “Бюджет ташкилотларида бюджет хисоби деб номланишини бюджет ижроси билан богликлиги, бюджет таснифининг хисобда кулланилиши билан изохдайди. Шунингдек, бюджет хисоби ва бухгалтерия хисоби тушунчаларининг кулланилиши хисобни юритиш хусусиятларида хам маълум фаркланишлар мавжудлиги таъкидлаган” .

 

3.Таҳлил ва натижалар

 

Харажатлар сметаси – ташкилотлар томонидан жорий молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган ҳужжат бўлиб, унда ташкилотлар учун харажатлар моддалари бўйича кўзда тутилган бюджетдан ажратилган маблағлар (харажатлар режаси) акс эттирилади. Бюджет ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар даромадлари ва харажатлари бўйича сметалари тузилади ва тасдиқланиб ижроси таъминланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетларида ҳамда маҳаллий бюджетларда турувчи ташкилотларни молиялаштириш, улар учун тасдиқланган харажатлар сметалари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет тизими тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Давлат бюджетидан харажатлар тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида ва ташкилотларнинг  харажатлар сметасида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилиши лозим. Юридик шахс мақомига эга бўлган ва харажатларни қоплаш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан ташқари бошқа даромад манбалари мавжуд бўлган бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари маблағлар бўйича харажатлар ва даромадлар сметаларини тузишлари зарур.

Бюджет ташкилотларида бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметаси ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек штатлар жадвалини тузиш жараёни бевосита ҳисобот йили учун давлат бюджети лойиҳасини тузиш ва тасдиқланган бюджет параметрларини бюджет ташкилотларига етказиш жараёни билан чамбарчас боғлиқдир. Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар бўйича харажатларни гуруҳлашдан иборат бўлади.

Яъни харажатларнинг вазифа жихатидан таснифи ёрдамида Давлат бюджетидан амалга оширилаётган харажатлар Давлатнинг айнан қайси вазифасини бажариш учун амалга оширилаётганлигини аниқ белгилаб олишимиз мумкин. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар қисмини (давлат мақсадли жамғармаларисиз) шаклланиши, тасдиқданган бюджет кўрсаткичларини бюджетдан маблағ олувчиларга етказилиши, шунингдек харажатлар сметаларини тақдим қилинишининг тахминий схематик кўринишини қуйидагича келтиришимиз мумкин(1-расм).

1 — расм. Бюджет таснифини умумий схематик кўринишини

Ташкилотлар, агарда қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мустақил равишда харажатлар сметасини, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани, шунингдек, штатлар жадвалини тасдиқланган ташкилий тузилма, штат бирликлари, намунавий штатлар ва бюджетдан молиялаштириш меъёрларига мувофиқ ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар. Харажатлар сметасига Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли ҳокимиятлар уларга берилган тегишли ҳуқуқ ва ваколатлар доирасидаги қарорлари ва фармойишларида кўзда тутилган харажатлар киритилади. Харажатлар сметаси ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича смета бир йиллик муддатга – 1 январдан 31 декабрни ҳам қўшган ҳолда, мавсумий ёки жорий йилда ишга тушириладиган ташкилотлар бўйича эса, уларнинг мазкур молия йилидаги фаолият кўрсатиш муддатига тузилади ва амал қилади. Агар келгуси молия йили учун Давлат бюджети йил бошлангунга қадар қабул қилинмаган бўлса, у ҳолда Давлат бюджети қабул қилингунга қадар бўлган даврда харажатлар ташкилотлар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаси асосида амалга оширилади. Харажатлар сметасини, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича сметани тузишда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари, товарлар (ишлар, хизматлар) нархи ва тарифлари қуйидагича ҳисобга олинади: 86 мавсумий ташкилотлар ёки жорий йилда ишга туширилган ташкилотлар бўйича – ушбу ташкилотнинг фаолият кўрсатиши бошланган ойнинг биринчи санаси ҳолатига; қолган ташкилотлар бўйича – мазкур сметалар тузилаётган тегишли йилнинг 1 январига бўлган амалдаги шартларда. Бюджет ижроси жараёнида юзага келадиган барча қўшимча харажатларга ташкилотларнинг харажатлар сметаларига қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиб борилади. Ташкилотларнинг тасдиқланган йил ёки чоракларга (ойларга) белгиланган харажатлар сметаси маблағлари миқдорига йил давомида киритиладиган ўзгартиришлар бўйича юқори ташкилотлар ўзига бўйсунувчи ташкилотларни ёзма равишда хабардор қилишлари лозим. Бу ўзгартиришлар ташкилотлар томонидан тасдиқланган сметаларга тузатишлар киритмай, касса ва ҳақиқий ҳаражатлар китобида (294 – сон шакл) ҳисобга олиб борилади.

Хулоса

Мамлакатимиздаги барча бюджет ташкилотларида марказлашган бухгалтерия хизмати кенгайтириш борасидаги назарий ва амалий асосларини урганиш натижасида куйидаги хулосаларни шакллантирдим:

— бюджет ташкилотларида марказлашган бухгалтерия хизматини жорий этиш асосида туман (шахар) тиббиёт муассасалари, умумий урта таълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларидан иборат эканлиги ташкилий жихатдан урганилди.

— марказлашган бухгалтерия хизматини ташкил этишда бош хисобчиларнинг маълумоти мухим ахдмиятга эга. Бозор иктисодиёти шароитида мехнат бозорида юкори малакали кадрларга талаб ошиб бормокда, айникса олий маълумотли ва камида 3 йил иш тажрибасига эга булиши талаб этмокда.

— бюджет ташкилотларида марказлашган бухгалтерия хизматини такомиллаштириш уларнинг тулик электрон тизимга утиши билан богликдир.

— бюджет ташкилотларида асосий воситалар ва товар моддий захираларга алохида эътибор каратилиши лозим.

— бюджет ташкилотларида марказлашган бухгалтерия хизматини, уларнинг тугри ва аник ишлашини имкониятини оширади.

— республикамиз бюджет ташкилотларида марказлашган бухгалтерия хизматини такомиллаштириш бюджет ташкилотлари бюджет маблагларини асосий харажатларни молиялаштиришга, бунда асосий эътибор уларнинг вазифаси жихатидан ва дастур асосида маблаглар олишга каратилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *