Бюджет тизимини ислоҳ қилишда рақамли иқтисодиётдан фойдаланиш бўйича чет эл тажрибасини қўллашнинг аҳамияти

Банк-молия академияси тингловчиси

Давронов .Ф.К.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига қилган Мурожаатномасида “2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили”деб эълон қилинди. Бунга мувофиқ равишда  республикамизнинг давлат органларида, иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида, хусусан, бюджет тизимида ҳам рақамли иқтисодиёт кенг жорий этилмоқда.Чунки рақамли иқтисодиётни қўллаш меҳнат унумдорлигини оширади, жараёнлар шаффоф бўлади, хуфёна иқтисодиёт қисқаради ва коррупциянинг олди олинади.

Рақамли иқтисодиёт шароитида бюджетни ўрни қандай бўлади, рақамли иқтисодиёт ўзи нима ва уни ривожлантиришда бюджет ташкилотларининг  ўрни қандай бўлади?

Дастлаб, 1995 йилда америкалик дастурчи Николас Негропонте “рақамли иқтисодиёт” терминини амалиётга киритган. Ҳозирда бу терминни бутун дунёдаги сиёсатчилариқтисодчилар, журналистлар, тадбиркорлар – деярли барча қўлламоқда.

Рақамли иқтисодиёт – бу иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларни рақамли технологияларни қўллаш асосида амалга ошириш тизимидир. Баъзида у интернет иқтисодиёти, янги иқтисодиёт ёки веб-иқтисодиёт деган терминлар билан ҳам ифодаланади. Рақамли иқтисодиётни Бюджет соҳасида қўллаш натижасида тизим шаффофлашади ва сифати ошади, ташқи ўрганувчилар учун маълумот олиш осонлашади.

Мамлакатнинг маъмурий-худудий қурилмаси қонунчиликда маҳаллий ҳокимиятлар мустақиллигини эътиборга олган турли даражадаги бюджетларни ташкил этишни назарда тутади.

Бюджет тузилмаси деганда у ѐки бу мамлакатда бюджет тизимини тузишнинг ташкилий тамойиллари, унинг таркиби ва унда мужассамлашган бюджетлар ўртасидаги ўзаро алоқалар тушунилади. Жаҳон тажрибасида бюджет тузилмасининг учта турдаги модели амал килади.

Мамлакатларнинг давлат тузилишининг турли-туманлиги бюджет тузилмаларининг тури ва моделлари турли бўлишининг бош омили ҳисобланади. Масалан, тарихан шаклланган монархия тизимида бюджет ягона хазина жамғармасидан иборат бўлган, унинг шаклланиши ѐки ишлатилиши якка тартибда ҳал қилинган. Шу маънода бюджет тизимларининг ривожланиши давомида уч турдаги моделлар мавжудлиги аниқланган.

Давлат тузилишида Марказ ва минтақаларнинг тузилишига қараб барча давлатларни унитар ва федерал турларига таснифланиши мумкин. Унитар давлатларда бюджети тизими икки бўғиндан иборат :давлат бюджети ва кўп сонли маҳаллий бюджетлардан иборат. Федерал тузилишга эга бўлган мамлакатларда давлат тузилиши икки шаклда бўлиши мумкин: федерация ва конфедерация. Шунга мос равишда давлатнинг бюджет қонунчилиги уч поғонадан иборат бўлади. Айрим олимлар конфедератив мамлакатларда ҳам уч поғонали бюджетлар амал қилишини таъкидлашади.

Унитар давлатлар таркибига Ўзбекистан, Козоғистон, Япония, Швеция, Франция, Польша ва бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Федератив мамлакатларнинг бюджет тизими учта поғонадан иборат бўлади: -давлат бюджети (федерал бюджет, ѐки марказий ҳукумат бюджети), федерация аъзоси бюджети ва маҳаллий бюджетлар. Ушбу шаклда бюджет тизимига эга бўлган давлатларга Россия, АҚШ, Канада, Мексика ва б.киради.

Жаҳон тажрибасида бюджет тузилмасининг учта турдаги модели амал килади ва улар кўйидагилардан иборат:

  • марказлашмаган – бюджет тизимининг марказий ва махаллий бугинларининг мустакиллиги Билан ифодаланиб, уларнинг хар бири уз даромадлари ва харажатларига эга булади. Бу моделга мисол сифатида Швейцария мамлакатининг бюджет тизимини курсатиш мумкин;
  • марказлашган – барча даражадаги бюджетларнинг ягона давлат бюджетида марказлашувини англатади, бунда хар бир юкори даражадаги бюджетга бюджетнги тартибга солиш хукуки берилади;
  • аралаш марказий бюджет томонидан куйи бюджетларни тартибга солиш хукуки сакланган холда хар бир куйи бюджет уз харажатларини коплайдиган даромад манбаларига эга булади[1].

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон бюджет тизими дунёнинг ривожланган давлатлари Япония, Франция ва бошқаларга ўхшаш бўлиб хисобланади.

Масалан, Японияда бюджет тизими иккига бўлинади: 1.Давлат бюджети. 2.Маҳаллий бюджет. Давлат бюджети даромад ва харажатлар қисмларидан иборат бўлиб, Даромаднинг катта қисми солиқлардан ташқари йиғимлардан ташкил топади. Яъни жарима, ижара тўловлари, ер ва кўчмас мулкларни сотишдан олинган даромадлар, жарималар ва бошқалардан.

Япониядаги бюджет жараёни:

Япониядаги бюджет жараёни тўртта асосий босқични ўз ичига олади: бюджет лойиҳасини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, бюджетни ижро этиш, бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш.

Бюджет лойиҳасини тайёрлаш Молия вазирлиги ва унинг идоралари томонидан амалга оширилади. Бошқа вазирликлар ва идоралар ўз бюджетларининг ҳажми ва таркиби, шунингдек бошқа молиявий масалалар бўйича таклифлар тайёрлайдилар ва 31-августдан кечиктирмай тегишли ҳужжатларни Молия вазирлигининг бюджет бўлимига юборадилар.

Сентябрдан декабргача бюджет бўлими келиб тушган материалларни кўриб чиқади ва уларнинг асосида бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади. Лойиҳа маъқуллаш учун Иқтисодий режалаштириш бўлимига, кейин Вазирлар Маҳкамасига юборилади. Ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, январ ойида ҳукумат бюджет лойиҳасини парламентга тақдим этди. Бюджет комиссиясида муҳокамадан сўнг парламент бюджетни қонун шаклида тасдиқлайди. Япония Конститутсиясига биноан парламент давлат молиясини бошқаришнинг мутлақ ҳуқуқига эга .

Бюджетни Молия вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар бажаради. Буджет учун касса хизматлари Япония банки ва унинг филиаллари томонидан тақдим этилади. Вазирликлар ва идоралар белгиланган харажатлар доирасида Молия вазирлигига вазирлик томонидан тўланадиган ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.

Франция ҳам унитар давлатдир ва унинг бюджет тизими иккита алоқани ўз ичига олади: давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар.

Францияда бюджет тизимининг бирлиги йўқ. Ҳар бир бюджет расмий равишда алоҳида. Аслида, маълум бир марказлаштириш мавжуд: қуйи маъмурий бирликларнинг бюджетлари юқори даражадаги ижроия ҳокимияти томонидан тасдиқланади. Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий бўйсуниши давлат томонидан бериладиган субсидиялар ва заёмлар, шунингдек, марказий солиқларга қўшимча тўловлар тизими билан таъминланади. Маҳаллий давлат маблағлари ғазна ҳисобварағида сақланади. Бу марказий ҳукуматга маҳаллий ҳокимиятларнинг молиявий фаолиятини назорат қилиш имкониятини беради. Маҳаллий кредитлар, шунингдек, ҳукумат розилигини талаб қилади[2].

 

Хулоса ва таклифлар.

Хориж тажрибалари шуникўрсатадики, хозирда мамлакатимизда жорий этилаётган  бюджет  тизими самарали ишлаб туриши учун унга  асос бўладиган  ҳужжат-мамлакатнинг барча йўналишлар  бўйича харажатлари батафсил ажратиб чиқилган режани ўз ичига олган сифатли рақамлаштирилган  бюджетни шакллантиришдир. Шуни таъкидлаш  зарурки, мамлакат  бюджети бюджет йили бошлангунга қадар имкони борича батафсил ҳолда  қабул қилиниши керак. Акс ҳолда, ғазначиликнинг меъёрий фаолияти беқарорлашуви, унинг самарадорлиги пасайиши мумкин. Иккинчидан, давлат бюджетини ижро этишнинг  ғазначилик тизимида бюджетнинг вазифасига оид ва иқтисодий аниқ таснифи бўлиши билан биргаликда  моддий-техникавий  базани мустаҳкамлаш ва дастурлар жадаллигини ошириш зарур.

Бюджет тақчиллигини камайтириш иқтисодиётда  мутаносибликни  таъминлаши  муҳим  омили ҳисобланади. Бунинг учун эса бошқарув харажатларини  қисқартириш, дотацияларнинг  ҳар хил турларини  ва нархларини  қоплаш  учун  маблағ ажратилиши камайтириш,  марказлаштирилган кафолатлаш тизимидан воз кечиш, маҳаллий бюджетлар мустақиллиги ва ўз-ўзини молиялаштиришга эришиш лозим, деб ҳисоблаймиз.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 26.12.2013 й
  2. И.В. Гарахина, В.И. Олюнин «Мировые финансово-кредитные системы: развитие и становление» МОНОГРАФИЯ 2013 г

[1].Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 26.12.2013 й

 

[2] И.В. Гарахина, В.И. Олюнин «Мировые финансово-кредитные системы: развитие и становление» МОНОГРАФИЯ 2013

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *