ИНСОН КАПИТАЛИ СИФАТИНИ ОШИРИШ АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Турсуналиев Давронбек

ТДИУ Магистранти

Глобаллашув шароитида янгиланиш ва юксалишлар хар бир сохада интерациялашув, инновацион тафаккурни ва уларга асосланган жамоавий уйғунлашув хамда инновацион мухитни талаб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъбири билан айтганда Энг мухим вазифа — халқимиз онгида инновацион тафаккурни шакллантириш. Инновациялар булмаган жойда ривожланиш ва ракобат хам булмайди…”.

Жамоавий уйғунлашув бу ижтимоий ва ихтисодий секторлар сохаларида интеграциялашув билан билимлар концентрациялашувига эришиш, оригинал ихтироларнинг ворисийлик асосида намоён булишига хамда “илм оркали билим” тамойили қонуниятига кура ривожланиб, инновация даражасига кутарилишига шарт-шароит яратишдир. Бугунги кун, хаётий босқичлари инновация — билимларнинг тугал концентрациялашган интеграциялашувида, муаммонинг теран англаниши туфайли пайдо булган гоядан бошланувчи илмий — тадхихот, соха илмий-техник кадрларининг фаол хамкорлиги маҳсули, янгиланишга асосланган тўкин ва фаровон хаёт, ижтимоий ва иқтисодий юксалишларни таъминловчи омил, яъни бозорда ўз ўрнини топган ихтиро эканлигини исботлади.

Мухтарам Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида демократик ислохотларни чуқурлаштириш, етакчи тармоқларни модернизация ва диверсификация қилиш асосида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш борасида сохалар кесимида барча худудларда кенг кўламли ислохотлар олиб борилмоқда. Миллий кадрлар тайёрлашга алохида урғу берилаётганлиги “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз” деб айтилган сузларда хам мужассамлашган.

Сўнги йилларда Ўзбекистонда иқтисодий ривожланиш суръати ўсди (ЯИМ ўсиш суръати 2018 йилда яна 5,1 фоизга ўсди, умуман олганда 2010-2018 йилларда ЯИМ 1,8 баробарга ошди), 2019 йилнинг 9 ойлиги ҳолатида 22 та эркин иқтисодий зона, 156 та кичик саноат зоналарнинг ташкил этилиши худудларнинг иқтисодий ўзгаришларига ижобий таъсир кўрсатди. Минтақада дунёнинг етакчи мамлакатлари олий таълим муассасаларининг филиаллари сони ортди, ушбу жараёнлар билан боғлиқ технополос, технопарк, кластер каби тушунчалар турмуш тарзимизга кириб улгурди 

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квоталар сезиларли даражада ўсди 1-расм.

1-расм. Олий таълим муассасалари учун қабул квотаси. 

Миллий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли таълимнинг кутилаётган давомийлик муддати 1990 йилда 13,7 йилни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2017 йилда 12,0 йилга ташкил этган. Охирги йиллардаги ислоҳотлар натижасида бу кўрсаткич ошди. Дунёнинг иқтисодиёт даражаси энг ривожланган мамлакатлари учун кутилаётган таълим давомийлиги 15,9 йилни ташкил қилади. 

Сўнгги икки, уч йилда умуммиллий бойликнинг ажралмас қисми ҳисобланган инсон капитали ривожига эътибор кучайди. Ижтимоий ҳимоя, инсон саломатлиги, оилавий муносабатларни яхшилаш, маҳалла институтлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда таълим-тарбия тизимидаги туб бурилишлар шулар жумласидандир.

Иқтисодиёт фани инсонларнинг меҳнат фаолиятидаги иштирокини характерловчи қатор тушунчалар билан бойиди: иш кучи, меҳнат ресурслари, инсон ресурслари, инсон капитали, меҳнат потенциали ва ҳ.к. Улардан инсон капитали тушунчаси анча кенг маъно касб этади – бу иқтисодиётни, жамиятни ва унинг бошланғич ячейкаси оилани интенсив ривожлантирувчи, меҳнат ресурсларининг билимли қисми, ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида интеллектуал бошқариш қобилиятига эга бўлган асосий кучдир. Инсон капитали – бу инсонда жамланган қобилият, малака ва мақсадлар заҳираси бўлиб, ҳар қандай мамлакат ва давлат иқтисодиётининг жаҳон бозорида рақобатдардошлигини таъминловчи, давлат бошқаруви, қонунчилик ва ижро органлари фаолиятига кучли таъсир кўрсатувчи омилдир. 

Ҳар қандай давлат ва жамиятда инсон капиталининг шаклланиши она қорнида индивиднинг соғлом ривожланиши, унинг туғилиши, одам, инсон ва шахс даражасида камол топиши каби жуда кўп омиллар таъсиридаги мураккаб жараёнларини қамраб олади. Тинчлик-осойишталик, она ва бола саломатлигига йўналтирилган кучли давлат ижтимоий ҳимоя сиёсати, оиладаги соғлом муҳит, аҳолининг мактабгача таълим, мактаб ва бошқа таълим турларини ўзида мужассамлаштирган узлуксиз таълим-тарбия тизим билан қамраб олиниши ва уларнинг сифат ва самарадорлиги шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси 33 миллиондан ортиқ аҳолисининг меҳнатга лаёқатли қисми минг кишида — (16-54 ёш) 18151,8 (55%)ни, мактабгача таълим ёши — (3-6 ёш) 2712,1 (8%), мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи таълими ёши — (7-18 ёш) 6783,9 (20%) ва олий таълим — (19-30 ёш) 7331,5 (22%) ташкил этади . 

Малакали меҳнат ресурслари Республикамиздаги мавжуд узлуксиз таълимтарбия тизимида шаклланади. 2019 йил 1 январь ҳолатида Республика мактабгача таълим ёшидагиларининг 35% мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинган. Худудлар кесимида ушбу қийматлар тақсимоти қуйидагича: Тошкент шаҳри 74%, Қорақалпоғистон Республикасида 41%, вилоятлар кесимида эса Фарғона 40%, Бухоро 39%, Навоий ва Сирдарё 38%, Тошкент 37%, Жиззах 32%, Хоразм 30%, Самарқанд ва Қашқадарё 24%, Сурхондарё 18%га тенг.

Сўнгги икки, уч йилда умуммиллий бойликнинг ажралмас қисми ҳисобланган инсон капитали ривожига эътибор кучайди. Ижтимоий ҳимоя, инсон саломатлиги, оилавий муносабатларни яхшилаш, маҳалла институтлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда таълим-тарбия тизимидаги туб бурилишлар шулар жумласидандир.

Илмий нашрлар ва улардаги Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда шуни қайд этиш мумкинки, инновацион жараёнларнинг ривожи институционал интеграциялашган тузилма доирасида амалга оширилади. Бу тузилма сифатида миллий инновацион тизим (МИТ) хизмат қилади, МИТ концепцияси 

1990 йилларнинг бошида пайдо бўлган, унинг асосчилари К.Фриман, Р.Невсин ва Б.А.Лундвеллардир. Янги назарияни бирлаштирувчи ва амалга оширувчи бу иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш бўйича таклиф – янги йўналишнинг шаклланишига муҳим бир асос бўлиб хизмат қила олишини қайд этиш мумкин. Бу инновацион иқтисодни ривожидаги институционал тузилмаларнинг ўзаро алоқалари туфайли пайдо бўладиган “синергетик эффект”дир. 

Кадрлар тайёрлашда сифатга, ҳудудий жиҳатларга эътибор ошди, бунда иқтисодий механизмни такомиллаштириш, таълим муассасалари билан иқтисодиёт тармоқларининг ўзаро ҳамкорлиги асосида кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш, “Кадрларни мақсадли тайёрлаш”, ишлаб чиқаришнинг мавжуд муаммоларини илмий-тадқиқотлар натижасида ҳал этиш тизимига алоҳида эътибор берилиши кун тартибига қўйилди.

Мамлакатимизда олий таълим тизимининг такомиллашуви билан бир қаторда олий ўқув юртидан кейинги таълимга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу тизим ўзига хос ривожланиш тарихига эга бўлиб, 1992-2012 йилларда икки поғонали (фан доктори ва фан номзоди), 2013-2017 йилларда бир босқичли (фан доктори) ва 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб яна ҳозирга қадар икки поғонали (фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD)) тизимида фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси маълумотларига кўра фан тармоғлари бўйича 1992-2012, 2013-2017, 2017-2018 ва 01.08.2019 йилларда Республикада илмий даража олганларнинг тақсимот қийматлари келтирилган.

1992-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан фан доктори ва фан номзодлари илмий даражасида тасдиқланган фан тармоғлари кесимидаги тақсимот диаграммаси келтирилган.

Ушбу кўрсаткичларда жами 14976 та илмий даража олганлардан 2408 (16%) нафари фан доктори, 12568 (84%) фан номзодлари. Фан тармоғлари бўйича барча илмий даража олганларнинг тақсимоти қуйидагича: тиббиёт – 3778 (25%), техника – 1851 (12,4%), филология – 1162 (7,8%), иқтисодиёт – 1480 (9,9%), физика-математика – 988 (6,6%), педагогика – 929 (6,2%), биология – 854 (5,7%), юридик – 716 (4,8%), тарих – 679 (4,5%), қишлоқ хўжалиги – 656 (4,4%), фалсафа – 397 (2,6%), психология, география, геология-минералогия, фармацевтика, сиёсат – (1%) атрофида, санъатшунослик, ветенария, архитектура, социология – (0,25075%), исломшунослик – (0).

2-расм. 1992-2012 йилларда фан доктори ва фан номзодлари илмий даражасида тасдиқланган мутахассисларнинг фан тармоқлари бўйича тақсимланиши.

3-расм. 2013-01.08.2019 йилларда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланган мутахассисларнинг фан тармоғлари бўйича тақсимланиши  

Мазкур илмий даражалиларнинг фан ва олий таълим муассасаларида шакллантирилган илмий мактаблари асосида кейинги йилларда ҳам илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш давом эттирилди. 2013-01.08.2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланган фан тармоғлари кесимидаги тақсимоти курсатилди. Ушбу кўрсаткичларда жами 2901 та илмий даража олганлардан 1060 (36%) нафари фан доктори (DSc), 1841 (64%) фалсафа доктори (PhD). Фан тармоғлари бўйича барча илмий даража олганларнинг тақсимоти қуйидагича: техника – 580 (28%), тиббиёт – 481 (16,6%), филология – 262 (12,5%), қишлоқ хўжалиги – 237 (8%), иқтисодиёт – 226 (7,8%), педагогика – 191 (6,6%), физика-математика – 184 (6%), биология – 157 (5,4%), кимё – 112 (3,8%), юридик – 96 (3%), тарих – 95 (3%), фалсафа – 69 (2,4%), геология-минералогия, психология, география, фармацевтика, сиёсат – (1%) атрофида, санъатшунослик, ветенария, архитектура, социология – (0,25-075%), исломшунослик – 2 (0,07%).

2901 нафар илмий даража олганларнинг Тошкент шаҳри – 281(68%),

Самарқанд вилояти – 214 (10%), Қорақалпоғистон Республикаси – 102 (5%),

Андижон ва Бухоро вилоятлари – 3%дан, Наманган ва Фарғона вилоятлари – 2,5%дан, бошқа вилоятларга эса ундан кичик хиссаси (4-расм) тўғри келади. Айнан шу кўрсаткичлардаги фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) хиссаси гистограммада (5-расм) келтирилган.

4-расм. 2013-01.08.2019 йилларда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD)  илмий даражасида тасдиқланган мутахассисларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши.  

2598 нафар илмий унвон олганларнинг Тошкент шаҳри – 1753 (67%), Самарқанд вилояти – 179 (7%), Қорақалпоғистон Республикаси – 105 (4%), Андижон – 87 (3,3%), Фарғона – 75 (3%), Бухоро – 72 (2,7%), Қашқадарё – 63 (2,4%), Наманган – 55 (2%), Тошкент вилоят – 49 (1,9%), Хоразм – 42 (1,6%) ва бошқа вилоятларга эса ундан кичик кўрсаткичлар (6-расм) хиссаси тўғри келади. Айнан шу кўрсаткичлардаги профессор, доцент ва катта илмий ходим хиссаси гистограммада (5-расм) келтирилган.

5-расм. 2013-01.08.2019 йилларда фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасида тасдиқланган мутахассисларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши.

6-расм. 2013-01.08.2019 йилларда профессор, доцент ва катта илмий ходим илмий унвонида тасдиқланган мутахассисларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши.

Юқоридаги таҳлиллар инсон капиталига асосланган инновацион иқтисодиётни шакллантиришда илм-фан ва таълимга бош устувор йўналиш сифатида қараш, соҳалар ташкил этувчилари (фан, олий таълим ва ишлб чиқариш) интеграциялашувини чуқурлаштириш, инвестицион жараёнларни янада жадаллаштириш ва инновацион муҳитни яратиш, илмий-тадқиқотлар натижадорлигини ошириш ва яратувчанликни рағбатлантириш мақсадлилигини кўрсатади. Бунда академик фан, олий таълимдаги мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, соҳалар ташкил этувчиларининг тугал интеграциялашуви, соҳалараро ички ва ташқи интеграциялашув билан инновацион бошқарув ва инновацион ишлаб чиқариш қобилиятига эга бўлган кадрлар тайёрланишига эришиш енгиллашади. 

Соҳа ва фан йўналишларида инновациялар яратиш ва уларнинг кенг жорий этилиши учун ташкил этувчиларининг интеграциялашуви шериклар ҳар бирининг қуйидаги мақсадларга эришишини назарда тутади: 

инновацияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда шериклар ресурс

ва бошқа имкониятларидан самарали фойдаланиб, ўз салоҳиятини ошириши;  интеграциялашган тузилманинг инвестициявий жозибадорлигидан фойдаланган ҳолда учинчи томоннинг молиявий ва бошқа ресурсларига эга бўлишининг таъминлаши. 

Хулоса қилиб айтганда, соҳалар ташкил этувчилари интеграциялашувини кучайтириш, жамиятда инновацион муҳит яратиш, миллий узлуксиз таълимтарбия тизимида инсон капиталининг ривожланишига асосланган иқтисодиётни шакллантиришга хизмат қилувчи МИТ фақат жамоавий уйғунлашув билан пайдо бўлади. МИТ янги билимларни яратиш, ривожлантириш, сақлаш ва тарқатиш, уларни технология, маҳсулот ва хизматларга айлантириш бўйича фаолиятни мамлакат худудларида амалга оширадиган давлат, хусусий, ижтимоий ташкилотларнинг ўзаро жамоавий ҳаракатларининг мажмуаси бўлиб хизмат қилади. Унда иқтисодиёт тармоқлари ёки соҳалар бўйича асосий вазифалар бош “ижрочи”лар ролини бажарувчи(соҳа ташкил этувчиларисиз: шу соҳа олий таълим мутахассислик кафедралари, академик фандаги лабораториялари, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда бизнес вакиллари) ҳамкорликдаги фаолиятни уйғунлаштирувчи давлат ва хўжалик органларини аниқлаш, уларнинг инновацион соҳадаги роли, вазифаларини белгилаш ҳамда бажарилаётган ишларни Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги устуворликлар билан мувофиқлаштириб олиб бориш бугунги кун талабидир. 

Соҳа ташкил этувчиларисининг фаол ҳамкорлиги, яъни тугал интеграциялашувида шу соҳанинг муаммолари теран англанади. Инновацион тафаккурнинг шакллантирилиши билан инновацион муҳит пайдо бўлади, муаммо – илмий ғоя – интеллектуал мулк объекти – янги ишланманинг жорий этилиши тизими ишлайди ва соҳа ҳамда худудлар ривожланиши жадаллашади. “Илм орқали билим” тамойили қонуниятига кўра инновацион ишланмалар яратилади, уларнинг худудлардаги эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарига кириб бориши жадаллашади. Турмуш тарзимизга жадал кириб келаётган кластерлар эса ягона занжирдаги турли соҳаларни ўзида мужассамлаштирганлиги туфайли соҳа ва соҳалараро ички, ташқи интеграциялашувни кучайтиради ҳамда инновацион муҳит ва инновацион тафаккурни янги босқичга кўтаради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 

  1. Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”. 2017 й.
  2. Abdurakhmanov K.Kh. New Course of Economics Theory: Textbook. – T.: Fan va texnologiya, 2014.
  3. Пашуто В.П. Организация, нормирование и оплата труда на предприятии: учебно-практическое пособие. – М.: КНОРУС, 2012
  4. Шапиров С.А. Основы трудовой мотивации: учебное пособие. М.: КНОРУС, 2011
  5. Абдураҳманов Қ.Х., Абдураманов Х.Х. Меҳнат ресурсларини бошқариш. Ўқув қўлланма. – Т.: “Tafakkur bo’stoni”, 2014
  6. stat.uz – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси сайти.
  7. mehnat.uz – Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг сайти.
  8. mineconom.uz – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги сайти.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *