Тижорат банклари активлари ва пассивлари ўртасидаги мутаносибликнинг илмий ва назарий асослари

Абдураззоқов Абдуалим Абдужаббор уғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти

e-mail: abdualim@9503@mail.ru

Иқтисодий адабиётда тижорат банклари активлари ва пассивлари ўртасидаги мутаносиблик масаласи иқтисодчи олимлар томонидан илмий асосда тадқиқ қилинган ва тегишли илмий хулосалар шакллантирилган.

Проффесор В.Усоскин ўзининг “Замонавий тижорат банки: бошқарув ва операциялари” номли монографиясида активлар ва пасссивларнинг муддатлари ўртасидаги мутаноисбликни таъминлаш йўли билан тижорат банклари фаолиятида трансформация рискини юзага келишига йўл қўймаслик лозим.

Уэрта де Сотонинг хулосасига кўра, тижорат банкларининг узоқ муддатли инвестицион кредитлари мижозларнинг ихтиёрий жамғармалари асосида берилсагина кредит эмиссияси иқтисодиётга ижобий таъсир кўрсатади. Ихтиёрий жамғармаларнинг ўсган қисми ишлаб чиқаришга кредит орқали инвестиция қилинади. Ушбу кредитлар реал ихтиёрий жамғармалар билан таъминланган бўлиб, ишлаб чиқариш воситаларига ва капитал неъматларга бўлган пуллик талабни ошишига олиб келади.

Фикримизча, ушбу илмий хулоса Ўзбекистон банк амалиёти учун ҳам муҳим амалий аҳамият касб этади. Бунинг сабаби шундаки, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ихтиёрий жамғармаларини банк муассасаларига жалб этишда муаммоларнинг мавжудлиги сабабли республикамиз тижорат банкларининг депозит базасини етарли эмаслиги кузатилмоқда.

О.Лаврушин таҳрири остида чоп этилган “Банк иши” дарслигида мамлакат банк тизимини қайта таркиблашда асосий эътибор хусусий банклар фаолиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилиши керак, деган фикр билдирилган. Шу сабабли, О.Лаврушин хусусий банклар устав капиталининг минимал миқдорига нисбатан талаблар акциядорлик-тижорат банклариникига қараганда паст бўлиши лозим, деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, Россияда ижро интизоми ёмон бўлганлиги сабабли 1994 йилнинг дастлабки 5 ойи мобайнида 154 та хусусий банк ёпилди.

Шунингдек, О.И.Лаврушин тижорат банклари активларининг таркиби ва динамикасини ҳам тадқиқ қилган. О.Лаврушиннинг таҳлиллари натижалари кўрсатдики, банклар томонидан қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар Франция тижорат банкларида 16,2 фоизни, Германияда-15,5 %, Италияда-23,8 %, Буюк Британияда-7,8 %, Испанияда-23,8 %, АҚШда-2,2 %, Бельгияда-6,4 %, Японияда-10,2 фоизни ташкил қилади. Демак, қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг юқори салмоғи Испания ва Италияда кузатилади. Нисбатанжуда паст салмоқБельгия, Буюк Британия тижоратбанкларигахосдир.

Д. Валравеннинг фикрига кўра, ГЭП усули активлар ва пассивлар ўртасидаги фарқни ўлчашга асосланган бўлиб, ушбу активлар ва пассивларнинг қиймати маълум даврий оралиқда ўзгаради. Бунда активлар ва пассивлар қуйидагича гуруҳланади:

RSA – ўзгарадиган фоиз ставкаларига эга бўлган активлар; RSL – ўзгарадиган фоиз ставкаларига эга бўлган пассивлар.

Агар RSA > RSL бўлса, у ҳолда ГЭП ижобий ҳисобланади. Агар RSA< RSL бўлса, у ҳолда ГЭП салбий бўлади.

Агар фоиз ставкалари ошса, ижобий ГЭПга эга бўлган банкларда фоиз маржаси ўсади. Дюрация усули банк капиталининг кутилаётган ўзгаришини фоиз ставкаларини ўзгаришини прогнозлаш йўли билан баҳолаш имконини беради. Ушбу усул дюрацияни аниқлашга асосланган.

Дюрация – бу фоизли активлар ва фоизли пассивларнинг муддаталри ўртасидаги номувофиқликдир.

Проф.  И.Носкованинг фикрига кўра, тижорат банкининг хорижий валютада берилган кредитлари ҳисобга олинадиган баланс счётларининг қолдиқлари очиқ валюта позициясини аниқлашда ҳисобга олинади.  Бунда банк томонидан хорижий валютада берилган кредитлар конверсия қилинмаган ҳолатда очиқ валюта позициясининг миқдорини ўзгаришига олиб келмайди, чунки активдаги валюта счётларидаги сумма бир счётдан бошқасига ўтади. Ссудаларнинг таснифий белгилари ва муддати ўтган фоизларнинг мавжудлиги банкнинг очиқ валюта позициясини аниқлаш нуқтаи-назаридан ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Бунинг сабаби шундаки, кредитларнинг таснифий белгилари кредит рискининг даражасини кўрсатади, валюта рискининг эса даражасини кўрсата олмайди.

И. Носкова тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари миқдорини қисқартиришда ҳисобли форварддан фойдаланишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, ҳисобли форвард шартномалари ҳақиқатда валюта-алмашув операцияларини амалга оширишни кўзда тутмайди. Чунки шартнома тузилаётган пайтда базавий активни етказиб бериш мажбурияти битимда иштирок этувчи томонларнинг зиммасига юкланмайди. Ушбу шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар фақат рублда амалга оширилади. Шартнома суммаси базавий валютанинг дастлабки бошланғич курси билан унинг келгуси давр учун аниқланган курси ўртасидаги фарқ суммаси сифатида аниқланади. Лекин шу билан бирга, И.Носкова огоҳлантирадики, ҳисобли форвард шартномаларини ўз вақтида хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш суммалари ўртасидаги мувофиқликни таъминламаслик банкларнинг зиммасига курсларнинг тебраниш рискини юклайди.

Проф. В.Усоскин амалдаги 8 фоизли капиталнинг адекватлилик коэффициентини мўътадил кўрсаткич деб ҳисоблайди. Унинг фикрига кўра, янги коэффициентни амалиётга жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас.

Айрим иқтисодчи олимлар янги 12 фоизли коэффициентни ривожланаётган мамлакатларнинг банк назорати тизимида қўллашни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайдилар. Бунинг боиси шундаки, ушбу мамлакатлар тижорат банкларининг балансида юқори ликвидли активларнинг етишмаслиги муаммоси яққол кўзга ташланади.

Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан    проф. А.Омоновнинг фикрига кўра, банкларнинг капитал базасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Базель стандарти талабларидан келиб чиққан ҳолда, девальвация захирасини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг биринчи даражали капитали таркибидан чиқариб, уни иккинчи даражали капитали таркибига киритиш лозим.

Т.Бобакуловнинг фикрига кўра, республикамиз банклари капиталининг етарлилик даражаси банк назорати бўйича халқаро Базел қўмитаси талаблари асосида белгиланган халқаро стандартлардан қарийб 3 баробарга юқоридир. Маълумки, Халқаро Базел стандартига кўра, тижорат банки регулятив капиталининг етарлилигини аниқлаш учун регулятив капитал суммаси банкнинг рискка тортилган активлари суммасига бўлинади. Ушбу коэффициентнинг энг паст даражаси 8% қилиб белгиланган. Агар тижорат банкида мазкур коэффициентнинг амалдаги даражаси 8 фоиздан паст бўлса, у ҳолда, банк тўловга қобил эмас деб ҳисобланади.

Бир қатор мутахассислар, иқтисодчи олимлар чет эл иштирокидаги тижорат банкларини мамлакатга хорижий инвестицияларни киритишнинг ҳамда банклараро рақобат муҳитини шакллантиришнинг муҳим воситаси сифатида қарашади. Масалан, С.Андрюшиннинг фикрига кўра, айнан хорижий инвестициялар иштирокидаги банклар Япония ва Ғарбий Европа давлатларининг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврдаги ривожланишида муҳим роль ўйнади.

Агар кредитларнинг активлар ҳажмидаги салмоғига кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғи кўрсаткичи мос келмаса, у ҳолда ушбу вазият кредит операцияларининг даромадлилик даражасини нисбатан паст эканлигини кўрсатади.

 

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. УсоскинВ.М. Современный коммерческий банк: управление и операции.-Москва:ВАЗАР-ФЕРРО», 1994.-С.189-190.
  2. Уэрта де СотоХесус. Деньги, банковский кредит и экономические циклы. Пер. с англ. – Челябинск: Социум, 2008. — 135 с.
  3. Лаврушин О.И. Банковское дело. Учебник. КноРус, 2008. – С. 73-74.
  4. ЛаврушинО.И. Банковское дело.: Финансы и статистика, 2002. — С. 94.
  5. Носкова И.Я. Валютные и финансовые операции. – М.:ЮНИТИ, 1998. – С.45-47.
  6. Усоскин В. Современный коммерческий банк: управление и операции.-Москва: Вазар-Ферро, 1994.-с. 93
  7. Андрюшин С.А. Банковские системы. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 2013. – 384 с.
  8. Умарова З.С. Тижорат банкларининг кредит эмиссиясини тартибга солишни такомиллаштириш йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. – Тошкент, 2011. – Б. 16.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *