Тижорат банклари активларининг назарий асослари ҳамда хориж тажрибаси

Абдураззоқов Абдуалим Абдужаббор уғли

Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистранти

email: abdualim@9503@mail.ru

Бугунги кунда тараққий этган мамлакатлар, хусусан, Япония, Германия, Франция давлатлари банк тизимининг асосини универсал тижорат банклари ташкил этади.

Универсал тижорат банкларида активлар портфелини диверсификация қилиш имкониятининг катта эканлиги рискларни самарали бошқариш тизимини шакллантириш имконини берди.

Ихтисослашган банклар фаолияти ўзини оқламади.

Тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналишлари кредитлаш ва қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўлиб қолмоқда.

Аммо сўнгги йилларда банклар активларининг умумий ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг салмоғини ошиши кузатилмоқда.

Тижорат банклари активлари ва пассивларини бошқаришнинг 3 усули мавжуд бўлиб, уларнинг қоидалари банк амалиётидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилади:

1. Маблағларнинг умумий фонди усули ёки активларни тақсимлаш усули:

Ушбу усулда актив операцияларни молиялаштиришда маблағларнинг манбалари ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.

Тижорат банкининг ликвидлилиги активларнинг таркибини тартибга солиш йўли билан амалга оширилади.

2. Маблағлар манбаини ажратиш усули:

Ушбу усулда банк ресурслари манбалари активларнинг ликвидлилиги, риск даражалари бўйича ажратилади.

Бунда бирламчи захиралар ва иккиламчи захираларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур усулда ресурсларнинг банкда сақланиш муддати, депозитларнинг барқарор қолдиғининг ўзгариши, қатъий белгиланган ставкадаги активлар ва пассивлар ўртасидаги мутаносиблик, сузувчи ставкадаги активлар ва пассивлар ўртасидаги мутаносиблик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

3. Комбинациялашган усул:

Комбинациялашган усулда банк балансининг ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботининг турли моддалари ўртасидаги алоқадорлик математик формулалар орқали аниқланади ва уларга баҳо берилади.

Ушбу усулни қўллаш учун математик формулаларни банк фаолиятига қўллаш бўйича катта билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар керак бўлади.

Д. Мак Нотон ва К.Барлтропларнинг фикрига кўра, тижорат банклари активларини бошқариш самарадорлигини таъминлаш мақсадида самарадорлик кўрсаткичларининг меъёрий чегараларини белгилаш лозим. Улар актив операциялар бўйича қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланишни ва уларнинг меъёрий чегараларини белгилашни таклиф қилишади:

1. Муддати ўтган кредитларнинг нормал даражаси

Улар мазкур кўрсаткични ҳисоблаш методикаси сифатида қуйидагича формулани таклиф қилишган:

(Муддати ўтган кредитлар:Брутто кредитлар)х100%

Агар ушбу кўрсаткичнинг даражаси 3 фоиздан ошмаса, у ҳолда кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликнинг даражаси нормал ҳисобланади.

2. Муддати ўтган кредитларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражаси

Д.МакНотон ва К. Барлтропларнинг тавсиясига кўра, ушбу кўрсаткичнинг меъёрий даражаси 5 фоиз бўлиши керак. Агар бу кўрсаткич 5 фоиздан ошса, банк кредит портфелининг сифати қониқарсиз деб ҳисобланади.

3. Кредитлардан кўрилган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмалари даражаси

Уларнинг тавсиясига кўра, ушбу кўрсаткичнинг юқори меъёрий даражаси 0,5 % бўлиши керак.

Проф. Лаврушиннинг фикрига кўра, тижорат банклари пассивларини боқшаришда асосий эътибор ресурсларнинг етарлилигига қаратилиши керак ва бунда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари томонидан ишлаб чиқилган методикадан ва АҚШнинг «CAMELS» рейтинг тизимидаги методикадан бир вақтнинг ўзида фойдаланишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) экспертлари томонидан ишлаб чиқилган методикада тижорат банклари депозит базасининг етарлилиги (ДБЕ) қуйидаги формула орқали аниқланади:

ТД – трансакцион депозитлар;Бу ерда:

ЖД – жамғарма депозитлари;

МД – муддатли депозитлар.

ХТТБ экспертларининг тавсиясига кўра, мазкур кўрсаткичнинг энг юқори чегараси 30 фоизни ташкил этиши лозим. Агар унинг амалдаги даражаси 30 фоиздан юқори бўлса, у ҳолда, ушбу тижорат банкининг депозит базаси етарли эмас, деб ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. МакНотон Д., Барлтроп К. Банковские учреждения в развивающихся странах. Пер. с англ. – Вашингтон: ИЭР МБРР, 1994. – С. 176-178.
  2. Лаврушин О.И. Банковское дело. – М.: КноРус, 2008. – 768 с.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *