Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариши ривожланишининг айрим хусусиятлари

Алиқулов У.

ТДИУ талабаси

2008 йилдаги жаҳон молиявий инқирозидан кейинги даврда Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариши жадал тараққий этган ривожланаётган мамлакатларга хос суръатларни намоён этди. 2010-2019 йилларда республика саноат ишлаб чиқаришининг ўртача ўсиш суръатлари 108.6 %ни ташкил этди. Айтиш керакки, мазкур кўрсаткич республика ялпи ички маҳсулоти ўртача ўсиш суръатларидан юқоридир. Айнан ана шу ҳолат республика ЯИМ таркибида миллий саноат ишлаб чиқариши улушининг ортишини таъмин этди.

Қайд этиш жоизки, миллий саноат ишлаб чиқаришининг тараққиёти қазиб олувчи ва қайта ишловчи саноатлар негизида амалга ошди (1-жадвал).

2010-2019 йилларда қазиб олувчи саноат ўсиш суръатларида барқарорлик кузатилмади. Ҳаттоки 2010 ва 2013 йилларда қазиб олувчи саноат ўсиш суръатларида жорий даврга нисбатан пасайиш ҳам кузатилган. Шундай бўлсада таҳлил этилаётган даврда республика қазиб олиш саноатининг ўсиш суръатлари ўртача 106.9 % га тенг бўлди.

Миллий индустриянинг тараққиёти қайта ишловчи саноатлар ривожланиши негизида амалга ошди. Бу биринчидан, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ортиши ҳамда ички бозорни товарлар ассортименти билан тўлдириш асносида амалга ошган бўлса, иккинчидан, юқори қўшилган қиймат яратилиши ва нисбатан чуқур қайта ишланиш даражаси асосида  кечди.

2010-2019 йилларда республика қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръатлари ўртача 109.5 % ни ташкил қилди ва миллий индустрия иқтисодий ўсиш суръатларининг юқори бўлишини таъмин этди. Бироқ, миллий қайта ишлаш саноатининг ўсиш суръатларида барқарорлик кузатилмади. 2016 йилда 106,4 %га тенг бўлган бўлса, 2018 йилда 115,6 % ни ташкил этди.

 

1-жадвал

Саноат маҳсулоти ҳажми ва ўсиш суръатлари динамикаси

2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019*
Саноат маҳсулоти ҳажми, млрд. сўм 38119 47587,1 57552,5 70634,8 84011,6 97598,2 111869,4 148816 235340,7 297815,5
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати,  ўтган йилга нисбатан фоизда 108,5 106,5 107,8 109,5 108,3 107,9 106,2 108,0 116,6 106,4
шу жумладан:                    
Қазиб олувчи саноат 97,9 100,8 110,2 99,5 101,2 107,1 101,0 115,8 132,4 102,8
Қайта ишловчи саноат 109,4 108,8 108,5 112,1 109,4 108,1 106,4 108,3 115,6 107,9
 Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ 2-таҳрир) таркибида
*Дастлабки маълумотлар

 

Халқаро стандартдар талаби доирасида иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ 2-таҳрир) орқали шакллантирилган саноат миллий ишлаб чиқариши таркибида 2010-2019 йилларда сезиларли ўзгаришлар рўй берди (2-жадвал).

Таҳлил этилаётган даврда миллий саноат ишлаб чиқариши таркибида қуйидаги ўзгаришлар таъкидлаб ўтиш мумкин:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, тамаки, тўқимачилик, кокс ва нефтни қайта ишлаш, электр ускуналари, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш соҳалари улушининг пасайиши кузатилди;
  • қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш, кимё маҳсулотлари, фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари, автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш саноатларининг салмоғи ўзгаришсиз қолди;
  • кийим ишлаб чиқариш, тери ва унга тегишли маҳсулотлар, ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), поҳол ва бошқа материаллардан тўқилган буюмлар ишлаб чиқариш, резина ва пластмасса буюмлар, машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар, электр ускуналар, ҳамда бошқа тоифаларга киритилмаган машина ва ускуналар ҳамда металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноатларининг салмоғи ошди.

Таҳлил этилаётган даврда миллий саноат ишлаб чиқариши таркибидаги ўзгаришларнинг ижобий жиҳати чуқур қайта ишланиш даражасига эга ҳамда юқори технологияга асосланган тармоқлар, хусусан,  электр ускуналар ва металлургия маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ортганлигидир.

Айтиш жоизки, таҳлил этилаётган даврда миллий саноат ишлаб чиқаришида концентрациялашув деярли сақланиб қолган. Агар 2010 йилда озиқ-овқат, тўқимачилик,  металлургия саноати маҳсулотлари ҳамда автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш

 

2-жадвал

Саноат ишлаб чиқариши таркиби

(% да)  
  2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 2019  
Саноат ишлаб чиқариши 100 100 100 100 100 100 100 100 100 100  
Озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 19,6 19,9 19,7 20,6 21,4 24,0 24,9 19,7 13,3 12,9  
Ичимликлар ишлаб чиқариш 3,3 3,3 3,4 3,2 3,1 3,3 3,7 3,2 2,6 2,4  
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,4 1,3 1,0 1,0 1,1 1,1 1,1 1,0 0,8 0,7  
Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш 17,2 18,3 17,6 16,1 16,2 17,2 14,9 14,2 13,1 11,8  
Кийим ишлаб чиқариш 2,0 2,2 2,3 2,1 2,0 2,1 4,8 5,2 4,1 3,3  
Тери ва унга тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқариш 0,3 0,3 0,3 0,6 0,8 1,0 1,1 1,2 0,9 0,8  
Ёғоч ва пўкак буюмлар (мебелдан ташқари), поҳол ва бошқа материаллардан тўқилган буюмлар ишлаб чиқариш 0,3 0,3 0,5 0,7 0,9 1,0 0,6 0,7 0,8 0,7  
Қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш 0,5 0,5 0,5 0,8 0,7 0,8 1,1 1,0 0,9 0,7  
Ёзилган материалларни нашр қилиш ва акс эттириш 0,7 0,6 0,8 0,7 0,7 0,7 1,0 1,0 0,7 0,6  
Кокс ва нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,3 6,5 5,2 4,5 4,6 4,0 3,2 3,1 2,9 3,8  
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7,0 7,1 6,7 6,1 6,2 6,5 8,2 8,4 8,0 7,3  
Асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқариш 0,6 0,8 0,8 0,8 0,8 1,0 1,4 1,2 0,9 0,8  
Резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш 2,0 2,3 2,0 2,5 2,5 2,5 2,9 2,7 2,8 2,4  
Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш 5,8 6,2 6,7 7,7 7,1 6,3 7,1 6,4 6,4 5,9  
Металлургия саноати 11,0 10,2 9,9 9,5 9,5 9,2 9,0 10,6 16,5 22,2  
Машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш 2,0 2,1 2,5 2,1 2,1 2,5 2,5 3,1 2,7 2,7  
Компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар ишлаб чиқариш 1,6 1,7 1,7 0,6 0,6 0,6 0,5 0,7 0,5 0,7  
Электр ускуналар ишлаб чиқариш 1,4 1,4 1,8 2,3 2,2 2,1 2,2 2,7 3,7 3,5  
Бошқа тоифаларга киритилмаган машина ва ускуналар ишлаб чиқариш 0,8 0,9 1,1 1,4 1,2 1,0 1,1 1,3 1,8 1,6  
Автотранспорт воситалари, трейлерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш 12,7 11,4 12,6 14,0 13,4 10,2 4,6 8,9 14,0 13,0  
Бошқа транспорт учкуналари ишлаб чиқариш 0,3 0,3 0,3 0,3 0,3 0,3 0,2 0,3 0,3 0,3  
Мебел ишлаб чиқариш 0,6 0,6 0,5 0,6 0,7 0,8 1,5 1,3 0,9 0,8  
Бошқа тайёр буюмлар ишлаб чиқариш 0,8 0,4 0,4 0,4 0,5 0,6 1,2 0,9 0,7 0,6  
Машина ва ускуналарни таъмирлаш ва ўрнатиш 1,8 1,5 1,7 1,4 1,5 1,4 1,2 1,0 0,7 0,6  
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари  

 

 

тармоқларининг ялпи саноат маҳсулотдаги улуши 60.5 % бўлган бўлса, 2019 йилда у 59.9 %ни ташкил этди. Кўриниб турибдики, ҳар икки таққосланадиган йилларда саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмининг аксарият салмоғи санаб ўтилган тўртта тармоқ ҳиссасига тўғри келмоқда. Қолган 21та тармоққа тўғри келган улуш 40% га тенгдир.

Яқин истиқболда республика саноат таркибида ижобий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда саноат ишлаб чиқаришида концентрациялашувни пасайтириш ҳамда тизимда самарадорликни ошириш учун бизнинг назаримизда қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  • миллий саноат ишлаб чиқариши таркибининг диверсификациясига эришиш учун саноат маҳсулотлари ассортименти ва турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
  • республика саноат ишлаб чиқаришида концентрациялашувни пасайтириш учун мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти доирасидан келиб чиқиб, янги индустриал соҳалар ривожига тамал тошини қўйиш;
  • саноат ишлаб чиқариши тармоқларида самарадорликни ошириш учун соҳани модернизация қилиш, индустрия тизимига янги техника ва технологиялар жорий этиш;
  • миллий саноат ишлаб чиқаришини самарали бошқариш учун тизимга ҳорижий менежментни жорий этиш, малакали кадрларни тайёрлаш ва зарур ҳолларда чет элда фаолият юритаётган маҳаллий мутахассисларни жалб этиш;
  • миллий индустрияга инвестицияларни жалб қилиш, мавжуд ишлаб чиқариш воситалари қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, тизимда электр, иссиқлик энергияси ва углеводород ресурслари тежамкорлигига эришиш ва ҳоказо.

Юқоридаги масалаларнинг ҳал этилиши ва тизимда жорий этилиши яқин истиқболда республика саноат таркибида ижобий ўзгаришларни амалга ошириш ҳамда милий индустрияда концентрациялашувни пасайтириш ҳамда саноат ишлаб чиқариши тармоғида самарадорликни ошириш имконини беради.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 

  1. Указ Президента  Республики  Узбекистан  «О  первоочередных  мерах  по смягчению негативного воздействия на отрасли экономики коронавирусной пандемии и глобальных кризисных явлений» №5969  от 19 марта 2020 года
  2. Указ Президента  Республики  Узбекистан  «О  дополнительных  мерах поддержки населения, отраслей экономики и субъектов предпринимательства в период коронавирусной пандемии» УП-5978 от 03.04.2020.
  3. Широковских С.А. Стратегическое управление промышленных предприятий в контексте перехода на интеллектуальные технологии, платформу развития человеческих ресурсов
  4. Юлдашева Н.А. Пандемиянинг тўқимачилик  саноатига  таъсири: муаммолар ва ечимлар. Молия ва Банк иши Журнали, Пандемия ва иқтисодиёт (Махсус сон) 300-306 бетлар.
  5. Khotamov I.S., Olimov M.K. Negative impacts  of  coronavirus  pandemic  on industrial  production  in  Uzbekistan  and  measures to overcome. Finance and Banking pp. 280-286.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *