Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолаш орқали иқтисодий салоҳиятини ошириш имкониятлари (“Ўзбекгидроэнерго” АЖ мисолида)

Саидназаров Фирдавс Абдуллоевич

ТДИУ докторант

Юртимизда миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш, халқимиз ҳаётини фаровонлаштириш йўлидаги кенг кўламли яратувчилик ишлари изчил давом эттирилмоқда. Натижада ушбу соҳа барқарор ривожланиш йўлига ўтиб, мулкдорлар сафи борган сари кенгаймоқда. Оилалар даромади кўпайиб, мамлакатимизнинг жаҳонаро обрў-эътибори янада юксалмоқда. Бу ўзгаришлар замирида эса, туб ислоҳотлар, иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида ишлаб чиқаришни ҳамда хизматлар кўрсатишни бир маромда ривожлантиришдек эзгу саъй-ҳаракатлар мужасссамлашган.

Ҳар бир соҳа қатори гидроэнергетика соҳасидаги бунёдкорлик ишлари ҳамда эришилаётган натижалар, мамлакатимизда гидроэнергетика соҳасида изчил ислоҳотларни амалга ошириш, йирик, ўрта ва микро гидроэлекторстанцияларни лойиҳалаштириш, янги гидроэлекростанциялар қуриш ва ишлаб турганларини модернизация қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси соҳасини янада ривожлантириш бўйича жорий йилга асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Электр энергетикаси иқтисодий ўсишнинг барқарорлигини ва аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манбадир. Бу тармоқни модернизация қилиш, енергия қувватларини кўпайтириш ва истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилда электр энергияси истеъмоли 71 миллиард киловатт-соатни ташкил этиб, ўтган йилгига нисбатан ўртача 9 фоизга, яъни, иқтисодиёт тармоқлари талаби 10, аҳолиники эса 8,5 фоизга ошиши кутилмоқда.

Жорий йилда иссиқлик электр стансияларида 1177 мегаватт, гидро электр стансияларида 120 мегаватт қувватлар ишга туширилиши режалаштирилган. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига 3 минг 500 мегаваттли буғ-газ қурилмалари, 400 мегаваттли шамол ва шундай қувватга эга қуёш электр стансияларини қуриш бўйича лойиҳалар шакллантирилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030-йилга бориб юртимизда электр энергияси истеъмоли ҳозиргига нисбатан 2 баробар кўп бўлиши кутилмоқда. Шу боис Энергетика вазирлигиг томонидан кейинги ўн йилда умумий қуввати 7 минг 900 мегаваттни ташкил этадиган янги иссиқлик электр стансияларини ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

1-жадвал

2020 йилда электр энергияси қуриш бойича станциялар лойиҳалари

Қурилма турлари Қуввати (мегават)
1.       Иссиқлик электр станциялари 1177
2.       Гидро электр станциялари 120
3.       Буғ газ қурилмалари 3500
4.       Шамол ва шундай қувватга эга қуёш электр станциялари 400

Шунингдек, инвесторларни жалб қилган ҳолда, 8 минг мегаватт қувватга эга қуёш ва шамол электр стансияларини қуриш, гидро электр стансиялари қувватини 1 минг 935 мегаваттга ошириш, кичик гидро электр стансиялар барпо этишни хусусий секторга бериш юзасидан вазифалар белгиланди.

Ҳозирги вақтда сув режими бўйича 42 та гидроагрегат ва 1 та шамол энергоқурилмаси ишлаб турганлиги, 39 таси заҳирада, 14 таси режа асосида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани айтиб ўтилди. Шундан, асосий ишлаб чиқариш ускуналарнинг ўрнатилган қуввати 1854,4 МВт, 95 та гидрогенераторлар ва 1 та шамол энергоқурилмасидан иборат, электр энергиясининг ўртача йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 6849,5 млн. кВт соатга тенг бўлган гидроэлектростанциялари томонидан 2018 йилда 6565,7 млн.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариш режаси кўрсаткичи 7929,9 млн.кВт.соатга ёки 120,8 фоизга бажарилди, натижада белгилаган режага нисбатан 1364,2 млн.кВт.соат кўп электр энергия истеъмолга етказилди.

15 йилдан буён таъмирланмаган каскадларнинг маъмурий ва ГЭС бинолари лойиҳага мувофиқ қайта таъмирланиб, катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди улар қуйидагилар:

 

2жадвал

Каскадларнинг маъмурий ва ГЭС бинолари

Номланиши
1 “Қуйи Бўзсув” ГЭСлар каскади (ГЭС-14, 18, 19, 23, 22),
2 “Қодирия” ГЭСлар каскади (ГЭС-15, 11, 12),
3 “Чирчиқ” ГЭСлар каскади (Бош узел, ГЭС-8),
4 “Фарҳод” ГЭС,
5 “Ўрта Чирчиқ” ГЭСлар каскади (ГЭС-6,27,28),
6 “Тошкент” (ГЭС-4,9),
7    “Самарқанд” ГЭСлар каскади (ГЭС-2Б, ГЭС-3Б)
8 “Шаҳрихон” ГЭСлар каскади (ГЭС-5А, 6А

Капитал қурилиш ва монтаж, таъмирлаш ишлари бўйича  2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги ПҚ-2697 сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ва 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947 сонли “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги шунингдек ҳукуматнинг бошқа қарорларига мувофиқ иш олиб борилди. Натижада, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил топгандан буён ҳозирги кунга келиб тизим қурилиш объектлари бўйича 188,8 млрд.сум (31,99 млн.долл) ўзлаштирилди.

Жумладан: 160,0 млрд.сўмлик қурилиш монтаж ишлари бажарилди, 13,8 млрд.сўмлик ускуналар харид қилинди ва қурилишга доир
15,0 млрд.сўмлик бошқа харажатлар амалга оширилди.

Қолган 175,95 млрд. сўмлик қурилиш монтаж ишлари ҳажми бўйича ҳукумат томонидан йиллик режа белгиланмаган ПҚ-2947 сонли қарор асосидаги 11 та қўшимча объектлар ва ҳукуматнинг бошқа қарорлари асосидаги қурилишларда амалга оширилди.

2019 йилда эса тизим корхоналари томонидан 1 трлн. 272,8 млрд.сўм (158,11 млн.долл)ёки ўтган йилга нисбатан ҳажми 674,1 % ($-495%) кўп бўлган 16 та йирик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, бу ишлардан 720,9 млрд.сўмлиги (89,55 млн.$) 56,6% ўз маблағларимиз ва 551,9 млрд.сўмлик (68,56 млн.$) 43,3% чет эл кредитлари ташкил қилади.

 3жадвал

2018 йилда Электр энергиясини ишлаб чиқариш турлари бўйиша ишлаб чиқариши млн. кВт. Соат

  Жами 62896,6
тоифа:  
1.       Иссиқлик электр марказлари (ИЭМ) ишлаб чиқарган электр энергияси 1039,7
2.       Иссиқлик электр станциялари (ИЭМлардан ташқари) ишлаб чиқарган электр энергияси 55470,6
3.       Гидро электр станциялари ишлаб чиқарган электр энергияси 5897,3
4.       Бошқа усуллар билан  ишлаб чиқарилган электр энергияси (чиқиндиларни ёқишдан ҳосил бўлган электр энергиясидан ташқари) 488,8

      Манба: Ўзбекистон Республкаси Далат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди

Бундан ташқари, иқтисодий ҳаётимизда муҳим ўрин тутадиган, жаҳоннинг энг баланд тўғонли сув омборлари қаторига кирувчи — “Тўпаланг” сув омборини қуриш ишларини якунлаётганлиги, Марказий Осиёдаги энг узун тўғонли — “Сардоба” сув омборида амалга оширилган ишлар, “Қуйи-Бўзсув” ГЭСлар каскадининг (ГЭС-14) бош сув тақсимлагич тармоғининг юза сув ташлагичида 9 906,7 млн. сўм маблағ эвазига модернизация ишлари амалга оширилди.

4жадвал

2018 йилда Электр станцияларининг ўрнатилган қуввати Мвт 

 

 

Электр станцияларнинг турлари Электр станцияларнинг қуввати
Ўзбекистон Республикаси 14 191,4
Шу жумладан электр станция тури бўйича
2 Иссиқлик станциялари (ИЭС) ва иссиқлик электростанциялари (ИЭС) 12 276,5
3 Гидро электр станцияси 1 914,9

  Манба: Ўзбекистон Республкаси Далат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди

Инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш соҳасида:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил  23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси 2017 йил Инвестицион дастури хақида”ги ПҚ-2697-сонли қарорига мувофиқ жамият бўйича 32,0 млн.долл ўзлаштирилди.

 

5-жадвал

Инвестицион лойиҳа амалга оширилиши бошлаб юборилган лойиҳалар.

Лойиҳалар номи
Хитой Ҳукумати кредити ҳисобига
1.       Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС
2.       Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади
3.       Охангарон дарёсида Камчик кичик ГЭС
4.       Туполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади
5.       Чирчиқ дарёсида Камолот кичик ГЭС
6.       Пскем дарёсида Пскем ГЭС
7.       Қуйи-Бозсув ГЭС каскадини (ГЭС-14)
8.       Кодирия ГЭС каскадини (ГЭС-3)
9.       Шахрихон ГЭС каскадини (ЮФК-2)
10.             Тошкент ГЭС каскадини (ГЭС-9)
ВЭБ Россия банки ҳисобига
11. “Фарход ГЭСини модернизация қилиш”
Жаҳон банки (МАР) ҳисобига
12. “Шаҳрихон ГЭСини модернизация қилиш (ЮФК-1)”

Қиймати 149,35 млн.долл. бўлган “Туябўғиз сув омбори қошида кичик ГЭС, Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади,  Охангарон дарёсида Камчик кичик ГЭС, Туполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлар каскади қурилиши” лойихаси бўйича Президентимизнинг 2017 йил17 октябрдаги ПҚ-3335-сонли қарори қабул қилинди. Жорий йилнинг30 ноябр куни Туронбанк хамда Хитой Эксимбанки ўртасида лойиха доирасида четдан келтириладиган жиҳозларни молиялаштириш учун 58,5 млн. долларлик заём келишуви имзоланган. 

Қиймати 81,1 млн.долл.бўлган “Фарҳод ГЭСини модернизация қилиш” лойиҳаси ВЭБ Россия банки ҳисобига молиялаштирилиши кўзда тутилган бўлиб, Россиянинг ПАО “Силовые машины” билан шартнома тузиш учун бевосита (тўғридан-тўғри) музокаралар олиб борилиб, жорий йилнинг
12 декабрида 69,7 млн. долларлик шартнома имзоланди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари “Ўзинжиниринг” РЛИга экспертиза ўтказилиб, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси ва Миллий банкга экспертиза учун киритилган.

Яна бир йирик, қиймати 450,0 млн.долл. бўлган стратегик ахамиятга эга лойихамиз, бу “Пскем дарёсида Пскем ГЭС қурилиши” лойиҳаси бўлиб, ушбу лойиҳа бўйича геология ва дастлабки қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳа бўйича Техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилмоқда.

“Зомин сув омбори қошида микро ГЭС” ва “Зомин сув омборидан чиқувчи каналда микроГЭС” қуриш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида, 2018 йил 23 сентябрда Хитойнинг “Донг Фанг Интернешнл Корпорейшн” корпорацияси билан умумий қуввати 570 кВт бўлган
4 комплект гидроагрегат сотиб олишга шартнома имзоланган. Шартноманинг умумий қиймати 312 минг АҚШ доларини ташкил этади. Шартнома ўрнатилган тартибда Давлат инвестиция қўмитасидан  экспертизадан ўтказилган.

6жадвал

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан 2020 йилда режалаштирилган лойиҳалар

Лойиҳалар номи
1.       “Чирчиқ ГЭС каскадини (ГЭС-10)
2.       “Самарқанд” ГЭС каскадини (ГЭС-2Б)
3.       “Тошкент” ГЭС каскадини (ГЭС-1) модернизация қилиш”
4.       “Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС
5.       Даргом каналининг 135+50 Пикетида кичик ГЭС
6.       “Даргом” каналида “Шаудар” кичик ГЭС қурилиши”

Маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 45 дона турли қувватдаги электродвигателлар, 94 дона КРМ конденсатор ускуналари ишлаб чиқарилиб – умумий қиймати 3896,9 млн.сўмни ташкил қилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича бир қатор чоралар амалга ошириб келинмоқда.Замонавий ахборот технологияларини жадал ривожлантириш бўйича шароитлар яратиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалий ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

7жадвал

Ўзбекистон гидроэнергетикаси – рақамларда 

Номланиши Кўрсаткич
1.       Ўзбекистондаги сув артериялари 430 та дарё
2.       Дарёларнинг умумий узунлиги 12,7 минг км
3.       Ҳар йили ишлаб чиқариладиган энергия 60 милд киловат/соат
4.       ГЭСлар ҳиссасига тўғри келадиган электр энергия 6.5 киловат/соат
5.       Ўрта муддатли истиқболда ГЭС салоҳияти Йилига 27,4 млрд киловат/соат
6.       2026 йилга келиб ГЭС қуввати ошиши 1.7 марта
7.       Гидроэнергия иссаси ошиши 12,7% дан 15,8% гача

 Манба: Ўзбекистон Республкаси Далат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрландиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, 2018 йил 3 июлдаги “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларини ҳам шу тадбирлар жумласига киритиш мумкин. Ушбу чора-тадбирлар натижасида электрон ҳужжат айланиши жорий этилди, электрон тўловлар ривожлантирилмоқда ва электрон тижорат соҳасида норматив-ҳуқуқий база такомиллаштирилмоқда.

Шубҳасиз, иқтисодий секторни рақамлаштириш товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, ҳажми ва рақобатбардошликни кескин ошириш ҳамда вақтни тежаш каби имкониятларни яратади.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда рақамли энергетика сохаси бошка бошқа соҳалар каби кундалик фаолиятимизда   қўлланилмоқда.

Президентимизнинг Парламентга навбатдаги Мурожаатномасида ҳам ҳаётимизнинг кўпгина жабҳаларини рақамлаштириш бўйича қатор мақсадлар айтиб ўтилди. Жумладан, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш.

Илмий тадқиқотлар давомида ҳамда мамлакатимиз тадбиркорлари ва фермерлари билан суҳбатларда аҳоли муқобил энергия манбалари ҳақида етарлича хабардор эмаслигини кузатиш мумкин. Ҳамма уларни қуёш батареялари билан боғлайди, аслида кўплаб бошқа, қизиқарли усуллар мавжуд. Шундай усуллардан микро-ГЭСларни мисол келтириш.

Микро-ГЭСларнинг афзаллиги шундан иборатки, барча тадбиркорларга бирдек маъқул келувчи биринчи афзаллиги – нисбатан арзонлигидир. Кўринишидан баҳайбат бўлса ҳам, уни ўрнатиш, ечиш, ташиш жуда осон – мобиллиги юқори. Агар сув оқими ўзгарса, бемалол бошқа жойга кўчиришингиз ва мустақил ўрнатиш имкони мавжудлиги.  Шу тариқа, ҳам маблағ, ҳам меҳнат тежалади.

иккинчи афзаллиги – у айнан кичик сув оқимларига мўлжалланганлигидир, зеро бизнинг Ўзбекистоннинг барча вилоятларида айнан шундай ҳавзалар кўп учрайди. Уларга секундига 3–5 метр тезликда оқувчи ариқлар, сойлар киради.

Авваламбор, бу – тоза энергия. Микро-ГЭС фаолияти экологияга ва сувга мутлақо зарар келтирмайди. Масалан, 1 кВт энергияни анъанавий усулда ишлаб чиқариш учун, анчагина қазилма ёқилғи талаб этилади, микро-ГЭСда эса биз туганмас, қайта тикланувчи энергия манбаидан фойдаланамиз.

Биринчи ва энг асосий камчилиги – бутловчи қисмлар танқислиги. Ўзбекистонда генераторлар ишлаб чиқарилмайди, ҳаммаси четдан сотиб олинади. Конструкциядаги энг қиммат деталь ҳам айнан генератор саналади.  Уларни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тайёрлашни йўлга қўйганларида, қурилма икки баробар арзонлашарди. Бундай ишлаб чиқаришлар бизда албатта очилади, деб умид қиламан. Буюртмачилар эҳтиёжларига қараб микро-ГЭСлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тўлиқ ишлаб чиқариш комплексларини ташкил этиш ҳам мақсадга мувофиқ бўларди Ишлаб чиқариш ва қурилиш-пудрат корхоналар учун ишчи-ходимларинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий ишлаш зарур. Шу мақсадда қурилиш соҳасини йилгача инновацион ривожлантириш

Давлат дастури асосида хориж тажрибасини пухта ўрганган ҳолда малакали мутахассисларни жалб этиш, ўз мутахассисларимизни чет мамлакатларда малака ошириши учун барча зарур шароитларни яратиш борасида ҳам қатор таклифлар билдирилди. Бу борада энергия ишлаб чиқарувчи корхоналари ходимларини малакасини ошириш мақсадида Россия Федерациясининг “Русгидро” компанияси 15 нафар ва Хитой давлатида 30 нафар жами 45 нафар малака оширганлиги каби амалиётни қўллаган ҳолда дунёда ўз брендига эга бўлган йирик халқаро қурилиш корхоналарига етук мутахасисларни тайёрлаш мақсадида малака ошириш курсларига юборилмоқда. Бунинг натижасида маҳаллий етук имутахассислар сонини кўпайтириш орқали хориждан жалб қилинган мутахассисларга сарф харажатларни қисқартиришга эришишдир.

 

 

Фойдаланган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” ПФ-5044-сонли фармони ва “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкллаштириш чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2972-сонли қарори
  2. Мирзиёев Ш.М Ўзбекистон Республикаси парламентиғ Олий Мажлисига Мурожаатномаси (2020 йил 24 январь) uza.uz
  3. Ўзбекистон Республикаси Двлат Статистика Қўмитаси маълумотлари
  4. Карабаева Г. Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари –Тошкент, 2017. – 79 бет
  5. “Ўзбекгидроэнергетика” илмий-техник журнали, 2019 №2

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *