Корхоналарни бошқариш самарадорлиги: самарали менежмент, стратегик бошқарув ва унинг ташкилий-иқтисодий механизмлари

Насимов Шавкат Васиевич,

Тошкент кимё-технология Институти Шаҳрисабз филиали ўқитувчи-ассистенти

АННОТАЦИЯ

Ушбу мақолада корхоналарнинг стратегик бошқаруви самарадорлиги, унга таъсир қилувчи омиллар, корхона фаолияти самарадорлигини ошириш ва рақобатбардошлигини баҳолаш ҳамда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.

 

Таянч сўзлар: стратегик бошқарув, корхона фаолияти, рақобатбардошлик, тренд, бошқарув самарадорлиги, ички ва ташқи омиллар, инновация, интеграл кўрсаткич, стратегия, баҳолаш, корхона барқарорлиги

 

В данной статье рассматриваются эффективность стратегического управления предприятиями, факторы, влияющие на них, эффективность работы предприятия и его конкурентоспособность, а также совершенствование организационно-экономических механизмов управления Ключевые слова: стратегическое управление, деловая активность, конкурентоспособность, тренд, эффективность управления, внутренние и внешние факторы, инновация, интегральный показатель, стратегия, оценка, устойчивость предприятия

 

This article examines the effectiveness of the strategic management of enterprises, the factors affecting them, the efficiency of the enterprise and its competitiveness, as well as the improvement of organizational and economic management mechanisms.

 

 

Key words: strategic management, business activity, competitiveness, trend, management effectiveness, internal and external factors, innovation, integral indicator, strategy, evaluation, enterprise sustainability

 

 

КИРИШ

Ҳозирги вақтда корхоналар фаолиятининг амалиётида стратегик бошқаришнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Бу уларнинг ваколатини кенга-йиши ҳамда ўзларининг иқтисодий аҳволи учун жавобгарликлари даражаси-нинг ошганлиги билан боғлиқдир. Замонавий бошқаришнинг сифати корхоналар фаолиятининг самарадорлигини белгилаб беради. Шу боис корхоналарга энг замонавий техника ва технологияларни жалб этиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири саналади.

Ҳозирги вақтда корхоналарнинг кўпчилиги ўз тараққиётининг концепциясини, стратегиясини ҳамда дастурини ишлаб чиқиши зарур.

Ҳар қандай корхона фаолиятининг узоқ муддатли ютуқлари ишлаб чиқилган стратегияга боғлиқ бўлади. Агар корхонанинг ривожланиш стратегияси бўлмаса у ёки бу хатоликлар билан ишлаб чиқилган бўлса, бу ҳол корхонага бозорда барқарор ва мустаҳкам ўрин эгаллаш учун имкон бермайди. Замонавий илм-фан ва амалиёт стратегик режалаштириш ҳамда бошқаришнинг катта тажрибасига эга, бироқ кўпгина стратегиялар ҳалигача ташқи ва ички муҳитнинг ўзгарувчан шарт-шароитларига мослаша олмаяпти. Бу ҳали ҳанузгача стратегик бошқаришнинг барча муаммолари ҳам ўз ечимини топмаганлиги кўрсатадики, бундай ҳол, биринчи навбатда, корхона ривожланиши стратегик барқарорлигининг механизмларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ[2].

Стратегик бошқарув тизимида корхонанинг келажак фаолиятининг ретроспектив кўрсаткичларини ўрганиш ва экстрополяция усулини қўллаш асосида белгиланиши назарда тутилади. Экстраполяция — бу ўтган замонда ўрнатилган тенденцияларни келгуси давр учун ҳам жорий этилишидир. Бошқача айтганда, прогноз ишлаб чиқишда, келгусида корхона фаолиятининг шарт-шароитлари ёмонлашмайди, демак, ўтган даврларга нисбатан корхона фаолиятининг якуни яхши бўлишлигидан келиб чиқилади. Корхона тараққиётини оширувчи тенденция (тренд)нинг намоён бўлиши шундан иборатдир[3].

Корхонанинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш учун ривожланиш тенденциясини (трендини) ифодаловчи комплекс интеграл кўрсаткич ишла-тилади; чуқурроқ таҳлил қилиш ва захираларни аниқлаш учун кўрсаткичлар-нинг кенгайтирилган тизимидан фойдаланилади. Шундай қилиб, корхона-нинг келажакдаги барқарорлигини баҳолаш — корхона фаолиятининг турли томонларини баҳолашни назарда тутади, бунинг устига, бундай баҳолаш динамикликда ва маконда амалга оширилади.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришбўйичаҲаракатлар стратегиясида ҳам«таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, корхоналар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш»каби устувор вазифалар белгиланган[1]. Ушбу вазифаларнинг самарали ижроси ишлаб чиқариш корхоналари инновацион фаолиятини замонавийбошқарув механизмларини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишни тақазо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Стратегик бошқарув тизимида корхонанинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодий фаолиятини ривожлантириш масалалари Р.С.Каплан, Д.П.Нортон [2], И.Ансофф[3],В.П.Баранчеев[4],М.Портер[5],Р.С.Муратов, И.А.Джалолова, С.Ш.Орипов[6], уларнинг фаолиятини бошқариш механизми муаммолари,И.О.Улашев, Ш.А.Атамурадов[7], Г.Ш.Хонкельдиева[8], Р.Р.Абдураупов[9], М.Қ.Пардаев[10],Х.Набиев, Д.Х.Набиев [11]ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган.

Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-назарий изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор ислоҳотлари шароитида стратегик бошқарув тизимида корхонанинг самарадорлигини ошириш ва иқтисодий фаолиятини ривожлантиришгатаъсир қилувчи омилларни баҳолашга қаратилган масалалар тизимли ҳолда ёритиб берилмаган.

 

Тадқиқот методологияси

 

Тадқиқотжараёнидатаҳлил, синтез,индукция, дедукция,статистик гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, илмий абстракция ва бошқа усулларданкенгфойдаланилди.

Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган корхоналар олинди.

Тадқиқотнингасосий мақсади корхоналар стратегик бошқаруви самарадорлигини ошириш  ҳисобланади.

Тадқиқотнатижаларинингамалий аҳамиятикорхоналар даражасида стратегик бошқарувни самарали ошириб боришнингасосиййўналишларинибелгилашимкониниберади.

 

Таҳлил ва натижалар

 

Корхона тўғрисида тушунча ҳосил қилиш муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. Кўпгина адабиётларда корхона тўғрисида турлича фикрлар келтирилган. Масалан Р.С.Муратов, И.А.Джалолова, С.Ш.Ориповларнинг “Корхона иқтисодиёти” дарслигида корхонага қуйидагича таъриф берилган. Корхона-ижтимоий талабларни қондирувчи ва соф фойда олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ишлар бажарувчи, хизмат кўрсатувчи мустақил хўжалик юритувчи иқтисодиёт субъектидир[6].И.О.Улашев, Ш.А.Атамурадовларнинг “Корхона иқтисодиёти ва менежменти” ўқув қўлланмасида эса корхонага қуйидагича таъриф берилган. Корхона-бу жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланувчи, аҳолининг талабини қондириш ва фойда олиш ёки бошқа ижтимоий функцияларни бажариш мақсадида, хусусий ресурслардан фойдаланиш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, айрибошлайдиган, ҳамда бошқа ишларни ва хизматларни бажарадиган, фаолияти бўйича қарорлар қабул қиладиган ва унга жавобгар, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган, ҳар хил ўлчамдаги хўжалик юритувчи субъектдир[7]. Бизнинг фикримизча, ҳуқуқий шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қарашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, беллашув ҳамда мулкчиликнинг барча шакллари тенг ҳуқуқлилиги шароитида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини рўёбга чиқарадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект корхона ҳисобланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, корхона ўзининг фаолияти давомида давлат, фуқаролар  ва юридик шахслар билан ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий муносабатларда бўлади ва миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида ўзининг катта ҳиссасини қўшади.

Ҳозирги пайтда корхонани ривожлантирилишига фақат инновацияларни узлуксиз равишда жорий этилиши билангина эришиш мумкин.М.Портер компанияларнинг рақобатли устунликка эришишларида инновациянинг ролини қуйидагича аниқлаган: «….компания рақобатдаги устунликни инновациялар воситасида қўлга киритади. Улар янги киритилган тартиб-қоидаларга ҳам янги технологиялардан, ҳам янги иш усулларидан кенг маънода фойдаланган ҳолда ёндашадилар. Компания янгиликлар туфайли рақобатдаги устунликларга эришганидан кейин, бу устунликларни фақат мунтазам равишдаги яхшилашлар ёрдамида қўлда тутиб туриши мумкин. Рақобатчилар инновацияларни  такомиллаштириш ва жорий этишдан тўхтаган ҳар қандай компанияни дарҳол ва албатта четлаб ўтиб кетадилар»[5].

Корхонанинг рақобатбардошлиги деганда, истеъмолчилар учун рақобатчиларнинг товарларига нисбатан кўпроқ ўзига тортувчан бўлган товарлар ишлаб чиқариш ва сотиш тушунилади. Рақобат муҳитини узлуксиз назорат қилиб туриш –ишлаб чиқаришни эҳтиёжларни энг самарали усулда қондиришучун мўлжалланган зарурий шартидир. Рақобат муҳитининг ҳолати ҳақидаги хулосалар, корхонанинг инновацион сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

Моҳиятан, рақобатчилар устидан эришилган устунлик инновациялар ҳисобидан бўлади ва шунинг учун, корхона фаолиятидаги рақобатчилар устидан эришиладиган ҳар қандай устунликни таъминловчи янги элементларни жорий этишга бўлган лаёқат, шу корхона рақобатбардошлигининг зарурий ташкил этувчисидир.

Корхона барқарорлиги, унинг давомийлик жиҳатдан узоқ муддатга мўлжалланган самарали фаолият кўрсатишини характерловчи мураккаб иқтисодий категориядир (1-расм) ва корхонанинг рақобатбардошлиги, иқтисодий хавфсизлиги ҳамда иқтисодий самарадорлик каби учта элементга асосланган. Шуни таъкидлаш керакки, бу элементлар ўзаро чамбарчас боғлиқ ва биргаликда фаолият кўрсатади, бироқ, турлича функционал вазифаларга эга.Рақобатбардошлик ‒ корхона ривожланишининг салоҳиятини, барқарорлик эса – корхонанинг узоқ муддатли истиқболини белгилайди.

Корхонанинг барқарорлигини вақтларга тақсимланган рақобатбардошлик, деб айтиш мумкин. Вақтнинг унча катта бўлмаган интервалларида бу иккала тушунча тенг кучга эга бўлади.

Корхонанинг ишлаб чиқаришни, меҳнат ва бошқаришни ташкил этишда, унинг техник ҳамда технологик имкониятларида ифодаланган ишлаб чиқариш салоҳияти ‒ инновацияларни ўз вақтида таъминлаб берадиган элементдир. Корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти қанча юқори бўлса, маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг сифатига қилинадиган харажатлар улушининг даражаси шунча паст бўлади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг, рақобатчилар товарларининг сифатидан юқори турувчи сифати, инновацион салоҳиятнинг моддий ифодаловчисидир.

Иқтисодий тизимлар ривожланишининг инновацион турга ўтиши зарурияти туфайли юзага келган объектив сабаблар, бутун инновацион-инвестицион жараёнда илмий-техникавий ва иқтисодий омилларнинг самарали равишда ўзаро ҳамкорликда ишлаш муаммоларини комплекс ҳал этилишини талаб қилади. Бизнинг фикримизча, технологик ва иқтисодий салоҳиятларни оқилона уйғунлаштириш ‒ инновацион-инвестицион жараённи бошқаришнинг марказий масаласини ташкил этади.

1-жадвалда корхонанинг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи омилларга баҳо берилган. Унда корхоналардаги асосий инновацион йўналишлар ҳамда инновацияларни жорий қилишга салбий  таъсир қилувчи омиллар, шу билан бирга инновацияларни ишлаб чиқиш ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминловчи омиллар таҳлил этилган.

 1-жадвал

Корхоналар фаолиятининг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар таҳлили [2]

Омиллар Омиллар таъсири натижалари
1. Билим ва кўникма Ишлаб чиқариш корхоналарида айнан бошқарув (бозор иқтисодиёти қонунлари) бўйича билим ва кўникмаларни етишмаслиги инновацион бошқарувни жорий қилишга тўсқинлик қилади.
2. Марказлашиш даражаси Марказлашув даражасининг юқорилиги қуйи поғона бошқарувчиларини ижодий фикрлаш ва бошқарувда ижодий ёндашиш имкониятини чеклайди.
3. Коммуникация тизими Коммуникация тизимини яхши ташкил қилинмаганлиги ёки бошқарувчини улардан самарали фойдалана олмаслиги ахборот ва янгиликларни айрим ҳолларда ўз вақтида етказиш муаммосини келтириб чиқармоқда.
4. Шартнома муносабатлари Бошқарувчи ва ходим белгиланган вазифаларни аниқ билмаслиги ва уларга амал қилинмаслиги бошқарув жараёнини ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.
5. Инновацияларга бўлган қизиқиш Бошқарувчилар томонидан инновацияларга бўлган қизиқишнинг пастлиги яъни бошқарувдаги эгилувчанлик қобилиятининг камлиги.
6. Рағбатлантириш Бошқарувда рағбатлантириш тизимини мукаммал ишлаб чиқилмаганлиги инновацион бошқарувни жорий қилишга қизиқишни пасайтиради.

 

Омилларнинг кўплиги, уларни муайян белгилар бўйича таснифланишини амалга оширишга имкон беради.

Корхонанинг ташқи омилларига қуйидагилар киради:иқтисодиёт соҳасида давлатнинг инқирозга қарши қаратилган сиёсати;мамлакатдаги демографик вазият;сиёсий барқарорлик;фан ва техниканинг тараққиёти;транспорт инфратузилмасини ривожланганлиги.

Ички омиллар корхонанинг ички муҳитида, унинг кичик тизимларида (ходимлар, ишлаб чиқариш, маркетинг, сотиш, молия, ташкилий тузилма) шаклланади. Ички омилларни бошқариш корхонага барқарорликни мустаҳкамлашнинг резервларини аниқлаш ва ташқи омиллар ўзгарган тақдирда, ишлаб чиқаришни тезкор равишда бошқариш имконини беради[10].

Корхонанинг тизимли ривожланиши марказлаштиришдан номарказлаш-тиришгача бўлган босқичларни бирин-кетинлик билан босиб ўтиш орқали амалга оширилади. Бу шуни англатадики, корхонанинг ҳар бир элементи режалаштирилганлик, ташкиллаштирилганлик хусусиятига эга бўлиб боради. Моҳиятига кўра, корхона томониданбошқаришнинг номарказлаштирилган схемасига ўтиш объектга,уни бошқа ҳолатга ўтказиш учун мақсадга йўналтирилган ташқи таъсир сифатидагибошқарув парадигмасининг ўзини ҳам ўзгартиради. Номаълум бўлган ташқи муҳит шароитида корхона элементларини мустақил равишда қарорлар қабул қилиш даражасигача ривожлантириш – корхонанинг рақобатбардошлигини таъминлашнинг заруриятидир. Бошқа томондан, корхона ташқи муҳитдаги яхлитлик сифатида, мақсадга йўналтирилган ривожланиш сифатида муайян белгиларга эга бўлиши керак. Уларнинг асосийси – бошқарилувчанликдир. Шу муносабат билан бунга ўхшаш номарказлаштириш хусусиятига эга бўлган корхонани бошқариш, анъанавий шаклдан фарқ қилувчи бошқа шаклга эга бўлиб боради.

Корхонаниривожлантиришнинг тизимли бошқарилиши, шакллантири-лаётган хусусиятларнинг қуйидагича кетма-кетлигида амалга оширилиши мумкин:эгилувчанлик–мослашувчанлик– рақобатбардошлик.

Корхоналарни фаолиятига инновацион технологияларни тадбиқ қилиш, стратегик  бошқарув усулларидан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Таҳлил натижаларига кўра, корхоналар инновацион фаолиятининг стратегик бошқарувини жорий қилиш учун энг аввало бошқарувдаги кадрлар билим кўникма малакаларини  ошириш,  марказлашув  даражасини  камайти-риш ва босқичлар орасидаги маълумот алмашиш тизимига янги ахборот технологияларини жорий қилиш, бошқарувдаги ходимларни инновацияга бўлган қизиқишини ошириш, рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш, ҳар бир бошқарувчини ўзига юклатилган вазифаларни аниқ ва тўлиқ тушуниши ҳамда уларни ўз вақтида бажаришини таъминлаш, норасмий мулоқатлар даражасини камайтириш хизмат қилади[8].

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг таркибий қисмидир. Турли даражадаги хўжалик фаолиятида инвестицияларнинг иложи борича кўпроқ фойда, қайтим келтириши асосий вазифа қилиб белгиланади. Бу қоидадан четга чиқиш ресурсларни йўқотиш, жамиятнинг илгариги ва ҳозирги меҳнатини йўққа чиқаришга олиб келиши мумкин.

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш зарурати, қўшимча капитал қўйилмалар киритилишини талаб қилувчи янги қурилиш, мавжуд ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқиш  каби барча ҳолларда юзага келади. Баъзан маҳсулотларнинг янги турини ишлаб чиқариш ҳам инвестиция ва бошқа маблағлар киритилишини, демак, харажат ва натижалар нисбатини аввалдан баҳолашни талаб қилади[9].

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда корхоналар иккита вазифани ҳал қилишлари лозим:

биринчиси — капитал қўйилмаларнинг қопланиш муддати ва даромадлилиги нуқтаи назаридан, энг мақбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини баҳолаш;

иккинчиси — мавжуд ишлаб чиқаришга киритилувчи инвестициялар самарадорлигини баҳолаш (қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва ҳоказо).

Инсоннинг илмий-техник фаолияти натижасида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки илгари мавжуд бўлган турларини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган жараён инновацион фаолият ҳисобланади. Инновацияни жорий этиш натижалари компанияларга рақобатда муҳим устунликка эга бўлиш имконини берадики, бу, корхона учун муҳим рағбатлантирувчи омил бўлади[11].

Жаҳон тажрибалари кўрсатишича, корхоналар илм фандаги илғор ресурс тежамкор ишланмаларни жорий қилишидан манфаатдор эканлигини, иккинчидан бу глобал тадбир натижасида республикамиз корхоналари салоҳиятини янада ривожлантириш орқали унинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, учинчидан, корхоналарда чуқур диверсификациялаш тадбирларини амалга ошириш орқали барқарор ва сифатли товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳамда самарадорликни тубдан ошириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Стратегик бошқарув фаолиятнинг ўзига хосликлари туфайли корхоналарни барқарор ривожлантиришни мослашувчан тизимини яратиш учун ресурсларни бошқаришда янгича комплексли ёндашув ишлаб чиқиш зарур (2-расм).

Корхоналарда ресурсни тежовчи технологияларни муваффақиятли ўзлаштиришнинг асосий шартларидан бири – ресурсни тежовчи технология-ларни жорий этиш жараёнини бошқаришга нисбатан уларни қўллаш шароитларига ҳамда корхоналарнинг раҳбарлари ва мутахассислари томонидан қабул қилинишининг ўзига хос хусусиятларига мослаштириш йўли билан ушбу технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга доир хорижий  тавсиялари асосида ишлаб чиқилган комплекс ёндашув зарур.

Ресурсни тежовчи технологияларни жорий этиш жараёнини бошқаришга нисбатан комплекс ёндашув тўртта асосий йўналиш бўйича тизимли ишни назарда тутади: ишлаб чиқариш тузилмасини мақбуллаштириш, корхонанинг технологик тизимини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва замонавий ташкилий-бошқарув инновацияларини қўллаш. Комплекс ёндашув ресурс тежовчи технологияларни жорий этишнинг барча йўналишлари бўйича тизимли ишни назарда тутади.

Фақат шундагина корхона табиий ресурсларнинг сақланиши ва тикланиши; меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг тежалиши;ишлаб чиқариш барқарорлиги ва самарадорлигининг ошишида ўз ифодасини топадиган синергетик самарага эришиш мумкин.

Республикамиз корхоналарини барқарор ривожланиши ва бошқаришни ўзига хос жиҳатлари амалиётда кенг фойдаланиб келинаётган SWOT-таҳлил асосида баҳоланади (2-жадвал).

SWOT-таҳлил стратегик режалаштириш усули ҳисобланиб, ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитлардаги мавжуд омилларини аниқлашга йўналтирилган. Улар тўртта категорияга ажратилади, яъни Strengths (кучли томонлари), Weaknesses (бўш томонлари), Opportunities (имкониятлари) ва Threats (хавф-хатарлари).

2-жадвал

Корхоналар ривожланишининг SWOT таҳлили[4]

Кучлитомонлари Кучсизтомонлари
Корхоналарниривожлантиришбўйичадавлатдастурлариишлабчиқилганлиги Корхоналарда замонавийхизматтурлариниривожлантиришбўйичакадрларетишмаслиги
Корхоналарга берилаётган молиявий имкониятлар Маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишдаинфратузилмаларетишмаслиги
Корхоналарда экспорт қилишимкониятларининг юқорилиги Маҳсулотларни сотиш ва сақлашдаги муаммоларнинг мавжудлиги
Имкониятлари    Хавф-хатарёкитаҳдидлари
Корхоналарда маҳсулот ва хизматларни диверсификациялаш имкониятлари Ичкиваташқибозорларданарх навонинг ўзгаришии
Корхоналарга берилаётган молиявий имкониятлар ва имтиёзлар Жаҳон бозорида рақобатнинг кучайиши

 

Хорижий бозорларгачиқишимконияти Давлатлардаги иқтисодий-сиёсий вазият ўзгариши

 

Келтирилган жадвалдан кўриниб турибдики, корхоналар фаолиятини бошқаришда кучли томонлар билан бир қаторда, заиф томонлари ҳам мавжуд экан. Шунинг учун бошқарув ва хўжалик субъектлари раҳбарлари бўш томонларга алоҳида жиддий эътибор беришлари керак, акс ҳолда кутилган иқтисодий самарадорликка эришиб бўлмайди. Охир-оқибатда корхона фаолияти иқтисодий ривожланишнинг омили эмас, балки унинг тескарисига айланиши мумкин.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони. ЎзР Қонунчилик ҳужжатлари тўплами. 2017 йил. 6-сон, 70-модда.
  2. Каплан Р.С., Нортон Д.П. Организация, ориентированная на стратегию. Как в новом среде преуспевают организации, применяющие сбалансированную систему показателей/пер.сангл.М.:Олимп-Бизнес. 2004-46 с.
  3. АнсоффИ.Стратегическое управление. – М.: Экономика, 1989. – 358 с.
  4. Баранчеев В.П. Управление инновациями. – М.: Высшее образование, 2009, — 712 с.
  5. Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ Под.ред. В.Д.Щетинина. – М.Международныеотношения, 1993. – 64 с;
  6. МуратовР.С., ДжалоловаИ.А.,.ОриповС.Ш. Корхона иқтисодиёти. Дарслик–Тошкент, 2014- 35-б.
  7. УлашевИ.О., АтамурадовШ.А.Корхона иқтисодиёти ва менежменти.Ўқув қўлланма. Тошкент-2013, 24-б.
  8. ХонкельдиеваГ.Ш.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида корпорацияларни бошқаришнинг илмий-методологик асослари. Иқт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.-Тошкент, 2018-71 б.
  9. Абдураупов Р.Р.Ўзбекистонда хорижий инвестицияли корхоналар иқтисодий салоҳиятини бошқариш механизмларини такомиллаштириш. Иқт.фанлари доктори илм.дараж. олиш учун ёзилган дисс. автореф.Тошкент, 2017 й.-70 б.
  10. ПардаевМ.Қ.ва бошқалар. Иқтисодий таҳлил. Дарслик.- Тошкент- 2011.-136 б.
  11. НабиевҲ.Ғ., НабиевД.Н. Иқтисодий статистика.Дарслик, Тошкент-2008.-106 б.

[1]Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

[2]Муаллифишланмаси

[3]Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

[4] Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *