Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва инновацион фаолият соҳасини бошқариш

Насимов Шавкат Васиевич,

Тошкент кимё-технология Институти Шаҳрисабз филиали ўқитувчи-ассистенти

Аннотация: агросаноат мажмуи, инновацион ривожланиши, инновацион янгиликлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жаҳон бозоридаги рақобатбардошлик, аграр-инновацион комплекс, замонавий агротехнологиялар, инновацион менеджмент

 

Аннотация: агропромышленный комплекс, инновационное развитие, новости инноваций, сельскохозяйственной продукции, конкурентоспособность на мировом рынке, агро-инновационный комплекс, современные агротехнологии, инновационный менеджмент

          Annotation: аgro-industrial complex, innovative development, news of innovations, agricultural production, competitiveness in the world market, аgro-innovation complex, modern agrotechnologies, innovative management

 

Бугунги кунда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти ва хўжалик юритувчи субъектлари ҳозирги пайтда ривожланишнинг инновацион йўлига қайта йўналтириш жараёнида турибди. Бу жараён ижтимоий ва иқтисодий ҳаётдаги, шунингдек, туб ўзгаришлар давомида жамият онгида рўй бераётган инновацион янгиликлар билан боғлиқ модернизация, ўз навбатида, белгиланган рақобатбардошлик даражасига чиқиш, турмуш даражасининг юқори бўлишини таъминлайдиган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларига эришиш, инсон капитали сифатининг ўсиши, мамлакат халқи менталитетида ижобий ўзгаришлар мақсадини кўзлайди.

Бу борада жаҳон тажрибаси барча соҳаларда сифатли ўсишни таъминловчи янгиликларни узлуксиз тарзда амалиётга жорий этиш жамият ва иқтисодий ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланганлигини кўрсатмоқда.

Бугун ривожланишнинг инновацион моделлари ва “ақлли” технологиялар амалга оширилаётган мамлакатлар энг муваффақиятли ва барқарор ҳисобланади. Бундай мамлакатларнинг барқарор тараққиёти, уларнинг жаҳон бозорларида рақобатбардошлиги табиий ресурсларни экспорт қилиш ва жисмоний меҳнатдан фойдаланишга эмас, балки инновацион ғоялар ва ишланмаларга асосланади.

Инновацион ривожланишнинг асосий вазифаси инновация ва фан ютуқларини кенг жорий этиш ҳисобига мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва жаҳон бозорларидаги рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда иқтисодиётда интеллектуал улушнинг кўпайиши ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йилга юртимизда  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”[1], деб ном беришини ўзи Ўзбекистон республикасида инновацион ривожланишнинг асосини кўрсатиб бермоқда. Чунки, Президентимизнинг “…фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. … Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки замон шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ким ютади? Янги фикр, янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади.

Инновацион фаолиятни амалга ошириш ва амалиётга жорий этишда, энг аввало асосий термин ва тушунчаларни аниқлаштириш лозимдир.

Инновация муаммоси билан шуғулланувчи олимларнинг илмий изланишларини ўрганиш натижасида инновация, инновацион жараён ва инновацион фаолиятнинг мазмуни ва моҳиятига турлича ёндошувлар борлигини кузатдик.

Масалан, “янгилик”, “янгилик киритиш”, “илмий-техник янгилик” каби атамалар М.Портер, Ж.Брайт, Б.Твисс каби олимларнинг тадқиқот ишларида ҳам учратишимиз мумкин[8].

Шу билан бирга инновацияга бир нечта иқтисодчи олимлар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришган. Масалан, Б.Санто инновацияга қуйидагича таъриф берган: “Инновация  — бу ижтимоий-техник-иқтисодий жараён бўлиб, ғоя ва кашфиётлардан амалий фойдаланиш орқали ўз ҳусусиятига кўра яхшироқ бўлган маҳсулот ва технологиялар яратилишига олиб келади,  агарда  у иқтисодий фойда олишга йўналтирилган бўлса, унинг бозорда пайдо бўлиши қўшимча даромад олиш имконияти вужудга келади”[9].

Р.А.Фатхуддинов қуйидагича таърифлайди: “Инновация – бошқарув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, экологик, илмий-техник ёки бошқа бир самарани олиш мақсадида жорий этилган янгиликнинг якуний натижаси”[10].

Бошқа бир қатор олимларнинг фикр мулоҳазаларини умумлаштирадиган бўлсак, одатда улар “инновация” ва “янгилик”, “янгилик киритиш” маъносини англатишни билдиришган[11].

Р.В.Абдуллаев ва К.А.Хасанжанов фикрларига кўра, “Инновация, илмий-техника таораққиётни кўринишининг шакли ҳисобланиб, билимларнинг махсус тури, юқори ривожланган меҳнат натижасини ташкил этиб, постиндустриал жамиятда инсонлар ҳаётидаги етакчи соҳага айланиб бормоқда”[12].

Қишлоқ хўжалиги илм-фанда асосий устувор соҳалардан бири бўлиб, ер, сув ресурслари ва биологик хилма-хилликдан оқилона фойдаланиш ҳамда унинг ўрнини тўлдириш тизимини такомиллаштириш, самарали агротехнологиялар, генетик ресурслар ва илғор илмий ютуқлардан унумли фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорва молларининг сермаҳсул нав ҳамда зотларини яратишга қаратилган илмий ишланмаларга талаб юқорилиги ҳамда агросаноат мажмуасини замон талабларига мослаб тубдан қайта такомиллаштириш ва соҳага кўпроқ инновация олиб кириш зарурлигини кўриниб турибди.

Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар борасида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин, яъни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан 2017 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида берган ҳисоботига асосан “жорий йилда вазирлик тизимидаги илмий муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат илмий-техник дастурлари асосида жами 295 та лойиҳа, шу жумладан 21 та фундаментал, 156 та амалий, 17 та ёш олимларнинг фундаментал ва амалий, 93 та инновацион грант лойиҳалари ҳамда 8 та ноёб объектларда тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Тадқиқотлар қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, дончилик, мева-узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, ветеринария ва бошқа соҳаларини янада ривожлантиришга, ер, сув, минерал ўғит ва бошқа моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш усулларини ишлаб чиқиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш каби муҳим масалалар ечимига қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 мартдаги 1-сонли мажлиси баёни асосида 2017 йилнинг 10-12 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да ўтказилган “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Х Республика ярмаркаси”да тизимдаги муассасалар олимлари томонидан яратилган 95 та ишланма намойиш этилди ва тизимдаги 15 та илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан фермер хўжаликлари ва бошқа буюртмачилар ўртасида 250 дан ортиқ, жами 3,7 млрд. сўмлик ўзаро манфаатли шартномалар имзоланган.

Ҳисобот даврида тизимдаги муассасалар олимлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларга оид 30 та халқаро, 600 дан ортиқ маҳаллий журналларда ҳамда 250 халқаро ва 580 та республика миқёсидаги анжуманларда илмий мақолалар чоп этилди. Шунингдек, 3 та халқаро, 135 маҳаллий монография, дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар нашр қилинди” [18].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сонли Фармонига асосан  қишлоқ хўжалигига инновацияларни жорий этиш соҳасида [3]:

— энг аввало, мавжуд ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини берувчи “Ақлли қишлоқ хўжалиги” концепциясига асосланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг замонавий синалган шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;

— аграр секторда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максимал даражада автоматлаштириш, ҳосилдорликни жиддий ошириш ва молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, шунингдек, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;

— қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини, шу жумладан йирик ритейлерлар ёрдамида таъминлаш орқали савдо бозорларини ва уларни тўғридан-тўғри етказиб беришни кенгайтиришга кўмаклашиш каби масалалар белгилаб берилган.

Бошқача қилиб айтганда, биз Ўзбекистонни ишлаб чиқаришда инновация ва интеллектуал ҳиссанинг юқори улуши бўлган барқарор бозор иқтисодиётига, замонавий ва глобал бозорда рақобатбардош саноатга, шунингдек, қулай инвестициявий ва ишчанлик муҳитига эга жадал ривожланаётган мамлакатга айлантиришимиз лозим.

Қўйилган мақсадларга Ўзбекистонни ривожланишнинг инновацион моделига тўлиқ ўтказмасдан туриб эришиш мумкин эмас, бу мамлакатда инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳамда давлат бошқаруви, иқтисодиёт устувор тармоқлари ва ижтимоий соҳага инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалда жорий қилишни рағбатлантиришнинг самарали тизимини яратиш заруратини тақозо этади. Инновацион жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган.

Агросаноат мажмуининг инновацион ривожланиши иқтисодий ривожланишнинг шундай тури кўзда тутиладики, бунда инновацион фаолиятнинг якуний натижаси сифатида инновациялар асосий омилга айланади. Иннова­цион фаолият бозорга янги товар ёки хизматни олиб чиқиш, янги ишлаб чиқариш жараёни (технологияси) ёки тадбиркорлик моделини ўзлаштириш, янги бозор сегментлари яратиш сифатида талқин қилинади [13].

Шунингдек, агросаноат мажмуи ташкилотининг янгиликлар киритишни жорий қилиш ва татбиқ этишда инновацияларга мойиллиги деганда унинг очиқ ресурслар ва технологиялардан оқилона фойдаланиш; инновациялар яратиш ва уларни тижоратлаштириш циклини қисқартиришни таъминлайдиган самарали ижтимоий-иқтисодий механизмлар ва мослашувчан ташкилий структураларни ўз вақтида яратиш; персоналнинг ижодий ташаббуслари, юқори малакали мутахассислар тажрибаси ва салоҳиятидан фойдаланиш ва ривожлантириш; янгиликлар киритишга мойилликни таъминлаш негизида рақобатбардошлик стратегиясини шакллантириш қобилияти тушунилади [6].

Агросаноат мажмуидаги инновацион жараён агросаноат ишлаб чиқаришининг ўзига хос жиҳатлари ва биринчи навбатда унинг асосий компоненти-қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган ўзига хос ҳусусиятга эга.

Қишлоқ хўжалиги тармоғига инновацияларни қўллаш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда фойдаланиладиган ижтимоий хизматларнинг янги ёндашувлари, иқтисодиётнинг турли соҳаларини янгича шаклда ташкил этиш ва бошқариш, чорва моллари ва паррандаларини даволаш ва профлактиканинг янги усуллари, ўсимлик ва ҳайвонларни ҳимоялаш воситалари, деҳқончилик, чорвачилик ва қайта ишлаш саноатида янги технологиялар, моддий, янги ёки сифатли озиқ – овқат маҳсулотлари, чорва моллари ва паррандалар турлари ва насллари, ўсимликларнинг янги турларини ишлаб чиқиш ва тадқиқот олиб боришдаги хўжалик амалиётини ифодалайди.

Агросаноат мажмуасида инновацияларнинг асосий турлари ва йўналишларини ташкил қилиш амалга оширилади, бу уларнинг хилма-хиллиги, шакли, қўлланилиши усуллари билан боғлиқ. Шу боис, инновацион жараёнларни бошқариш инновацияларни турли сабабларга кўра таснифлашни ўз ичига олади ва инновацияларнинг энг муҳим хусусиятларини тавсифловчи муҳим жиҳатларга мувофиқ амалга оширилади.

Қишлоқ хўжалигидаги илмий адабиётлар манбаларига кўра тўрт хил инновациялар танланади: селекцион-генетик; техник ва технологик ишлаб чиқариш; ташкилий ва бошқарув; ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Бу аграр секторда инновацион жараёнларни муваффақиятли бошқариш учун муҳим саналади.

Инновация тури қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олиши мумкин бўлган маълум бир хусусиятга эга бўлган ягона гуруҳга тегишли махсус янгиликларни ўз ичига олади: янгилик даражаси, тарқатиш кўлами, самарадорлиги, дастур доираси ва бошқалар. Ушбу изланишда инновациялар турлари мақсадга мувофиқ гуруҳларга бўлинади (1-расм).

Бундай гуруҳлар инновацияларнинг ўзига хос ҳусусиятларини тўлиқ акс эттиради, бу уларнинг қишлоқ хўжалигида кўпайиш жараёнининг самарадорлигига таъсири даражасини очиб беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан мақсадли фойдаланиш мақсадларида инновациялар турларини такомиллаштириш, бу лойиҳани амалга  ошириш  давомида  зарур натижаларга қараб инновацияларни танлашни кенгайтириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг инновацион фаолиятини ошириш имконини беради.

Бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш учун саноатнинг инновацион ривожланиш йўлларига ўтказиш керак. Қишлоқ хўжалигида инновацияларни бошқаришнинг самарали механизмини яратиш учун Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасида минтақавий ихтисослаштирилган агротехник марказларни яратиш таклиф этамиз.

 

Қишлоқ хўжалигида жадал инновацион ривожланишига асосан  минтақанинг илмий, ўқув, ишлаб чиқариш ва молиявий салоҳиятларини ягона аграр-инновацион комплексга айлантириш ва минтақада инновацияларни рағбатлантириш учун иқтисодий шароитларни яратиш асосида эришиш мумкин (2-расм).

 Ҳудудий қишлоқ xўжалиги бошқармаси
Ҳудудий ихтисослаштирилган агроинновацион марказ

 

Илмий- инновацион салоҳият

 

Ишлаб чиқариш салоҳияти

 

Молиявий салоҳият

 

Ахборот -коммуникация   салоҳияти

 

Илмий — тадқиқот институтлари, илғор хўжаликлар, олий ўқув юртлари,технопарклар

 

Қишлоқ хўжалик корхоналари, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари

 

Тижорат банклари,суғурта компаниялари, фондлар ва бошқа молиявий муассасалар

 

ОАВ,

Ин тернет

2-расм. Минтақавий агротехника комплексининг тавсия этилаётган модели

Ушбу минтақавий ихтисослаштирилган агросаноат марказининг асосий функциялари:

агросаноат комплексида ҳудудий инновация сиёсатини шакллантиришнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш усулларини такомиллаштириш;

— минтақанинг қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш;

— қишлоқ хўжалик корхоналарининг инновацион фаолиятини мувофиқлаштириш;

— аграр инновациялар бозорини мониторинг қилиш;

— инновацион фаолият соҳасидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ахборот-коммуникация таъминоти;

— агросаноат ишлаб чиқаришида инновациялардан фойдаланишнинг мумкинлигини танлаш ва дастлабки баҳолаш;

— инновацияларни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни жорий этишда консалтинг хизматларини кўрсатиш;

— аграр инновацияларни ва давлат имтиёзларини олган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат қилиш.

Изланиш давомида минтақа қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини аниқлаймиз (3-расм).

 

Инновациялар Кутилган натижалар
Деҳқончилик соҳасида
1.Уяли техника, молекуляр генетика ва анъанавий селекциядан фойдаланиб, касалликларга чидамли янги экинларнинг энг юқори унумдор турларини жорий этиш. 1. Экинлар ҳосилдорлигини ошириш, дон сифатини яхшилаш

 

2. Хорижий давлатларнинг юқори  қишлоқ хўжалиги экинларининг унумдор турларини минтақанинг тупроқ ва иқлим шароитларига мослаштириш 2. Янги юқори ҳосилдор экинларни жорий этиш ҳисобига харажатларини пасайтириш

 

3. Ердан фойдаланиш ва сувни тежаш технологияларининг янги тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш 3. Тупроқ унумдорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш

 

4.Қишлоқ хўжалиги технологик жараёнларни комплекс механизациялаш учун машиналарни тежайдиган тизимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 4. Меҳнат унумдорлигини ошириш, механизациялашган ишларни бажариш учун харажатларни камайтириш

 

5.Ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш мақсадида юқори самарали биоперепаратларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш 5.Маҳсулотларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш
Чорвачилик соҳасида
1.Қишлоқ хўжалигида чорва молларини юқори наслдор  турларини кўпайтириш 1 Чорва молларининг маҳсулдордорлигини ошириш

2. Поданинг зот таркибини такомиллаштириш

2.Минтақада хорижий зотдор қишлоқ хўжалиги наслдор чорва молларини мослаштириш 1.Поданинг наслчилик таркибини яхшилашга харажатларни камайтириш

2.Чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш

3.Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун чиқиндисиз технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш 1.Озиқ-овқат маҳсулотлари турини такомиллаштириш

2. Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш

4.Чорвачиликда технологик жараёнларни    комплекс механизациялаш учун янги ресурсларни тежовчи ахборот тизимларни яратиш 1.Меҳнат унумдорлигини ошириш

2.Маҳсулот таннархини пасайтириш

5.Қайта тикланадиган табиий энергия манбаларидан фойдаланиш асосида сув таъминоти техник воситаларини ишлаб чиқариш 1.Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш

2.Экологик хавфсизликни ошириш

6.Чорва молларининг озиқлантириш ва озиқлантириш тизимларини такомиллаштириш 1. Чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш

2.Маҳсулот сифатини яхшилаш

7. Чорва моллари  учун диагностика, профилактика ва даволашнинг янги усулларини яратиш 1.Чорвачилик маҳсулотлари сифатини ошириш

2.Минтақанинг экологик ҳолатини яхшилаш

 

3-расм. Минтақа қишлоқ хўжалиги тармоғининг инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари

Биз юқоридаги 3-расм маълумотлари орқали инновацион фаолиятни молиявий, ташкилий, маркетинг ва ахборот орқали таъминлаш билан минтақавий ихтисослаштирилган аграр-инновацион марказларни ташкил этиш яратилаётган инновацияларни самарали тадбиқ этиш, қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча инвестицияларни жалб қилиш учун энг қулай шароитларни яратишга ёрдам бериши мумкинлигини кўриб ўтдик.

Шунингдек, Агросаноат мажмуасида инновацион жараёнларни фаоллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири кичик қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналарини (шу жумладан, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларини) йирик ишлаб чиқариш тузилмаларига ҳамкорлик асосида бирлаштириш ҳисобланади. Бундай уюшқоқликнинг ташкилий шакли инновацион ривожланишнинг техник ва технологик, ташкилий, бошқарув ва иқтисодий, ижтимоий-экологик йўналишларини амалга ошириш имконини берадиган ишлаб чиқаришнинг янги бир шакли бўлиши мумкин.

Чунки, кичик товар ишлаб чиқарувчиларнинг биргаликдаги иқтисодий фаолиятини ташкил этиш молиявий ва моддий ресурсларни бирлаштириб, харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва илмий-техника тараққиётида эришилган ютуқларни жорий этиш учун кенг миқёсли ишлаб чиқаришдан фойдаланишга имкон беради.

Агросаноат мажмуасида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва тармоққа инновацияларни олиб кириш орқали ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари, қайта ишлаш саноатини хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг нафақат экспорт салоҳиятини, балки экспорт гоеграфиясини ҳам сезиларли даражада ошириш истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган энг муҳим вазифалардан саналади.

“Биринчи навбатда 2016-2020 йиллар оралиғида пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни 170,5 минг ва суғориладиган ғалла майдонларини 50,0 минг гектарга қисқартириш ҳисобига картошка майдонини 36,0 минг, сабзавотлар майдонини 91,0 минг, интенсив боғлар майдонини 18,0 минг, озуқа экинларини 50,3 минг,  мойли экинларни 14,0 минг ва узумзорларни 11,2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ  экин майдонларини янада оптималлаштириш ишлари амалга оширилади. Шу билан бир қаторда экинларга ишлов беришнинг илғор агротехнологияларини, юқори унумдорликка эга техникалар ва машиналарни ҳамда суғоришнинг замонавий усулларни қўллаш натижасида экинлар ҳосилдорлигини пахтада 26,1 дан 26,9 ц/га (+ 0,8), бошоқли донларда 54,9 дан 66,4 ц/га (+ 11,5), картошкада 218,9 дан 230,5 ц/га (+ 11,6), сабзавотларда 277,1 дан 294,0 ц/га (+ 16,9), меваларда 123,9 дан 140,4 ц/га (+ 16,5), токзорларда 126,7 дан 137,1 ц/га (+ 10,4) ошириш кўзда тутилмоқда (1-жадвал)” [17].

 

 

1-жадвал

Республикада 2016-2020 йилларда  қишлоқ хўжалиги экин майдонларини кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш прогноз кўрсаткичлари

Қишлоқ хўжалиги экинлари 2015 2016 2017 2018 2019 2020 2020 й. 2015 й.га нисб. ўзгариш
+, – %да
Майдони, минг гектар
Пахта 1 285,5 1 255,0 1 221,0 1 187,0 1 151,0 1 115,0 – 170,5 86,7
Бошоқли дон 1 329,5 1 329,5 1 319,5 1 304,5 1 289,5 1 279,5 – 50,0 96,2
Картошка 80,3 85,3 92,5 100,5 108,8 116,3 + 36,0 144,8
Сабзавотлар 192,0 204,6 222,7 243,0 264,0 283,0 + 91,0 147,4
Мевазор боғлар 261,9 264,4 268,0 272,0 276,1 279,9 + 18,0 106,9
Озуқа экинлари 309,1 316,1 326,1 337,3 348,9 359,4 + 50,3 116,3
Мойли экинлар 14,3 16,2 19,0 22,1 25,4 28,3 + 14,0 197,9
Токзорлар 144,0 145,5 147,8 150,3 152,9 155,2 + 11,2 107,8
Ҳосилдорлик, ц/га
Пахта 26,1 26,2 26,3 26,5 26,7 26,9 + 0,8 103,1
Бошоқли дон 54,9 60,9 62,5 63,6 65,1 66,4 + 11,5 120,9
Картошка 218,9 224,3 226,0 227,5 229,0 230,5 + 11,6 105,3
Сабзавотлар 277,1 286,1 288,5 290,0 292,0 294,0 + 16,9 106,1
Мевазор боғлар 123,9 126,4 129,4 132,9 136,6 140,4 + 16,5 113,3
Озуқа экинлари 225,0 228,0 231,0 234,0 237,0 240,0 + 15,0 106,7
Мойли экинлар 17,0 18,0 19,0 20,0 21,0 22,0 + 5,0 129,4
Токзорлар 126,7 127,9 129,9 132,1 134,6 137,1 + 10,4 108,2
Маҳсулот ишлаб чиқариш, минг тонна
Пахта хомашёси 3 350 3 287 3 217 3 147 3 074 3 000 – 350,0 89,5
Бошоқли дон 7 305 8 100 8 250 8 300 8 400 8 500 + 1 195,0 116,3
Картошка* 2 670 2 833 3 010 3 206 3411 3 601 + 931,0 134,9
Сабзавотлар* 9 923 10 458 11 031 11 651 12 314 12 925 + 3 002,2 130,2
Мевалар 2 731 2 874 2 982 3 109 3 244 3 380 + 648,6 123,8
Озуқа экинлари* 18 725 18 976 19 303 19 662 20 039 20 396 + 1 670,6 108,9
Мойли экинлар* 98 110 125 132 145 160 + 62,0 163,3
Узум 1 556 1 601 1 651 1 707 1 769 1 830 + 273,9 117,6

     * қайта экиш ва лалми ерларни ҳисобга олган ҳолда.

      Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида тузилган [17].

Экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини сезиларли даражада ошишига олиб келади. Жумладан, 1-жадвалда келтирилганидек, 2016-2020 йиллар давомида бошоқли дон етиштириш ҳажми 1 195,0 минг, картошка 931,0 минг, сабзавотлар 3 002,2 минг, мевалар 648,6 минг ва узум 273,9 минг тоннага кўпаяди ва мамлкатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга замин яратади [17].

Ўзбекистон Республикасида  биргина 2017 йилнинг ўзида пахта экин майдонларини 49 минг гектарга ва ғалла майдонларини 10 минг гектарга қисқартириш ҳисобига қисқартирилган экин майдонларининг 8,1 минг гектарига картошка, 27,2 минг гектарига сабзавот, 5,9 минг гектарига интенсив боғ, 2,9 минг гектарига токзор,— 10,9 минг гектарига озуқа экинлари ва 4 минг гектарига мойли экинларни жойлаштириш кўзда тутилган. Бу тадбирлар натижасида паст рентабелли экин майдонларида пахта ва ғалла етиштиришдан кўриладиган зарарни 80 млрд. сўмга қисқартириш, қўшимча 1 млн. тоннага яқин мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳудудларда 48,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини ташкил қилиш натижасида ушбу экин майдонларида банд бўлган аҳоли сонини 75,6 мингга етказиш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2 баробар ошириш имкони яратилади.

Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда уруғчилик-селекция ва нав танлашнинг аҳамияти катта. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда мустақиллик йилларида мамлакатимиз олимлари томонидан мевали, резавор мевали, ёнғоқсимон, субтропик, цитрус ўсимликлар ҳамда узумнинг янги навларини яратиш, маҳаллий ва интродукция қилинган навларни ўрганиш, парваришлаш технологияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича кенг миқёсда тадқиқотлар олиб борилди. Натижада Марказий Осиёда биринчи бўлиб селекцион йўл билан уруғли, данакли, резавор, ёнғоқ мевали экинлар селекцияси йўлга қўйилиб, янги навлар яратишга асос солинди. Кўп йиллик илмий тадқиқотлар туфайли 170 дан ортиқ мева-узум навлари яратилиб, уларнинг саксонга яқини Давлат реестрига киритилди. Ҳозирги кунда мева, сабзавот, картошка ва полиз  навларининг 709 тури Давлат реестрига киритилган бўлиб, уларнинг 189 тасини маҳаллий навлар ва 520 тасини чет эл навлари ташкил этади [17].

2-жадвал

Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилган

мева, сабзавот, полиз ва картошка навлари

Кўрсаткич Жами шу жумладан:
маҳаллий навлар чет эл навлари
Экин навлари тури 709 189 520

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

 

Шунингдек, республика тупроқ-иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка, шўрликка, иссиқликка ва касалликларга чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва ҳайвонот турларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш;

геннокаут биотехнологиялари асосида истеъмолчилар соғлиғига салбий таъсирчанлигини исботлаган ҳолда, ҳар хил тупроқ-иқлим зоналарига мос эртапишар ва юқори ҳосилли қишлоқ хўжалик экин навларини яратиш каби ишларни амалга ошириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Чорвачилик тармоғини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш бутун аграр тармоқни ривожлантиришнинг муҳим қисмидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида [2] 2016-2020 йилларда йирик шохли қорамолар бош сонини 3 165 минг бошга, қўй ва эчкилар бош сонини 4 281 минг бошга ва паррандалар бош сонини 31 200 минг бошга ошириш вазифалари белгиланган. Бунинг натижасида шу йиллар оралиғида гўшт ишлаб чиқариш ҳажми (тирик вазнда) 519,0 минг, сут 4 177,0 минг, балиқ 90,0 минг, асал 13,7 минг тоннага ва тухум 4 100,0 млн. донага ошади.

3-жадвал

Республикада 2016-2020 йилларда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар 2015 Прогноз кўрсаткичлар 2020 й. 2015 й.га нисб. ўзгариш
2016 2017 2018 2019 2020 + ,  – %да
Чорва моллари бош сони, минг бош
Йирик шохли қорамолар 11 635 12 150 12 720 13 350 14 050 14 800 + 3 165 127,2
Қўй ва эчкилар 18 906 19 600 20 380 21 240 22 170 23 187 + 4 281 122,6
Парранда 60 800 64 600 69 500 75 500 83 000 92 000 + 31 200 151,3
Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, минг тонна
Гўшт (тирик вазнда) 1 981 2 060 2 150 2 260 2 375 2 500 + 519 126,2
Сут 8 823 9 478 10 242 11 075 11 957 13 000 + 4 177 147,3
Тухум, млн. дона 3 500 6 200 6 900 7 700 8 600 9 600 + 4 100 274,3
Балиқ 60 75 90 110 130 150 + 90 250,0
Асал 9,3 11,0 13,0 15,5 19,0 23,0 + 13,7 247,3

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарорига иловалар асосида тузилган [17].

 

Чорва молларини турли касалликлардан асраш, наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларни давом эттирган ҳолда кейинги йилларда янгидан 1533  наслчилик хўжаликларини ташкил этиш режалаштирилган.

4-расм. Республикада 2016-2020 йилларда қорамолчилик йўналишидаги наслчилик хўжаликларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга омиллардан бири саналади. Чунки, республикамизда мавжуд суғориладиган экин майдонларининг 50 %га яқинини у ёки бу даражада шўрланган ерлар ташкил этади. Кейинги йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича йирик давлат дастурлари амалга оширилмоқда.

Умуман республикамизда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, ирригация ва мелиорация объектларини ривожлантириш, уларнинг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш ва шу асосда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш барқарорлигига эришиш учун қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:

734,9 км магистрал, туманлараро, хўжаликлараро коллекторларни, 348,3 км ёпиқ-ётиқ дренаж тизимларини, 6 дона мелиоратив насос станцияларини, 79 дона мелиоратив тик қудуқларни, 131 дона мелиоратив объектлардаги гидротехник иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш;

14537,2 км очиқ коллерторларни, 1330,5 км ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқларини, 15 дона мелиоратив насос станцияларини, 791 дона мелиоратив тик қудуқларни, 2277 дона мелиоратив объектлардаги тидротехник иншоатларини таъмирлаш ва тиклаш;

500 км каналларни, 74 км суғориш лоток тизимини, 106 дона гидротехник иншоотларни, 10 км босимли сув қувурларини, сиғими 625 млн. метр кубга тенг бўлган сув омборларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 0,5 км қирғоқбўйи минтақасини ҳимоялаш;

142 дона мелиоратив техника ва жиҳозларни сув хўжалигида ихтисослашган пудрат ташкилотларига лизинг орқали етказиш;

“2013-2017 йиллар давомида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури” доирасида амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини танқидий ўрганиш асосида “2018-2022 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури” лойиҳасини ишлаб чиқиш [17].

Кейинги йилларда республикамизнинг бир қатор ҳудудларида экинларни суғоришнинг янги технологиялари синовдан ўтмоқда ва қўллашга тавсия этилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури”га мувофиқ 2013-2017 йилларда жами  104 600 гектар майдонда суғоришнинг замонавий инновацион усулларини жорий этиш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда республикамизда 2011-2015 йилларда жами 47356,0 гектар экин майдонларида томчилатиб суғориш, 19214,0 гектарда эгатга полиэтилен плёнка тўшаб суғориш, 18418,0 гектарда кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш технологиялари жорий этилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш асосида ярим тайёр ва тайёр озиқ-овқат ҳамда қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган янги қайта ишлаш корхоналарини қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш республикамизни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларидан саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 мартдаги “2016-2020 йилларда мева сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларининг хом-ашё базасини янада ривожлантириш, уларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2505-сонли қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, амалдагиларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 595 886,3 минг доллар эквивалентига тенг жами 180 та инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

4-жадвал

2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича янги корхоналар қуриш, амалдагиларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг қиймати

Ташаббускорлар ва лойиҳачиларнинг номлари Лойиҳалар умумий қиймати шу жумладан молиялаштириш манбалари бўйича:
ўз маблағлари банк кредитлари хорижий
инвестиция
ва кредитлар
Жами (180 лойиҳа) 595 886,3 242 916,7 189 461,6 163 508,0
Шу жумладан:
Янги қурилиш (141 лойиҳа) 463 267,3 169 714,7 144 324,6 149 228,0
Реконструкция ва модернизация

(39 лойиҳа)

132 619,0 73 202,0 45 137,0 14 280,0

Манба: “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маълумотлари асосида тузилган[17]

Мазкур қарорга мувофиқ, 2016-2020 йилларда мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича қуввати 99 100 тоннга тенг 138 та, гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 16 500 тоннга тенг 46 та, сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 34 850 тоннага тенг 79 та  ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қуввати 26 840 тоннага тенг 153 та янги корхоналарни ишга тушириш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича тизимли тадбирларни амалга оширилиши натижасида 2020 йилга келиб 2016 йилга нисбатан мева-сабзавот консервалари ҳажмини 79,4 %, мева шарбатларини 80,5 %, қуруқ меваларни 73,1 %, гўшт ва гўшт маҳсулотларини 59,5 %, колбаса маҳсулотларини 68,8 %, сут ва сут маҳсулотларини 56,6 %, сариёғни 51,4 %, қандолат маҳсулотларини 59,9 %, ўсимлик ёғини 57,2 %, шакарни 24,0 %га, пишлоқни 2,5, гўштли консерваларни 2,4, балиқ маҳсулотларини 3,4 ва музлатилган балиқни 2,8 мартага ошириш имконини беради [17].

Юқорида кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан биргаликда бизнинг фикримизча, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мунтазам ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда кичик томорқа ерлари ва чорва молларига эга бўлган деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ишлаб чиқаришнинг янги бир шаклини (бирлашма, уюшма ёки кооператив) ташкил этиш йўли билан деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида инновацияларни жорий этиш механизмини яратиши муҳим аҳамият касб этади.

Бироқ, уларнинг ишлаб чиқариши паст рентабелликдаги чорва ва эскирган ускуналар ёрдамида қўл меҳнатидан фойдаланиш асосида амалга оширилган. Шунинг учун ҳам чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни янада ривожлантириш ва халқимизнинг чорва маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларни рағбатлантириш усулларини яратиш керак деб ўйлаймиз. Чунки, биз биламизки чорва ем-хашаксиз маҳсулот бермайди. Ем-хашак эса бугунги кунда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлардаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларда чорва моллари бош сонини кўпайтириш учун уларга етарлича экин майдонлари ва яйловлар ажратиш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишга турли хил емларни (кунжара, шулха, кепак ва бошқа) сотиб олишда имкониятлар бериш керак. Масалан, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига чорва моллари учун ем-хашакларни сотиб олишда ем-хашак ишлаб чиқарувчилар билан воситачилар (фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ёки бошқа давлат корхоналари) орқали эмас балки тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти берилсин. Ана шунда бугунги кундаги бозорларимиздаги чорва маҳсулотларининг, жумладан гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотларининг нархи истеъмолчиларнинг имкониятларига мувофиқ бўлар эди. Шунингдек, чорвачиликда бугунги кунда энг қадрсиз маҳсулот ҳисобланадиган жунни қайта ишлашни йўлга қўйиш зарур деб ўйлаймиз.

 

Фойдаланилган адабиётлар

 

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон фармони. Халқ сўзи 10 октябрь 2017 й. ва шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли “2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. Халқ сўзи 30 декабрь 2017 й.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасида Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида” ги 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сонли Фармони. Халқ сўзи 30 ноябрь 2017 й.
  2. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 4-cон. 179-бет.
  3. А.Дыжова “Основы управления интеллектуальной собственностью”. Могилев- 2007.-117с.
  4. С.Д.Ильенкова Инновационный менеджмент. — М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2008. — 105 с. Инновационный ме­неджмент: учеб. пособие / Н.П. Макаркин, Л.В. Шаборкина. — Саранск: изд-во Мордов. Ун-та.- 1997.- 80с. Инновационный менеджмент: Учебник для вузов / С.Д. Ильенкова. Л.М. Гохберг. С.Ю. Ягудин и др.; Под. ред. проф.С. Д. Ильенковой. 2-е изд. перераб. и доп. М.: ЮИИТИ-ДАНА. -2003.-343 с.

6.Б.И.Комилжонов “Инновациявий менжмент услубларини такомиллаштириш” Ўқув  қўлланма. 2007 й.

  1. Портер М. Международная конкуренция: Пер. с англ./ ПодредВ.Д.Щетинина. – М.Международныеотношения, 1993. – 64 с; Bright I.R. Some Management Lessons from Technological Innovation Research, National Conference on Management of Technological Innovation, University of Bradford Management Centre, 1968.; ТвиссБ. Управлениенаучно-техническиминововведениями: сокр. пер. сангл./ Авт. предисл. инуч. ред. К.Ф.Пузыня. – М.: Экономика, 1989. – 31 с.; Latechnologieetl’economie: Lesrelationdeterminantes.P.: OECD, 1992.
  2. Санто Б. Инновация как средство экономического развития: Пер. с венг./ Общ. ред. и вступ .ст. Б.В.Сазонова. – М.: Прогресс, 1990. – 296 с.
  3. Фатхудинов Р.А. Инновационный менеджмент.: Учеб.для вузов. – М.: ЗАО «Бизнес-школа «Интел-синтез»», 1998.- 17с.
  4. Соколов Д.Д., Титов А.Б., Швабанова М.М. Предпосқлки анализа и Формирование инновационной политики. – СПб.: ГУЭФ, 1997; Хучек М. Инновация на предприятии и их внедрение.- М.: Луч, 1992г; Бернар И, Колли Ж.-К. Толковый экономический и финансовый словарь. В 2т. Пер. сфр. –М.: Международные отношения,; Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современный экономический словарь. – 2-е изд., исправ. – М.: ИНФРА – М, 1998 – 136с.
  5. Абдуллаев Р.В., Хасанджанов К.А. Инновационное обновление экономики – основа её модернизации и конкурентоспособности // Иқтисодиётни модернизациялаш стратегияси: муаммолар ва инновацион ривожланишга ўтиш йўллари. Республика илмий-амалий анжумани маъруза тезислари тўплами. Тошкент, 2011. –Б. 24.

12.Стратегия социально-экономического развития агропромышленного комплекса Российской Федерации на период до 2020г. (научные основы). Российская академия сельскохозяйственных наук. М., 2011. URL : http://www.vniiesh.ru.

  1. У.М.Умурзоқов, А.Ж.Тошбоев, “Фермер хўжаликлари иқтисодиёти”. Т:. Тошкент. 2009 йил.
  2. Ушачев И. “Научное обеспечение государственных программ развития сельского хозяйства России”. – М.: 2006. – 9 с.

15.Чариев К.А. “Хорижий давлатлар қишлоқ хўжалигида инновацион  фаолиятни рағбатлантириш механизмлари ва улардан фойдаланишга доир услубий тавсиялар”  УзБИИТИ  Тошкент-2014 й — 34 б.

16.2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-оммабоп рисола. – Тошкент: “Маънавият”, 2017.

  1. Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги расмий сайти: http: // agro. Uz / uz / information/ about agriculture / 436 / 8654 /.
  2. http://uza.uz/oz/business/innovatsiya-va-ishlab-chi-arish-30-06-.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *