Давлат бюджети маълумотларини фуқароларга эълон қилиш концепцияси

Банк молия академияси тингловчиси

Абдурахмонов О.А.

Аннотация: Ушбу мақолада Фуқаролар учун бюджетни шакиллантиришни такомиллаштириш масалаларига бағишланган бўлиб, бу бўйича хулоса ва таклифлар бериб утилагн.

Калит сўзлар: Фуқаролар учун бюджет, давлат бюджети, маҳаллий бюджет, даромадлар, харажатлар, очиқ бюджет, мақсадли гуруҳлар.

 

        Кириш

Ҳаммамизга маълумки, Давлат бюджети–давлат пул маблағларининг  марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдорини назарда тутувчи энг муҳим молиявий ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Мазкур хужжатда давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати намоён бўлади ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламларида ўз аксини топади. Давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, айрим мамлакатларда бюджетнинг соддалаштирилган, оддий аҳолига тушунарли бўлган шакли ҳам тузилади.

Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирларни солиқ тўловчи ёки Давлат хизматларидан фойдаланувчи сифатида инобатга олиш имкониятини беради. Бу тадбиркорлар, ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга фуқаролар, талабалар, ота – оналар ва бошқа барча Давлат молияси  билан алоқадор бўлган шахслар учун муҳимдир. Давлат бюджети асосий параметрлари лойиҳасининг чоп этилиши, бунга қизиқиши бўлган барча фуқароларга давлат бюджети лойиҳаси муҳокама жараёнини юқори даражада маълумотга эга бўлган холда кузатиш имконини беради. 2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган солиқ ва бюджет сиёсати ислоҳотларнинг асосий йўналишлари акс эттирилган. Умуман олганда, 2019 йил давлат бюджетининг харажат қисми ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолмоқда. Харажатларнинг тўртдан бир қисми: болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактаб таълимини яхшилаш ва олий таълимни ривожлантиришга йўналтирилади. Шунингдек, ахолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун зарур маблағлар назарда тутилган. Фундаментал ва амалий фанларни ривожлантиришга, илмий фаолият натижаларини ишлаб чиқаришни жорий этишга ажратилган маблағлар хажми қарийб икки баробарга оширилмоқда.

Бюджет ахборотининг ошкор этилиши ва фуқароларнинг жалб этилганлиги аҳолининг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган бюджетга доир қарорларнинг асосланганлигига бўлган ишончини ва умуман жамиятнинг давлатга ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқишнинг, шунингдек, солиқ тўловчилар жавобгарлиги ва интизомининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

Aдaбиётлaр шaрҳи

Тадқиқотимиз бўйича Давлат бюджет тўғрисидаги маълумотларни нима учун тушунтириб бериши керак бу олиб борилаётган сиёсат, таклиф этилаётган устуворликлар, давлат дастурлари ва лойиҳалари англаб етилишини ва қўллаб-қувватланишини (ишонч ошишини) таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, жамиятда тотувликни ва давлат хизматларидан қаноатланишни таъминлаш учун зарур.

Фуқароларни бюджетлаштириш, айниқса, қасддан ва узоқ муддатли (Kim & Schachter, 2013) ҳаракат қилса, ташкилотнинг қарор қабул қилиш қобилиятини ошириб, ҳокимиятларга ёрдам беради. Бироқ, кам сонли тадқиқотлар, сиёсатчиларнинг фуқаро-бюджет жараёнида қандай фойда кўраётганлигини ўрганиб чиқди. Давлат бошқаруви соҳаси жамоатчилик иштироки тамойилларини қабул қилганлиги сабабли, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари тегишли қадриятларни амалиётга жорий этишлари мумкин деб тахмин қилишлари мумкин (Zang & Yang, 2009).

Айрим тадкикотлар давлат қонун талаб қиладиган нарсалардан ташқари, жамоатчиликнинг кириб келиши учун қулай эмаслигини кўрсатади (Berner & Smith, 2004; Orosz, 2002). Бу тушунтириш сиёсатчилар ўзлари учун қарорлар қабул қилиш ваколатларини захиралашга мойил бўлганлиги ҳақидаги иддаоларга жавоб беради (Bishop & Davis, 2002; Gregory, Fischhoff, & McDaniels, 2005).

Бюджет тузишда жамоатчиликнинг кириб келиши ҳақидаги тушунчалар ҳақида маҳаллий ҳокимият сиёсатининг яратилиши жараёнларининг янада кенгроқ бўлиши билан боғланиш керак. Одатда оптималлаштириш сиёсатини аниқлаш учун «оқилона» давлат сиёсатини ишлаб чиқадиган моделлар оптимал сиёсатни аниқлаш учун фойдали, эксплуатация ва ўзаро боғлиқликни ўлчашнинг аҳамиятини таъкидлайди (Fischer, 2003; Hill  & Hupe, 2002; Kingdon  & Thurber, 1984)

Маҳаллий қарорлар қабул қилиш даражасида жамоатчиликнинг жалб этилиши бўйича ушбу ташаббусларга қандай қилиб ноаниқ ҳақиқат омилларини ўрганиш ва бунинг ўрнига қиёсий макро даражадаги таҳлилларга эътибор қаратишга интилишга ҳаракат қилди (Ebdon, 2000; Franklin, Ho & Ebdon, 2009; Marlowe  & Portillo, 2006).

Franklin ва унинг ҳамкасблари (2009) раҳбарлар томонидан бюджетлаштиришда жамоатчиликнинг кириб келиши учун турли усулларнинг ишлатилиши ва тушган қийматини ва Ebdonнинг бюджетлаштириш ва шаҳар структурасини таҳлил қилиш ва сиёсий маданиятини (2000) ўз ичига олади. Бироқ, маҳаллий сиёсатчиларнинг фуқаролар бюджети ҳақидаги маълумотларни қандай кўришлари ва кўриб чиқиши ва қандай сабаблар билан боғлиқ бўлган тадқиқотларнинг салмоғи ҳали ҳам мавжуд.

Beierleнинг (1999 йил) ишидан фойдаланиб, турли усулларни қўллаш турли хил фойда келтириши мумкинлигини кўришимиз мумкин. Биринчидан, иштирок этиш жараёнининг сўров натижалари бўйича олинган маълумотларнинг натижалари қарорларнинг сифатини ошириб, жамоат қадриятлари ва преференцияларини аниқлади. Бундан ташқари, жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларни бюджет масалалари бўйича мунозарали кун тартиби орқали ўқитишга хизмат қилди ва шаҳарнинг турли хил манфаатларини бирлаштирди. Шаҳар аҳолиси томонидан кенг жамоатчиликни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари турли жамоатчилик иштироки услубларини қўллаш билан ҳамоҳанг бўлиб, шаҳарнинг фуқаролик иштирокини кенг оммалаштиришга ёрдам берди. Ҳар иккала телевизион станция ва маҳаллий газеталар шаҳарнинг ҳаракатлари ҳақида гаплашди.

  1. Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Фуқаролар учун бюджетни тайёрлаш ва эълон қилиш концепцияси асосан мамлакатимизнинг ўзига хослигини (аҳолининг нисбатан ёшлигини, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг мамлакатдаги ислоҳотларга бўлган қизиқиши ортишини) ва халқаро тажрибани инобатгаолган ҳолда қуйидаги мақсадли гуруҳлар ва улар томонидан бюджетга доир ахборотдан фойдаланиш мақсадлари таклиф этилган.

1-жадвал.

Мақсадли гуруҳлар ва ахборотдан фойдаланиш манбалари тўғрисида

 

Мақсадли гуруҳ  

Бюджетга доир ахборотдан фойдаланиш

1. ОАВ,

журналистлар

 

Материалларга боғлиқ репортажлар, мақолалар, қайдномалар, ахборотлар, реклама, бизнес-маълумотномалар тайёрлаш, солиқ ва бюджет сиёсати тўғрисидаги материалларни тасвирлаш ва визуализация қилиш, ҳам давлат молияси мавзусида, ҳам тармоқ муаммолари бўйича эълонлар учун таҳлил ўтказиш (таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, инвестициялар ва ҳоказолар).
2. Депутатлар

 

Бюджетнинг мазмун-моҳиятини, унинг давлатсиёсати устуворликлари билан алоқаларинитушуниш, бюджет сиёсати мақсадларига эришишимкониятларини, мавжуд хавф-хатарларни бошқариш, аниқ ва тушунарли бюджетга доирахборот депутатларга бюджет сиёсатимақсадларини ўзлари вакили бўлган жамиятнингмақсадлари ва устуворликлари билан таққослашимконини беради.
3.    Ёшлар Ёшларни ва ёшлар тадбирларини давлаттомонидан қўллаб-қувватлашнинг турли шаклларибилан танишиш ва қўллаб-қувватланиш (солиқимтиёзлари, спорт-маданият тадбирларини ташкилэтиш, ёшлар бандлигини таъминлашга доиртадбирлар ва ҳоказолар)..
4. Талабалар,

мактаб ўқувчилари

Ахборотдан ўқув мақсадида фойдаланиш: курсишлари, диплом ишлари, рефератлар, очиқ дарслар учун материаллар,

 Стипендиялар миқдорлари, ўқиш учунконтракт миқдорлари ва ҳоказолар тўғрисидаахборот олиш.

5. Ота-оналар ва болалар

 

Бюджетда назарда тутилган таълим ва тиббий хизматлар тўғрисида ахборот олиш (давлат мажбуриятлари, болалар боғчаларидаги ота-оналар тўлови, перинатал муассасалар, туғруқхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларининг бепул хизматлари).
6. Бизнес

 

Айрим тармоқларни, ташкилотларни (масалан,кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инновацион корхоналарни) қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг устувор йўналишлари, даромадлар сиёсатидаги ўзгаришлар ва давлатбюджети харажатларидаги йўналишлар ўзгаришларнинг бизнесга таъсир кўрсатишимумкинлиги, давлат бюджети, мамлакат ижтимоий-иқтисодий арқарорлиги тўғрисидаумумий ахборот олиш, мамлакат ривожланишини прогноз қилган ҳолда бизнес ривожланишини прогнозлаштириш.
7. Экспертлар Мамлакат бюджет сиёсатини таҳлил қилиш, давлат молияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
8. Фаол аҳоли Бюджет масалаларини муҳокама қилишдаиштирок этиш учун бюджет, бюджет жараёни ваунинг вазиятга кўрсатадиган таъсири ҳақидаахборот олиш.
9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож

шахслар

 

Давлат бюджетида назарда тутилган пул ванатура шаклидаги нафақалар, пенсиялар миқдорлари, ижтимоий хизматларни молиялаштириш тўғрисида ахборот олиш.
10. Хорижлик фуқаролар Инвестиция жалб этувчанликни, бизнесга, шужумладан, хорижий капитал иштирокидаги бизнесга тушадиган солиқ юкини баҳолаш, хорижлик фуқаролар бюджетга тўлаши лозимбўлган солиқ ва солиқ бўлмаган тўловлар ҳақида маълумотлар олиш.
11. Халқаро ташкилотлар Тадқиқотлар ўтказиш, рейтингларни шакллантириш ва ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабулқилиш.
12. Маҳаллий ҳокимият органлари

 

Турли даражава минтақалар бюджетлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши, солиқлардан минтақалар бюджетларигатушадиган ажратмалар, субвенциялар ва бошқабюджетлараро трансфертлар миқдорлари ҳақидаумумий ахборот олиш.
13. Нотижорат ташкилотлар Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган бюджетмаблағлари ҳажми ва улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида ахборот олиш, бюджет ва бюджет сиёсати чора-тадбирларининг мустақил баҳолашни тайёрлаш.

Манба: Фуқаролар учун бюджетни тайёрлаш ва эълон қилиш концепцияси, 2020.

Ушбу йўналишда илмий-тадқиқот олиб бориш мақсадида эксперимент тарзида сўров ўтказилди. Ўтказилган сўров натижалари қуйидагича.

Ушбу сўровда жами 152 респондент қатнашиб, ушбу респондентлар ҳозирги вақтда тингловчи сифатида таълим олаётган банк-молия соҳасидаги олий маълумотли мутахасислар ҳисобланади. Сўровномада иштирок этган респондентларнинг 88 фоизни эркаклар,

Сўровда қатнашганларнинг аксарияти бюджет тўғрисида хабардор ёки қисман хабардор эканлигини айтишган. Бунга респондентларнинг касб соҳаларининг бюджет масалаларига яқинлиги билан изоҳлаш мумкин  (респондентларнинг 66% банк-молия соҳаси вакиллари).

Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.

1-расм.  Респондентларнинг фаолият соҳаси

1-расмда сўровномада қатнашган респондентларнинг фаолият соҳаси берилган бўлиб, аксариятидавлат хизматчилари ҳисобланади. Бу шуни англатадики, ўтказилган сўровномамизда асосан бевосита иш фаолиятида фойдаланиб келаётган соҳа вакилларининг мулоҳазалари таҳлил қилинган. Шунингдек, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 48 % қисмини банк, 14% қисмини молия, 4% қисмини ғазначилик, 3% қисмини мос равишда 1%дан соғлиқни сақлаш, суғурта, пенсия, 31% қисмин бошқа соҳа вакиллари ташкил этган.

Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди.

2-расм.  Фуқароларни бюджет тўғрисидаги маълумотларга қизиқиши

Юқорида сўровнинг умумий натижалари шуни кўрсатдики,  фуқароларнинг асосий 83% қисмини бюджетнинг харажатлари қайерга йўналтирилаётгани қизиқтирса, бюджетнинг даромад қисми бўйича, яъни даромадлар нимадан шаклланиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳоҳловчилар аҳолининг 52 % ини ташкил этган. Бундан куриниб турибдики, республика фуқароларнинг асосий қисмини “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давалт бюджетининг харажатлар қисми бўйича аниқроқ ҳамда соддалаштирилган маълумотларни киритишлари хақидаги таклифларни беришган, ҳар бир солиқ тўловчи фуқаро солиқ йиғимлари асосида давлат бюджети даромадларнинг асосий қисмини ташкил этишини билган ҳолда давлат бюдежи даромадлари шаклланиши классификацияси бўйича  маълумотлар олишни исташини таъкидлашган. “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасидаги харажатлар ва даромадлар бўйича маълумотлар уларнинг йиллик жами миқдори, харажатларнинг соҳалар бўйича йуналтирилган миқдорлари ва даромадларнинг турлари бўйича шаклланиши миқдорлари ҳамда улушлари ҳақида маълумотларни соддалаштирилган ҳамда барча учун тушунарли ҳолатда кўрсатиб берилишини айтиб ўтишган.

Хулоса

Фуқаролар учун бюджети кенг жамоат назоратини ўрнатиш орқали бюджет интизоми мустаҳкамланиши, давлат молияси соҳасидаги амалга ошириладиган ислоҳатларнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишда, давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга  эришишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, фуқароларимизнинг бюджет жараёнида тўғридан-тўғри иштироки аҳолининг давлат ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқиш, шу билан бирга, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошиширади.

Бюджет ахборотининг ошкор этилиши ва фуқароларнинг жалб этилганлиги аҳолининг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган бюджетга доир қарорларнинг асосланганлигига бўлган ишончини ва умуман жамиятнинг давлатга ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқишнинг, шунингдек, солиқ тўловчилар жавобгарлиги ва интизомининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.

  • Хулоса қилиб, Давлат бюджети тўғрисида маълумотларни аҳолига тақдим этишда эътиборни кўпроқ республика бюджети ҳаражатларига қаратиш лозим. Хусусан, харажатларни улуши катта бўлган йўналишлар ва соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) ҳамда инвестиция лойиҳалари кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, харажатларни сарфлаш натижасида эришилган миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга объектларга йўналтириладиган (янги қурилиш, қайта қурилиш ва ремонт) харажатлар ҳам аҳоли учун муҳим маълумотлар ҳисобланиши аниқланди.
  • Давлат бюджети даромадларини аҳолига тақдим этишда, мазкур маълумотларни асосий солиқ тўловчилар (ташкилотлар) ҳамда йиллар кесимида кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, бюджетни шаклантиришда жисмоний шахсларнинг хиссасини (солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари) солиқ ва носолиқ даромадлар манбаларини (фойда, даромад ва бошқалар) фуқароларга етказиш орқали уларни бюджет маълумотига бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *