Фуқаролар учун бюджетни шакиллантиришни такомиллаштириш

Банк молия академияси тингловчиси

Абдурахмонов А.О.

2019 йилги Давлат бюджети лойиҳасида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган солиқ ва бюджет сиёсати ислоҳотларнинг асосий йўналишлари акс эттирилган. Ҳаммамизга маълумки, Давлат бюджети–давлат пул маблағларининг  марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдорини назарда тутувчи энг муҳим молиявий ҳужжатларидан бири ҳисобланади.

Мазкур хужжатда давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати намоён бўлади ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламларида ўз аксини топади. Давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, айрим мамлакатларда бюджетнинг соддалаштирилган, оддий аҳолига тушунарли бўлган шакли ҳам тузилади.

Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирларни солиқ тўловчи ёки Давлат хизматларидан фойдаланувчи сифатида инобатга олиш имкониятини беради. Бу тадбиркорлар, ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга фуқаролар, талабалар, ота – оналар ва бошқа барча Давлат молияси  билан алоқадор бўлган шахслар учун муҳимдир. Давлат бюджети асосий параметрлари лойиҳасининг чоп этилиши, бунга қизиқиши бўлган барча фуқароларга давлат бюджети лойиҳаси муҳокама жараёнини юқори даражада маълумотга эга бўлган холда кузатиш имконини беради.

Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини  ишлаб чиишда, фуқаролар учун давлат бюджети хақида маълумотларни етказиш буйича жаҳон тажрибасини ўрганганимизда, давлат бюджетини тузишда фуқароларнинг иштирок этишидан давлат органларининг манфаатдорлигини кўрсатиш ҳамда уларга ўз фикрини ифодалаш имконини берадиган оддий ва очиқ баён қилинган ахборотни бериш муҳимлигини кўрсатади.

Россия  Федерациясида  «Фуқаролар  учун  бюджет»ни  ишлаб  чиқиш  ва эълон қилиш Россия Федерацияси Молия вазирлиги ва «очиқ ҳукумат» ҳаракатлари экспертларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижаси ҳисобланади. Бюджет маълумотлари фуқаролар учун 2013 йилдан бошлаб қулай шаклда эълон қилинади. Федерал бюджет тўғрисидаги федерал қонун ҳақидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилади.

2017 йилга ва 2018-2019 йиллар режали даврига фуқаролар учун бюджет федерал бюджет тўғрисидаги федерал қонуннинг асосий қоидаларини тавсифлайди, шунингдек, давлат юджетидан ташқари фондлари бюджетлари ва Россия Федерацияси субъектларининг консалидациялашган бюджетларининг асосий тавсифларини ўз ичига олади.

Ҳужжатда Россия Федерацияси бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган: федерал бюджетдан давлат хизматлари кўрсатиш учун фойдаланилади. Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш),  манзилли  ва якка  тартибда  хизматлар  кўрсатиш  учун  (таълим),  ободонлаштириш  –  минтақавий  ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун  – бюджетдан  ташқари  фондлар  фойдаланади.

Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки  даромадлар/харажатлар  умумий  ҳажмидан  улуш  сифатида кўрсатилади.  Бу  бюджет  тадбирларининг  устуворликлари  ва  кўламлари  билан  танишиш имконини беради. Россия  Молия  вазирлигининг  расмий  сайтида  ҳар  йили  жойлаштириладиган  федерал бюджет  ва  Россия  Федерацияси  бюджет  тизими  бюджетларининг  ижроси  тўғрисидаги расмли  нашрлардан  федерал  бюджет  бюджет  маблағларидан  фойдаланиш  натижалари тўғрисидаги тўлиқ манзарани билиб олиш мумкин.

Бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш макроиқтисодий ва солиқ бюджет барқарорлигини қўллаб қувватлаш учун зарур. “Режалаштириш доираси” бир йил бўлса, жорий муаммоларни ҳал этиш масалалари стратегик мақсадлардан кўра муҳимроқ мақсадларга айланиб қолиши мумкин. Уч йиллик мўлжалларнинг мавжудлиги истиқбол учун ишлашга ёрдам беради. Ўрта муддатли бюджет мўлжаллари бугун амалга оширилаётган солиқбюджет сиёсатининг бир неча йилдан кейин мамлакат иқтисодиётига ва аҳоли турмуш даражасига таъсирини баҳолаш имконини беради. Оддий фуқаро учун ҳукуматнинг кейинги уч йиллик сиёсатидан, яъни яқин йиллар да солиқ сиёсати қандай бўлишини, харажатлар миқдори ва тузилмаси ўзгарадими йўқми ва қайси соҳалар (таълим, соғлиқни сақлаш, мудофаа ёки бошқа соҳалар) устувор бўлишидан ҳабардор бўлишини англатади.

Шунингдек, уч йилга мўлжалланган бюджетнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот шахсий ва оилавий бюджетни режалаштиришдаги барқарорликни англатади: аҳоли солиқларни чиқариб ташлаган ҳолда ўзининг келгуси даромадларини ҳисоблаб чиқиш имконига эга бўлади.

Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш бизнес учун ҳам фойдалидир, яъни ноаниқлик ва рискларни камайтириш имконини беради. Бюджет харажатларининг йўналтирилганлиги ҳар доим ишбилармонлар учун ўзига хос “компас” бўлади. Қайси тармоқларга кўпроқ бюджет маблағлари ажратилса, шу тармоқларда Давлат харидлари кўпроқ ҳажмда бўлади.

Шунингдек, мамлкатнинг ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлари тўрисида ҳаққоний маълумотлар инвестицион компаниялар ҳамда ҳалқаро рейтинг агентликлари учун қизиқарлидир. Очиқ ва кўрабиладиган солиқ – бюджет сиёсатининг ҳамда ўрта муддатга мўлжалланган бюджет параметрларининг мавжудлиги инвестицион муҳитнинг яхшиланишига олиб келади. Тармоқлар ва ҳудудлар концепция ва дастурлар асосида ривожланишига ўтади. Тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, айниқса йирик масалаларни ҳал этишни назарда тутувчи ва қиммат турувчи инвестиция лойиҳалари бир йил билан чекланиб қолмайди. Шунга кўра, уларни давлат томонидан молиялаштириш ҳам жорий ёки келгуси молия йилларида эмас, балки узоқроқ муддатга мўлжалланиши керак. Энг асосийси, ўрта муддатли бюджет мўлжаллари бюджет сиёсатини олдиндан билиш имконини яратади ва ўз навбатида аҳоли ҳамда хусусий хамкорларда ҳукумат режалари ва хатти ҳаракатларига ишончи ортишига хизмат қилади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

 

  1. Fischer, F. (2003). Reframing public policy: Discursive politics and deliberativepractices: Discursive politics and deliberative practices. Oxford, UK: OxfordUniversity Press.
  2. Franklin, A. L., Ho, A. T., & Ebdon, C. (2009). Participatory budgeting in MidwesternStates: Democratic connection or citizen disconnection? Public Budgeting &Finance, 29(3), 52–73. doi:10.1111/j.1540-5850.2009.00936.x
  3. Gregory, R., Fischhoff, B., & McDaniels, T. (2005). Acceptable input: Using decisionanalysis to guide public policy deliberations. Decision Analysis, 2(1), 4–16.
  4. Herian, M., Hamm, J., Tomkins, A., & PytlikZillig, L. (2012). Public participation, procedural fairness and evaluations of local government: The moderating role ofuncertainty. Journal of Public Administration Research and Theory, 22, 815–840.doi:10.1093/jopart/mur064
  5. Kim, S., & Schachter, H. L. (2013). Citizen participation in the budget process and localgovernment accountability: Case studies of organizational learning from the UnitedStates and South Korea. Public Performance & Management Review, 36(3),456–471. doi:10.2753/pmr1530-9576360304.
  6. Kingdon, J. W., & Thurber, J. A. (1984). Agendas, alternatives, and public policies (Vol.45). Boston, MA: Little, Brown.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *