Бюджет харажатларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш

Банк-молия академияси тингловчиси

Давронов .Ф.К

Аннотация: Ушбу мақолада Бюджет харажатларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш қўйилмаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган бўлиб, бу бўйича хулоса ва таклифлар бериб ўтилагн.

Калит сўзлар: Бюджет харажатлари, таълимга йўналтирилган бюджет харажатлари, таълим муассасалари самарадорлигини бахолаш.

 

Кириш

 

Давлатнинг ўз функциялари ва вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда вужудга келган чиқимлар бюджет харажатлари дейилади. Бу чиқимлар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларини турли йўналишлар бўйича фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. Бюджет харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир, яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда бюджет харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат. Бюджет харажатларининг иқтисодий моҳияти унинг турли-туман кўринишлари (турлари) орқали намоён бўлади. Харажатларнинг ҳар бир тури эса ўзининг миқдорий ва сифат характеристикасига эга. Бунда уларнинг сифат характеристикаси воқеликнинг иқтисодий табиатини ифодалаб, бюджет харажатларининг мўлжалланганлигини, миқдорий характеристика эса уларнинг ўлчамини (миқдорини, ҳажмини) аниқлашга имкон беради. Бюджет харажатлари чиқимларнинг конкрет турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет турларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва функциялари; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси; бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ.к. Бу омилларнинг қўшилиши ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг маълум бир босқичида ҳар қандай давлат бюджет харажатларининг у ёки бу тизимини вужудга келтиради. Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Назария ва амалиётда бюджет харажатларини классификация қилишнинг бир неча белгилари мавжуд. Улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, функционаллиги, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари ёки идоравий бўлиниши, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича, ҳудудий туркумланиши, маълум мақсадлари ва юридик нуқтаиназардан ёки давлат бошқаруви даражасига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин.

        Aдaбиётлaр шaрҳи

Тадқиқотимиз бўйича Бюджет харажатлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни амалга ошириш адабиётларни ўргандик.

Ромоновский (2004) фикрига кура “Бюджет харажатлари — бу давлат хокимияти ва махаллий ўзини-ўзи бошкариш органларини вазифа ва  функцияларини молиялаштириш учун тегишли бюджет даражаларида кўзда тутилган пул маблағларидир”.

Грязнова ва Маркина (2012) лар таъкидлашларича “бюджет харажатлари бу бюджет тизими барча бюджетлари ва давлат бюджетидан ташкари фондларидан тегишли даражадаги хокимият органларига уларга қўйилган вазифа ва функцияларини таъминлашларини молиялаштириш учун йуналтирилган пул маблаглари”. Ушбу олимларнинг фикрларини жамлаган холда “бюджет харажатлари” тушунчасига давлат ва махаллий хокимият органларини аниқ ижтимоий-иктисодий натижага эришишни эмас, уларни вазифа ва функцияларини бажаришини тушуниш максадида бюджет маблағларини ишлатилиш жараёнида намоён бўладиган ва максадли ишлатилишини кўрсатадиган бюджет харажатларини моддий томони оркали характерлаш мумкин.

Давлат бюджетининг харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли умумий хусусиятларга эга. Яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шаклига хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда давлат бюджетининг харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу таксимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли сохаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг харакатидан иборат (Вахобов ва Маликов, 2010).

Н.Козлов (2012) маҳаллий бошқарувни ваколатларини амалга оширишнинг молиявий таъминотини ўзига хос жиҳатларини кўриб ўтади. Жумладан, Россия Федерацияси бюджет тизими бюджетлари ўртасида даромад ва харажатларни чегаралаш тамойилини харажатни амалга ошириш ваколатлари адекватлиги ва мезонлилигини инобатга олган ҳолда шакллантиришни қайд этади. Шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига уларнинг функция ва вазифаларини бажаришда уларга маълум даромадларни бириктириш заруриятини асослаб беради.

Г.Қосимова (2001) ижтимоий-маданий тадбирларни ривожлантиришда бюджет сиёсатининг роли борасида тадқиқотлар олиб борган. Муаллиф ижтимоий соҳа харажатларини молияилаштиришда нафақат бюджет маблағларидан фойдаланиш, балки хусусий сектор молиявий ресурсларини кенг жалб этган ҳолда амалга ошириш муҳимлигини қайд этиб ўтади. Жумладан, таълим тизимида қўшимча хизматларни кўрсатиш орқали даромад келтирувчи фаолиятларга урғу берилган бўлса, тиббий хизматларни таъминланишида тиббий суғурта амалиётининг ривожлантирилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилади. Шунингдек, бюджет харажатлари ижросини таъминлашда ғазначиликнинг жорий этилиши, натижада ижро билан боғлиқ бўлган харажатларнинг қисқаришига эришиш мумкинлиги, мамлакатимизда ғазначилик тўғрисидаги қонунчилик қабул қилинишидан бир йил олдин, бу тизимга ўтишдан тўрт йил олдин айтиб ўтилади. Шу билан бирга, хусусий пенсия фондларини ташкил қилишнинг ҳам афзаллик жиҳатлари кўрсатиб ўтилади.

Иқтисодий нуқтаи назардан, бюджет тушунчаси бюджет муассасаларининг ўзаро иқтисодий муносабатларини ўзида акс эттирган категория сифатида намоён бўлади. Бу эса баъзи замонавий назарияларда тор муносабатларни акс эттиради деган фикрни ўртага олиб чиқади. Масалан, неоинститутционал назарияда давлатнинг ҳуқуқий тузилмаси билан ҳам боғлиқ тарзда юзага келишини қайд этиб ўтади. Бу эса бюджетга ички томондан иқтисодий муносабатлар йиғиндиси сифатида, ташқи томондан ҳуқуқий тузилма тарзида қарашларни вужудга келтиради. Шу боисдан, бюджет сиёсатини шилаб чиқишда, фикримизча, унга ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий муносабат тарзида ёндашиши заруратини юзага чиқаради.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

Бюджет харажатлари чиқимларнинг конкрет турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет турларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва функциялари; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси; бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ.к. Бу омилларнинг қўшилиши ижтимоийиқтисодий тараққиётнинг маълум бир босқичида ҳар қандай давлат бюджет харажатларининг у ёки бу тизимини вужудга келтиради. Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Назария ва амалиётда бюджет харажатларини классификация қилишнинг бир неча белгилари мавжуд. Улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, функционаллиги, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари ёки идоравий бўлиниши, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича, ҳудудий туркумланиши, маълум мақсадлари ва юридик нуқтаиназардан ёки давлат бошқаруви даражасига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин. Энг аввало, ўзининг иқтисодий мазмунига кўра бюджет харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади. Бу харажатлар кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнига уларнинг қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини ифода этади. Бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир.

Бу харажатларнинг таркибига: а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар; б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет кредитлари сифатида бериладиган маблағлар; в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар; г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулкни ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар; д) бюджет харажатларининг иқтисодий туркумланишига мувофиқ бюджетнинг капитал харажатлари таркибига киритиладиган бошқа харажатлар киради. Бюджетининг капитал харажатлари таркибида Тараққиёт бюджети шакллантирилиши мумкин. Давлат ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, бюджет ташкилотларининг жорий фаолиятини таъминлашга йўналтирилган бюджет харажатлари, бошқа бюджетлар ва иқтисодиёт алоҳида тармоқларига дотация, субсидия ва субвенция шаклида кўрсатиладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва бюджет харажатларининг туркумланишига мувофиқ капитал харажатларнинг таркибига киритилмаган бошқа харажатлар бюджетнинг жорий харажатлари дейилади. Аниқроқ равишда бюджетнинг жорий харажатлари таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • давлат истеъмоли харажатлари (иқтисодий ва ижтимоий инфратузилмани, миллий хўжаликнинг давлат дармоқларини сақлаш, фуқаролик ва ҳарбий характердаги товарлар ва хизматларни сотиб олиш, давлат муассасаларининг жорий харажатлари);
  • ҳокимиятнинг қуйи органлари, давлат корхоналари ва хусусий корхоналарга жорий субсидиялар;
  • трансферт тўловлари;
  • давлат қарзлари бўйича фоизларни тўлаш;
  • бошқа харажатлар. Бу харажатлар оддий бюджетда ёки жорий харажатлар ва даромадлар бюджетида акс этган чиқимларга, асосан, мос келади.

Такрор ишлаб чиқаришдаги ролига кўра бюджет харажатлари миллий иқтисодиётга (хўжаликка) қилинадиган харажатлар ва ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллабқувватлаш харажатларига бўлинади. Бу харажатларга, энг аввало, давлат корхоналари ва давлат улуши бор бўлган корхоналарнинг устав капиталини шакллантириш, уларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш, давлат моддий заҳираларини яратиш харажатлари киради. Бюджетнинг ижтимоий соҳа ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳам ижтимоий жиҳатдан зарур бўлган харажатлардир. Бу харажатлар истеъмол фондларини шакллантириш билан боғлиқ. Уларнинг бир қисми жамият аъзоларининг индивидуаль эҳтиёжларини, бошқа бир қисми эса бутун жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. Бу ерда бюджет харажатлари ижтимоий истеъмол фондларини (мамлакатнинг мудофаа фонди, илмий тадқиқотлар фонди ва бошқалар) шакллантиришни тўлиқ, шахсий истъмол фондларини эса қисман (номарказлаштирилган молиявий ресурслар билан биргаликда) таъминлайди. Шу билан биргаликда, бюджет маблағларининг катта қисми шахсий истеъмол фондларининг ижтимоий истеъмол фондларига (маориф, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт, фан, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот, аҳоли учун ижтимоий аҳамият касб этган хизматлар баҳоси ўртасидаги фарқларни қоплаш, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар фондлари ва бошқалар) тегишли бўлган қисмини шакллантиришда кенг фойдаланилади. Функционал нуқтаи-назардан бюджет харажатларининг классификация қилиниши ижтимоий фаолият соҳаларига пул маблағларининг йўналтирилганлигини акс эттиради. Бунда бюджет харажатлари қуйидаги йирик гуруҳларга бўлиниши мумкин :

 

  • давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш;
  • суд ҳокимияти;
  • халқаро фаолият;
  • миллий мудофаа;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва давлат хавфсизлигини таъминлаш;
  • фундаментал тадқиқотлар ва илмий-техника тараққиётини таъминлаш;
  • саноат, энергетика ва қурилиш;
  • қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик;
  • атроф-муҳитни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, гидрометеорология, хариташунослик ва геодезия;
  • транспорт, йўл хўжалиги, алоқа ва информатика;
  • уй-жой-коммунал хўжалиги;
  • маориф;
  • соғлиқни сақлаш ва жисмоний тарбия;
  • маданият, санъат ва кинематография;
  • оммавий ахборот воситалари;
  • давлат қарзига хизмат қилиш;
  • бошқа даражадаги бюджетларга молиявий ёрдам;
  • мақсадли бюджет фондлари;
  • давлат заҳиралари ва резервларини тўлдириш;
  • ижтимоий сиёсат;
  • бошқа харажатлар

 

Кейинги йилларда давлат капитал қуйилмаларининг ҳажми кескин ошмоқда. Хусусий фирмаларга, айниқса, тараққиёт минтақаларига берилаётган субсидиялар миқдори купаймоқда. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш мақсадида унинг айрим тармоқларида давлат кафолати остида давлат субсидиялари ёки имтиёзли банк кредитлари кўринишида танланма ёрдам кўрсатилаяпти. Бюджетдан катта миқдордаги маблағлар иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги тармоғига тақдим этилаяпти. Бу тармоқ устувор равишда қўллаб-қувватланиши лозим бўлган тармоқ ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигига бериладиган субсидиялар икки кўринишда тақдим этилмоқда: 1) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига кафолатланган баҳоларни қўллаб-қувватлаш; 2) ишлаб чиқариш мақсадлари – қишлоқ хўжалиги машиналари, минерал ўғитлар сотиб олиш ва омборхоналар қуриш – учун. Миллий маҳсулотларни экспорт қилувчи фирмалар фаолиятига бюджетдан ёрдамнинг кўрсатилиши ҳам жаҳон бозорларидаги шиддатли рақобат шароитида уларнинг аҳволини анча енгиллаштиради. Бюджет харажатлари орқали иқтисодиётга давлатнинг аралашуви иқтисодий ўсишнинг нисбатан юқори суръатларда ўсишини рағбатлантирибгина қолмасдан, балки унинг циклик тебранишини ҳам юмшатади (секинлаштиради). Бюджетнинг ҳарбий (мудофаа) харажатлар(и) ҳам давлатнинг функцияларидан келиб чиқади. Улар ҳар бир давлатнинг ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаши кераклиги билан боғлиқдир. Бюджет маблағлари ҳисобидан Қуролли Кучларнинг барча турлари молиялаштирилади.

Бозор иқтисодиёти шароитида бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, бюджет харажатларининг ҳажми бюджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, бюджет даромадларининг ҳажми эса давлатнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бу ерда бюджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эриши орқали давлат олдидаги ижтимоийиқтисодий вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминласин. Бошқа томондан эса, ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир қилиш, илмий-техника тараққиётини тезлаштириш ва миллий хўжаликдаги пропорцияларни оптималлаштириш орқали бюджетнинг харажатлари унинг даромадлари даражасининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади. Бюджет харажатлари ҳажмининг йилдан-йилга ортиб бориши уларни миллий хўжаликнинг самарадорлиги нуқтаи-назаридан баҳолашни жуда долзарб муаммога айлантириб қўяди. Бунда миллий хўжаликнинг якуний натижасини баҳолаб, фақат унга тегишли бўлган даромадларнинг қўшимча равишда ўсганлигига эътибор бериш билан чекланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бу ерда, бир вақтнинг ўзида, жамиятнинг ижтимоий тараққиёт даражаси, ижтимоий муаммоларнинг қай даражада ҳал этилганлиги ҳам назардан четда қолмаслиги керак. Албатта, миллий хўжаликнинг якуний натижаси бюджет харажатларининг умумий ҳажмига, уларнинг таркибий тузилишига, бюджет маблағларидан тўғри, иқтисод қилиб ва самарали фойдаланишга бевосита боғлиқ. Шунинг учун ҳам ҳозирги шароитда бюджет харажатларининг илмий асосланган ҳолда режалаштирилишига, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратнинг бутун тизимига алоҳида эътибор бериш лозим.

Хулоса 

  1. Ривожланаётган мамлакатларга субсидиялар ва кредитлар бериш ривожланган мамлакатларнинг бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади. Бундай ёрдам фақат иқтисодий омиллар билан эмас, балки сиёсий жиҳатлари билан характерланади. Имтиёзли шартларда кредитлаштириш ва қайтарилмайдиган тарзда ёрдам кўрсатиш унинг кўринишларидандир.
  2. Бюджетнинг барча харажатлари юқоридаги бешта гуруҳдан қайси бирига киришидан қатъий-назар улар ўзларининг маълум конкрет мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича ҳам бир неча қисмларга бўлинади. Бу қисмлар бюджет харажатларининг конкрет турларидан таркиб топади. Капитал қуйилмалар, дотациялар, субвенциялар, субсидиялар, бюджет ссудалари, иш ҳақи, овқатланиш харажатлари, капитал ва жорий ремонт, канцелярия ва хўжалик харажатларини бюджет харажатларининг конкрет турлари сифатида кўрсатиш мумкин. Бюджет харажатларининг маълум конкрет мақсадларга мўлжалланганлиги бўйича туркумланиши бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишга шароит яратади, бюджет ассигнованияларидан фойдаланиш устидан самарали ва таъсирчан молиявий назоратни амалга оширишнинг зарурий асоси ҳисобланади.
  3. Иқтисодий нуқтаи-назардан туркумларга ажратилиши билан бир қаторда бюджетнинг харажатларини ташкилий жиҳатдан ҳам гуруҳларга ажратиш мумкин. Бунинг асосида бюджет харажатларини юқори ташкилотлар (вазирликлар, уюшмалар, ассоциациялар, бирлашмалар, концернлар, компаниялар ва ҳ.к.) ва ҳудудий белгилари ётиши мумкин. Бюджет харажатларининг юқори ташкилотлар бўйича гуруҳланиши бюджет маблағларини конкрет олувчиларни кўрсатади ва улар тармоқ ичида пул фондларини шакллантиришда масъул бўлиб, ажратилган бюджет ассигнованияларидан ўз вақтида, самарали ва қонуний фойдаланиш устидан жавобгардирлар.

 

  1. Козлов Н.И. Финансовое обеспечение реализации полномочий местного самоуправленияавтореферат … к.э.н. – ФГБОУ ВПО «Государственный университет – учебно-научно-производственный комплекс». — Орел, 2012. – с. 25.
  2. Қосимова Г.А. Ижтимоий-маданий соҳаларни ривожлантиришда бюджет сиёсатининг роли (Ўзбекистон Республикаси мисолида): и.ф.н. … авторферат. – БМА: Тошкент, 2001. – 21 б.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *