Бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш муамолари

Банк-молия академияси  тингловчиси

Давронов Фарход.  ДМБ

Бюджет харажатларини амалага ошириш механизимини такомиллаштириш.Давлат бюджети билан боғланган ҳар қандай ислоҳотлар тизими пухта, кенг ўйланган ва аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда бўлиши керак. Мазкур давлат бюджети ислоҳотларининг марказий ўрнида бюджет лойиҳасини режалаштириш энг асосий, керак бўлса, бутун мамалакат тақдирини ҳал қилувчи (айниқса, ўтиш даврига хос мамлакатлар учун) куч сифатида қараш мақсадга мувофиқ бўлади. Бюджетни режалаштиришнинг асосий объектига йўналтиришнинг энг    муҳим бу унга сарфланаётган харажат ҳисобланади. Шу боисдан, амалга оширилаётган харажатларни маълум мажбуриятларини мустаҳкамлаш (ёки юклатиш) эвазига ҳам таяниш мумкин.

Бюджет харажатларининг бугунги кунда миқдор кўрсаткичлари эътибор марказида асосий ўрин олиб келмоқда, аммо сифат жиҳатдан эса        бироз оқсоқланишлар         мавжуд. Бюджет харажатларининг сифат     жиҳатлари макроиқтисодий миқёсда         сезиларли  ижтимоий-иқтисодий ривожланишга сабаб бўладиган жиҳат ҳисобланади. Жаҳон амалиётида бюджет харажатларининг сифат жиҳатига “харажатларга оид мажбуриятлар” атамаси билан талқин этилмоқда.

Айнан, харажатларга оид мажбуриятлар бюджет харажатларининг   сифат жиҳатига   айланиши, бунда амалга оширилаётган ҳар      бир харажатлар маълум бир мажбуриятлар асосида (аниқ мақсад ва кутилаётган  натижа) амалга оширилади.     Мазкур      ҳолат     бюджет харажатлари учун ҳуқуқий механизм вазифасини бажаради. Бюджет маблағларидан     фойдаланиш     тўғрисидаги қарорларни      харажатларга оид мажбуриятларни қабул қилиш йўли билан расмийлаштириш олиб борилаётган     бюджет     сиёсатининг     барқарорлиги     ва     изчиллигини таъминлайди. Харажатларга оид мажбуриятларни қабул қилиш давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига бириктирилган ваколатлар ва функцияларга мувофиқ амалга оширилади. Албатта, ҳар бир ислоҳот бир молия йилида ўз натижасини кўрсатиши мушкул, айниқса, бюджет хизмати соҳасида. Шу боис, харажатни тақсимлашдан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар учун мажбуриятларни юклаш ҳам улардан натижа кутиш бир молия йили доирасидан ўрта муддатга (қоида тариқасида 3-5 йил) мўлжалланган бюджет амалиётига ўтиш сари етаклайди. Бюджет маблағларидан      самарали фойдаланиш      имкониятларини чекловчи бир қатор камчиликлар мавжуд бўлиб, уларга:

1) Жорий сметали режалаштириш бюджетдан молиялаштирилган хизмат (иш, товар)ларнинг натижаларини аниқлаш имконияти жуда ҳам мураккаб кечмоқда.         Жорий       тизимда     амалда сарфланган     харажатларнинг  ўзи ва   тежалган         маблағгина натижалар     сифатида     қабул қилинмоқда.     Мазкур ёндашув бюджетдан молиялаштиришнинг самарадорлигини аниқлаш      имкониятини      бермайди.      У      фақат      маблағлар мақсадли      сарфланишини таъминлаш,      молиялаштиришнинг режалаштирилган  ва      амалдаги       суммасини       таққослаш имкониятини беради халос.

2) Жорий бюджетни режалаштириш бир йил билан чегараланиб, амалда бюджет сиёсатини   ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг  жорий      йил доирасидан     четга         чиқувчи устувор вазифалари ва мақсадларига эришишга йўналтириш имкониятини чеклаб қўймоқда. Натижада ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган         миллий     ва     ҳудудий     дастурлар аксарият ҳолларда бюджет имкониятлари билан боғланмай қолмоқда. Бу эса, уларни бажариш муддатларини кўп карра қайта     кўрилишига     ва     дастур     тадбирларига     ўзгартиришлар киритилишига олиб келмоқда.

3) Амалдаги        бюджет      узоқ  муддатли   инвестиция дастурлари (капитал      қўйилмалар)      билан  узвий даражада      боғланиш имкониятининг чегараланиб қолганлиги. Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (янги қувватларни яратиш, амалдаги объектларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш) ишга туширилганидан      сўнг      уларни      жорий      таъминлашга харажатлар      талаб      қилади.      Аммо,      янги      объектларнинг ишга     туширилиши     бюджет прогнози     билан     боғланмаган, яъни унда мазкур объектларни жорий таъмирлаш харажатлар ҳисобга олинмаган ҳоллар учрамоқда. Натижада молия йили мобайнида мазкур объектларни        молиявий таъминлашга қўшимча маблағларни топиш (шу жумладан режага мувофиқ ажратилган     маблағларни     қайта     тақсимлаш     йўли    билан) тўғрисида қарорлар қабул қилинади. Давлат харажатлари ва қабул қилинаётган (амалга оширилаётган) дастурларнинг ўзаро номувофиқлиги муаммолари бюджетни режалаштириш асосан жорий вазифаларни хал қилишга қаратилганлигини кўрсатади. Бунда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда режалаштирилган бюджет харажатлари билан эришилиши лозим бўлган ижтимоий-иқтисодий натижалар тўла ҳисобга олинмайди.

4) Қонунчиликда мавжуд      камчиликлар, бюджет  ва турли дастурлар ўртасидаги алоқани белгиловчи ҳуқуқий нормалар ва механизмлар мукаммал эмаслиги,     шунингдек,     бюджет маблағларидан     фойдаланишнинг самарадорлик     даражасига баҳо  беришда       маълум       методик       кўрсатмалар       ишлаб чиқилмаганлиги сабабли кўп ҳолларда самарадорлик ва бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш принципи билан ўзаро алмаштириш юз бермоқда.

5) Давлат бюджети самарадорлигининг турли макроиқтисодий кўрсаткичларига   (бандлик,   инфляция,  фоиз ставкаси, нархлар даражаси ва бошқалар) қараб унинг иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатидаги роли ҳақида гапириш ўринли. Макродаражадаги кўрсаткичларнинг турли тавсифга эга эканлиги ҳам бюджет харажатларининг         самарадорлик даражасини         ўлчашда муайян ноаниқлик        юзага      келишини      англатади.      Бунинг устига     умумий     макрокўрсаткичлар     асосан     информатив     ва таҳлилий хусусият касб этади, уларни муайян шахсларнинг ҳаракатлари, кимнингдир шахсий жавобгарлиги билан боғлаш мумкин эмас, маълум бир давлат муассасаси фаолияти билан боғлаш ҳам мушкул ҳисобланади. Айни вақтда давлат бюджети давлат маблағларидан аниқ ва мақсадли фойдаланиш учун асосий молиявий режа сифатида хизмат қилади. Мазкур режани амалга оширишда бюджет харажатларининг самарадорлик  даражасини аниқлаш зарурияти юзага чиқади ва қуйидаги ҳолатларга дуч келиши муқаррар бўлиб қолади: давлат маблағлари пировард натижада нимага сарфланган, бу харажатлар қандай натижа бермоқда, пировард натижалар ва амалга оширилган харажатларнинг ўзаро нисбати кандай кечмоқда? Бу ерда асосий урғу бюджет маблағларини сарфлаш учун шахсий ва институтционал жавобгарлик муаммоларини ечиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозиргача мавжуд бўлган, ўтган молия йил учун бюджетнинг харажатлар моддаларига доир ҳисобот маълумотларига асосланадиган бюджет харажатларини “сметали режалаштириш” усули молиялаштириш натижаларини аниқлаш муаммосини амалда четлаб ўтади.

Хулоса  қилиб аниқроқ айтганда, харажатларнинг ўзи натижа сифатида амал қилади ва бундай шароитда  бюджет харажатларини молиялаштиришнинг самарадорлигини         аниқлаш         имконияти         чекланади. Бюджет харажатларини         режалаштиришнинг     сметали       тартиби       маблағлар мақсадли сарфланишини таъминлаш ва молиялаштиришнинг режада белгиланган ва амалдаги суммаларини таққослаш имкониятини беради. Бу фактлар режалаштириш ва молиялаштиришнинг ҳозирги тизими доирасида,  албатта,      фойдали,      леки  бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини аниқлаш имкониятини амалда ҳал қилиб бермайди.     Бундай     ёндашувда     ҳисобот     сметаси     ўз-ўзидан     режали сметани вужудга келтиради ва бундай ўрин алмашиш чексиз давом этиши мумкин. Шундай қилиб, йиллик бюджет доирасида бюджет харажатларининг самарадорлик даражасини  аниқлаш     амалда мумки эмас, чунки муҳим иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кўп қисми барчаси узоқроқ муддатда амалга оширилади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.А.Б.Алликулиев. Ўрта муддатли бюджетлаштириш амалиётини

назарий ўрганиш ва методологик асосларини такомиллаштириш.

Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган дисс. Т.-2015 й.

  1. Ваҳобов А.В., Маликов Т.С. “Молия” Дарслик. – Т.: “Шарқ” нашриёти,
  2. – 804 бет.

3.Ваҳобов А., Срожиддинова З. Ўзбекистон Республикасининг Давлат

Бюжети. Т.: “Иқтисод-молия”, 2002 й., 264 б.

4.Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. “Давлат бюжети”. Ўқув қўлланма.

“ИҚТИСОД-МОЛИЯ” — Тошкент. ТМИ. 2007 й.

  1. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Бюджет (тизими,тузилмаси, жараёни)

Ўқув қўлланма. “ИҚТИСОД-МОЛИЯ” — Тошкент. ТМИ. 2007 й.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *