Индекс усулидан фойдаланган ҳолда маҳсулотлар ҳажми ўзгаришини таҳлил қилиш методикаси

Сиддиков А.Ж.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти

Янгиев Д.М.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани статистика бўлими бошлиғи

 

 

 

Сиддиков А.Ж.

КМО ва СТИ

МСваМҲ каф. мудири, и.ф.н., доцент

Янгиев Д.М.

Андижон вилояти

Булоқбоши тумани

статистика

бўлими бошлиғи

Статистика амалиётида маҳсулотлар ҳажми ўзгаришини турли усуллар орқали таҳлил қилиш мумкин. Маҳсулотлар ҳажми ўзгаришини таҳлил қилишда қўйилган масала моҳиятидан келиб чиқиб, усул танлаш мақсадлидир. Агар маҳсулотлар ҳажмининг динамик ўзгариши таҳлил қилиниши лозим бўлса, унда динамик қаторлардаги маълумотларни ўзидан аввалги йил кўрсаткичларга бўлиш орқали занжирсимон ўзгариш коэффициентларини аниқлаш мумкин.

Агар  маҳсулотлар ҳажмининг динамик ўзгариши дастлабки йил кўрсаткичига нисбатан фоизда аниқланса, унда динамик қатордаги товар ва хизматлар ҳажми маълумотларининг базис йилига нисбатан ўзгариши топилади.

Худди шундай маҳсулотлар ҳажмининг ўзгариши омиллар негизида таҳлил қилиниши лозим бўлса, унда индекслар усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Айтайлик, гипотетик мамлакатда, масалан Лапландияда йирик корхоналар, кичик фирмалар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва уй хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари бўйича маълумотлар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган маълумотлардан иборат бўлсин. Мазкур  маълумотлар асосида жорий йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми ўзгаришини омиллар негизида таҳлил қилиш лозим деб ҳисоблайлик.

1-жадвал

Лапландия корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми ўзгариши

 Саноат таркиби Ўтган йил Жорий йил  

Ўсиш суръати

Миқдори (q)  

Нархи (р)

 

Жами Миқдори (q)  

Нархи (р)

 

Жами
Йирик корхоналар 100 40 4000 90 42 3780 94,5
Кичик фирмалар 60 50 3000 80 53 4240 141,3
Уй хўжаликлари 80 30 2400 100 33 3300 137,5
Якка тартибдаги тадбиркорлар 120 34 4080 130 36 4680 114,7
Жами 360 Х 13480 400 x 16000 118,7

Лапландия корхоналари томонидан жорий йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг (16000) ўтган даврга (13480) нисбатан
(2520 АҚШ долларга) ўзгариши икки омил, товар ва хизматлар нархи (тарифлар) ҳамда уларнинг физик ҳажми ўзгариши негизида амалга ошган.

Лапландия корхоналари томонидан жорий йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларнинг ўтган даврга нисбатан номинал миқдори ўзгаришининг омилий таҳлилини индексларнинг такомиллаштирилган формуласи негизида аниқлаймиз.

Маҳсулот ҳажмининг саноат ишлаб чиқариши номинал миқдори ўзгаришига таъсирини физик ҳажм индексидан фойдаланиб аниқлаймиз. Физик ҳажм индекси қуйидаги формула кўринишига эга:

Бу ерда,

-физик ҳажм индекси;

— жорий даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар ҳажми;

— ўтган даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар ҳажми;

— ўтган даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар нархи.

Юқорида келтирилган формула ёрдамида маҳсулот ҳажмининг саноат ишлаб чиқариши номинал миқдори ўзгаришига таъсирини аниқлаймиз.

Кўриниб турибдики, Лапландия корхоналари томонидан жорий йилда ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажми – 1540 АҚШ долларга ўсган. Аммо, мазкур ўзгаришда йирик корхоналар 400 АҚШ. доллар миқдорида акс таъсир кўрсатган бўлса, кичик корхоналар ва микрофирмалар, уй хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мос равишда 1000,  600 ва 340 АҚШ доллар миқдорида ижобий ўзгаришларга сабаб бўлган.

Маҳсулотларнинг номинал миқдори ўзгаришига нархнинг таъсирини аниқлаш учун такомиллаштирилган (нарх) индексидан фойдаланамиз. Нарх индексини аниқлаш формуласи қуйидаги кўринишга эга:

Бу ерда,

— нарх индекси;

-жорий даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар нархи;

— ўтган даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар нархи;

— жорий даврда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлар ҳажми.

Юқорида келтирилган формула ёрдамида маҳсулот нархининг саноат ишлаб чиқариши нархи ўзгаришига таъсирини аниқлаймиз.

Лапландия корхоналари томонидан жорий йилда жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган нархи – 980 АҚШ долларга ўсганини кўришимиз мумкин. Ушбу ўзгаришларда йирик корхоналар ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари нархи – 180 АҚШ доллар, кичик корхоналар
ва микрофирмалар – 240 АҚШ доллар, уй хўжаликлари – 300 АҚШ доллар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари нархи  – 260 АҚШ доллар миқдорида таъсир кўрсатган.

Юқорида олиб борилган таҳлил ва мулоҳазалар негизида қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

  • Лапландия саноат ишлаб чиқаришида йирик корхоналарнинг дастлабки мавқеини тиклаш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмида уларнинг салмоғини ошириш мақсадга мувофиқ;
  • ўтган йилга нисбатан жорий йил саноат ишлаб чиқариши ҳажмида йирик корхоналар салмоғининг пасайиши Лапландия саноатининг жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган корхоналар сони камайганлигидан даракдир;
  • ялпи саноат ишлаб чиқариши ҳажмида хусусий тадбиркорлик субъектлари салмоғининг пасайиши асосан маҳсулотлар нархи ўзгариши негизида, яъни бошқа субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан рақобатбардошлигининг пастлиги ҳисобида амалга ошган;
  • саноат ишлаб чиқариши ҳажмида кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳамда уй хўжаликлари салмоғининг ошиши жамиятда ўрта қатлам шаклланишидан дарак беради.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Лапландия саноат ишлаб чиқариши юқори ўсиш суръатига (11.4% га), нарх (инфляция даражаси) ўзгариши ўртача (6.5%) суръатга  эга бўлиб, мазкур ҳолат янги индустриал давлатларда кузатилаётган жараёнларга яқиндир. Лапландия ушбу ҳолатнинг кузатилиши яқин келажакда унинг жаҳондаги мавқеини ошишига олиб келади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *