ИНВЕСТИЦИОН ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ

Исмоилов Ғайрат Эркинович 

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти доценти

Аннотация: Мақолада Ўзбекистон Республикаси минтақаларининг инвестицион ва инновацион ривожланиши билан боғлиқ назарий ва амалий масалалар тадқиқ этилган. Хусусан мамлакат иқтисодиётида минтақаларнинг инвестицион ва инновацион ҳолатининг таъсири юқорилиги ҳамда бу кўрсаткичлар бир-бирига боғлиқлигини эконометрик модел ёрдамида кўрсатиб берилган ва шунга доир айрим тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: инвестиция, инновация, эконометрик моделаштириш, panel data, fixed effect model, rondon effect model, инновацион ривожланиш.

Ҳозирги стратегик иқтисодиёт шароитида мамлакат, айниқса унинг минтақалар иқтисодиётини иқтисодий-статистик таҳлил қилиш аҳамияти жуда юқори. Бунга яққол мисол сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармони ва 2017 йил 8 августда “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорларида айнан вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс, мутаносиб, ижтимоий-иқтисодий ва инвестицион ҳамда инновацион ривожлантиришга қаратилган масалалар устувор йўналиш сифатида белгилаб берилган[1].

Статистик ҳамда эконометрик таҳлил усуллари мамлакат ва унинг минтақалари иқтисодиётини баҳолашда кенг қўлланилади. Лекин, ушбу таҳлилнинг услубий ва ташкилий имкониятлари мамлакат, айниқса минтақалар иқтисодиётини ривожланишини ўрганишда самарали фойдаланилмаяпти. Бу ҳолат уларнинг янада социал-иқтисодий ривожланишига халал бермоқда. Ҳозирги куннинг муҳим муаммоларидан бири ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, илмий талабчан тармоқларни кўтариш ҳисобидан жаҳон бозорида рақобатдошликка эришиш учун инновацион ривожланиш йўлига ўтишдир. Инновацион йўл янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўллашни, инвестиция киритишни, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашни, мамлакат иқтисодиётида таркибий силжишларни амалга оширишни тақозо этади. Мамлакат иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилган.

Юқорида айтиб ўтилган масалаларни статистик таҳлил қиламиз ва эконометрик моделлаштирамиз, қуйидаги фикрлар уларнинг назариясига эмас, балки статистик амалиётига ҳам тегишли. Айниқса мамлакатнингминтақадаги инвестицион ва инновацион вазиятини, шу жумладан уларнинг ривожланиш истиқболларини ўрганишдан иборатдир.Статистик ва эконометрик билимлар учун асосий натижалар минтақаларнинг инвестицион ва инновацион салоҳиятининг меъёрий ҳамда таҳлилий моделидир. Шундан келиб чиқиб, қуйида мамлакатимизнинг минтақалари кесимида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг улушини кўриб чиқамиз.1-жадвалЎзбекистон Республикасида асосий капиталга киритилган инвестицияларга минтақаларнинг улуши, %

Йиллар Шимолий минтақа Ғарбий минтақа Жанубий минтақа Марказий минтақа Шарқий минтақа Ўзбекистон Республикаси
2010 5,4 24,6 14,8 42,4 12,8 100
2011 8,0 18,7 15,5 43,5 14,3 100
2012 8,2 17,1 16,3 43,9 14,5 100
2013 12,2 15,7 16,5 40,8 14,8 100
2014 15,3 14,4 16,5 39,5 14,3 100
2015 17,4 13,4 17,3 38,1 13,8 100
2016 10,5 17,8 18,6 39,2 13,9 100
2017 6,7 22,2 20,7 38,2 12,2 100

Манба: Ўзбекистон Респупликаси Давлат Статитика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди[2].Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, асосий капиталга киритилган инвестициялар асосан марказий минтақага тўғри келган, яъни 2010-2013 йиллар 40 %дан ва 2014-2017 йиллар эса 38 %дан кўпроқни ташкил қилган. Савол туғилади, нимага асосий капиталга киритилган инвестициялар асосан марказий минтақага жалб қилинган. Буларни ўрганиш ва статистик таҳлил қилиш керак.

Илм-фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаштириш, хусусий тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги ҳамкорлик, кичик ва ўрта инновацион бизнеснинг халқаро алоқаларини қўллаб-қувватлаш инновацион фаолиятни кенг ривожлантиришнинг муҳим шартларидир. Шуни таъкидлаш керакки, дунёнинг ривожланган давлатларида янгиликларнинг қарийб ярми, ташкилотлар ва кичик ҳамда ўрта бизнес фирмалари томонидан амалга оширилмоқда. Чунончи, АҚШ Миллий илм-фан фонди маълумотларига кўра, кичик фирмаларда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиликлар сони сарф-харажатлар бирлиги бўйича ўрта ва йирик фирмаларга қараганда анча кўпдир. Бундан ташқари, кичик фирмалар янгиликларни жадал ўзлаштириш ва истеъмолчиларга етказиб беришда ҳам йирик фирмаларга қараганда тахминан учдан бир баробар илгарилаб кетган.

Университет ва техника институтлари ишлаб чиқариш компаниялари ва фирмалар билан биргаликда патентланган ишланмада ўз иштироки улушини белгилаб тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга оширгандагина илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг интеграциялашув жараёни катта самара беради. Европа патент идораси томонидан берилган барча халқаро патентларнинг 85 фоизи айнан шундай ҳамкорликдаги ишланмалар улушига тўғри келиши ҳам бежиз эмас.Мамлакатимизда минтақаларнинг ўз кучи билан ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот(иш, хизмат)лар ҳажмини йилдан-йилга ошиб бораётгани таҳсинга сазовор албатта. Аммо Республикада минтақаларнинг ўз кучи билан ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот(иш, хизмат)лар ҳажмини улушини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.2-жадвалЎзбекистон Республикада минтақаларнинг ўз кучи билан ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот(иш, хизмат)лар ҳажмини улуши, %

Йиллар Шимолий минтақа Ғарбий минтақа Жанубий минтақа Марказий минтақа Шарқий минтақа Ўзбекистон Республикаси
2010 0,2 15,8 0,1 18,9 65,0 100
2011 0,6 9,4 0,3 46,9 42,8 100
2012 0,4 2,6 0,5 18,5 78,0 100
2013 0,8 2,6 0,3 50,2 46,1 100
2014 1,0 2,2 0,5 41,3 55,0 100
2015 3,3 1,9 1,8 68,1 24,9 100
2016 19,1 1,4 2,3 64,8 12,4 100
2017 21,9 1,9 1,2 51,2 23,8 100

Манба: Ўзбекистон Респупликаси Давлат Статитика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.Эътибор берадиган бўлсак, инновацион маҳсулот(иш, хизмат) ҳажмини шакллантириш учун ўрганилаётган йилларда асосан марказий ва шарқий минтақаларнинг улуши юқори. Айниқса охирги йилларда марказий минтақанинг улуши кўпроқни ташкил этмоқда.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ҳар томонлама ривожланган инновацион тизимга эга мамлакатлардагина инновация жараёнлари самарали амалга оширилиб, технологиялар ва бошқа илм талаб маҳсулотлар тижоратлаштирилмоқда. Бу жараёнда давлатнинг иштироки, иқтисодиётнинг реал сектори ва етакчи компанияларнинг инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаши муҳим аҳамиятга эгадир. Зеро, илм-фан давлатнинг техник тараққиёти ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлайдиган ушбу интеграция механизмининг асосини ташкил қилади.

Муаллифнинг статистик таҳлили бўйича тадқиқотининг асосий натижалари: минтақада инвестицияларнинг жозибадорлигини таҳлил қилишнинг эконометрик моделини яратиш учун рўйхатли маълумотларнинг регрессион модели (PANEL DATA REGRESSION MODELS) тақдим этилди, минтақаларнинг инновацион маҳсулот ҳажмини ошишига асосий таъсир қиладиган омиллари ўрганилди.

Кўп моделлар одатда бир ўлчовли тузилмага эга. Бироқ амалиётда кўпинча икки ўлчовли иқтисодий маълумотлар(тузилмалар) билан иш кўрилади. Бунда ўлчов бирликларидан бири алоҳида иқтисодий бирликларга тегишли, иккинчиси эса у ёки бу вақт пайтига тегишли бўлади. Шунга ўхшаш икки ўлчовли статистик тўпламлар кўп сонли объектларни қандайдир вақт даври давомида кузатишни ўтказишда пайдо бўлади. Икки ўлчовли маълумотлар асосида тузилган моделлар эконометрикада PANEL DATA REGRESSION MODELS (инглиз тилида) деб аталади. “PANEL” атамаси инглиз тилидан ўзбек тилига таржима қилинганда – “Рўйхат” деган маънони англатади.

Бундан ташқари рўйхатли маълумотларнинг (PANEL DATA) манбалари сифатида қуйидаги кузатишларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин:

  • АҚШнинг Меҳнат бюроси статистикаси (National Longitudinal Surveys (NLS)) кузатишлари[3];
  • АҚШнинг Мичиган университети (Panel Study of Income Dynamics (PSID)) кузатишлари[4];
  • Россия аҳолисининг соғлиғи ва иқтисодий аҳволини мониторинг (Российский мониторинг экономического положения и здоровья населения (РМЭЗ)) кузатишлари[5].

Рўйхатли маълумотларнинг регрессион модели (PANEL DATA REGRESSION MODELS) вақтли қаторлар регрессиясидан ёки маконга оид регрессиясидан фарқланади. Унинг ўзгарувчилари иккита қуйи индексга эга, яъни:

yit=α+xit β+uit           [6]

бу ерда i – кузатиладиган объектни тартиб рақами, t – вақт пайт(давр)и, αозод ҳад, βрегрессия коэффициентлари вектори, xit=(x1it , x2it , …. xkit) эркли ўзгарувчининг қатор матрицаси вектори.

Кўпинча рўйхатли маълумотларни (PANEL DATA) тадбиқида бир компонент(ташкил этувчи)ли тасодифий хато моделидан фойдаланилади:

uit=fi+εit

бу ерда fiкузатилмайдиган индивидуал таъсирлар, εitқолдиқ тасодифий хатолар.

Бунда fi вақтга боғлиқ бўлмайди ва регрессия тенгламасига киритилмаган объектларнинг характеристикалари(белгилари)ни ифодалайди.

Хусусан, иқтисодий бирликларнинг кузатилмайдиган индивидуал таъсирларини ҳисобга олишда иккита ёндашувдан фойдаланилади[7].

Биринчиси, белгиланган таъсирли модел (fixed effect model — FE), fi индивидуал таъсирлар моделнинг белгиланган ноъмалум параметрлари сифатида қаралади. Бу модел қуйидаги асосий фаразларни қаноатлантириши талаб қилинади:

  • xit белгиланган регрессирлар қийматининг қатор вектори;
  • аiозод ҳад;
  • bрегрессия коэффициентининг устун вектори;
  • εitклассик чизиқли регрессия моделини шартларини қаноатлантиради, хусусан нормал тақсимланган ҳамда xit (эркли ўзгарувчилар) билан кореляцияланмаган.

yit= xitb+ai+ εit

Бунда ai – озод ҳадлар вақт ўтиши билан индивидуал хусусиятларни ифодаловчи кузатилмайдиган ўзгарувчиларни акс эттиради.

Белгиланган таъсирли модел (fixed effects model) матрица кўринишида қуйидагича ифодаланади.

y  =  x  *  b  +  z  *  A + ε

                                     (NT,1)   (NT,K)   (K,1)   (NT,N)     (N,1)   (NT,1)

Бу моделнинг параметрларини баҳолаш учун энг кичик квадратлар усулидан (Least – Squares Dummy Variable (LSDV)) фойдаланиш мумкин, натижада параметрлар учун қуйидаги баҳо олинади.

LSDV=

Махсус адабиётларда у регрессия тенгламасига киритилган фиктив (эркак, аёл) ўзгарувчили энг кичик квадратлар усулининг баҳоси деб аталади.

Иккинчидан, тасодифий таъсирли модел (rondon effect model – RE), fi индивидуал таъсирлар моделининг тасодифий миқдорлари сифатида қаралади ва улар қолдиқ ҳадлар билан корреляцияланмаган. Бу моделнинг матрица кўриниши қуйидагича:

y  =  x  *  b  +  u

                                             (NT,1)   (NT,K)   (K,1)   (NT,1) 

Бунда:                         

бу ерда     Кронекер символи.

Агар юқорида келтирилган фаразлар бажарилса, моделнинг параметрлари учун умумлашган энг кичик квадратлар усулида (Generalized Least Squares (GLS)) олинган баҳолар силжимаган ҳисобланади:

GLS

Рўйхатли маълумотлар (PANEL DATA) ҳар хил тузилмага эга бўлиши мумкин. Масалан, ҳар бир вақт пайти учун мавжуд иқтисодий бирликлар йўқолмаса ва янги бирликлар пайдо бўлмаса, рўйхатли маълумотлар (PANEL DATA) балансланган, акс ҳолда, вақтни барча пайтлари учун эмас, мавжуд иқтисодий бирликлар йўқолса ва янги бирликлар пайдо бўлса балансланмаган маълумотлар деб аталади. Балансланмаган танланмаларда ҳар хил вақт пайтларида турли иқтисодий бирликлар кузатилади. Бундай маълумотлар сохта рўйхатли маълумотлар (PANEL DATA) деб аталади.

Рўйхатли маълумотларни ишлов бериш STATA пакети(дастури) ёрдамида амалга оширилди.

Бунинг учун биринчи навбатда ўзгарувчиларни натурал логорифмга айлантирамиз.

Натижавий белги: у(ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажми)

ln(inv.mah.)=log(inv.mah.)

Омил белги: x1(инновацияга қилинган харажатлар)

ln(inv.xar.)=log(inv. xar.)

Омил белги: x2(асосий капиталга киритилган инвестициялар)

ln(inves.)=log(inves.)

Минтақаларни ҳам алоҳида омил сифатида моделга киритамиз яъни минтақани билдирувчи муқобил ўзгарувчи яратамиз ҳамда уни моделга киритамиз ва STATA дастуридан фойдаланиб моделимизнинг натижасини қуйида келтирамиз.

  1. Регрессия модели. ln(inv.mah.), ln(inv.xar.), ln(invest.), sharq, mar, jan, g’rb.
Source SS df MS   Number of obs = 90
Model 564,789333 6 94,13155   F(6,83) = 114,34
Residual 68,332963 83 0,82329   Prob>F = 0,0000
Total 633,122296 89 7,11373   R-squared = 0,8921
          Adj R-squared = 0,8843
          Root MSE = 0,9074
ln(inv.mah.) Coef. Std.Err t P>│t│ [95% Conf. Interval]
ln(inv.xar.) 0.4552 0.0805 5.66 0.000 0.2954 0.6157
ln(inves.) 0.2389 0.1191 2.01 0.048 0.0020 0.4758
Sharqiy 3.4475 0.3271 10.54 0.000 2.7970 4.0981
Markaziy 2.1668 0.3508 6.18 0.000 1.4690 2.8646
Janubiy -0.7066 0.3461 -2.04 0.044 -1.3950 -0.0182
G’arbiy 0.9548 0.3343 2.86 0.005 0.2899 1.6198
_cons 4.0716 0.5112 7.97 0.000 3.0549 5.0882

Юқоридаги регрессия тенгламасида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳамда инновацион харажатларнинг инновацион маҳсулот ҳажмига ижобий таъсири аниқланди. Бунда иккала омил ҳам 5 %лик муҳимлик даражасида статистик жиҳатдан аҳамиятли (P>│t│). Моделга кўра, инвестицияларнинг 1 %га ошиши инновацион маҳсулотни 0,24 %га ошишига олиб келади. Инновацион харажатларнинг 1 %га ошиши инновацион маҳсулотнинг ўртача 0.46 %га ошишига олиб келади.

Рўйхатли маълумотлар (PANEL DATA) асосида тузилган моделлар орқали қуйидаги хулосаларга келинди:

  • кўп сонли объектлар кузатилади, натижада эркли даражалар сонини ортишига сабаб бўлади ва танланма баҳосини “эффектив”лиги яхшиланади;
  • ҳам вақтли қаторларни таҳлил қилишда ҳам маконга оид маълумотларни таҳлил қилишда иложсиз пайдо бўладиган агрегатларга оид силжишлар бартараф этилади;
  • турли объектларни динамикасини кузатиш имконияти яратилади;
  • кўпгина муҳим иқтисодий масалаларни таҳлил қилиш мумкин бўлади.

 

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. lex.uz – Ўзбекистон Респупликаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси сайти.
  2. www.stat.uz – Ўзбекистон Респупликаси Давлат Статитика қўмитаси сайти.
  3. bls.gov – United State Bureau of labor statistics
  4. isr.umich.edu – PSID – University of Michigan
  5. cpc.unc.edu – UNC Carolina Population Center
  6. И.И.Елесеева “Эконометрика”, Учебник. – М.: Финансы и статистика, 2007 г.
  7. Damodar N.Gujarati “Basic Ekonometrics” fourth edition, 2004
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. “Халқ сўзи” Г.// 08.02.2017 й. №28 (6722).

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *