ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ИЖАРА ДАРОМАДЛАРИНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ АМАЛИЁТИ

Кодирқулов О

Кадрлар малакасини ошириш ва статистика тадқиқотлар институти

Мамлакат бюджетининг даромадлар қисмининг асосий буғини солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан шакллантирилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли 3-бобида қуйидаги мақсадлар белгиланган:

  1. Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш
    ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш;
  2. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диферсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш;
  3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш;
  4. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг истиқболли ролини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусуий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом этиш;
  5. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг комплекс ва мувозанатли ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш;
  6. Туризм соҳасини ривожлантириш.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” номли қисмини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2018 йилда “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори чиқди. Уш бу қарор билан Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари белгиланди. Унга кўра 2019, 2020, 2021 йиллардаги макроиқтисодий кўрсаткичларини 6 та иловада белгилаб олинди. Шунинг билан биргаликда 2019 йилги солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари ҳам белгилаб олинди.  Жумладан:

  1. ягона солиқ ставкалари 7-илова;
  2. ягона ижтимоий тўлов ставкалари 8-илова;
  3. якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари 9-илова;
  4. ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 10-илова;
  5. имзоланадиган бонус ставкалари 11-илова;
  6. тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 12-илова;
  7. айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 13-илова;
  8. сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-илова;
  9. жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 15-илова;
  10. юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 16-илова;
  11. ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказишда автотранспорт воситаларининг эгалари (фойдаланувчилари)томонидан тўланадиган автотранспорт воситаларини сотиболганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришива транзити учун йиғимлар ставкаси 17-илова;
  12. мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловни тақсимлаш меъёрлари 18-илова;
  13. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган(кўрсатиладиган), акциз тўланадиган товарларга(хизматларга) акциз солиғи ставкаси 19-илова;
  14. мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, токзорлар) билан банд қилинган суғориладиган ва суғорилмайдиган ерлар учун мева-сабзавотчилик қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ундириладиган ягона ер солиғининг базавий ставкалари 20-илова;
  15. маҳаллий йиғимларнинг чегараланган ставкалари 21-илова;
  16. ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари ставкалари 23-илова;
  17. мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари 24-иловалари билан белгиланган.

Юқоридаги солиқ ставкаси бўйича иловалар таҳлил қиланганда Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари 16-иловада Тошкент шаҳрининг ҳудудларини 5 та зонага ажратганлигини кўришимиз мумкин.

16-илованинг 5 жадвали

Тошкент шаҳрида ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи

ставкалари

 

Зона

 

Юридик шахслардан ундириладиган

ер солиғи ставкалари, 1 га учун, сўмда

 

Якка тартибда уй-жой қуришга

бериладиган ерлар учун фуқаролардан

ундириладиган ер солиғининг базавий

ставкалари,1 кв.м учун, сўмда

1 157 410 563 902,5
2 125 928 450 766,1
3 94 446 338 629,6
4 62 964 225 493,2
5 31 482 113 356,8

Ушбу табақалаштирилган ер солиғи ставкалари Тошкент шаҳрида жойлашган ер майдонларининг 1 га учун белгиланган ставкаси кўрсатилган. Шу ўринда  мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари номли 24-иловасида уй жойлар ижара тўловининг ойлик ставкаси Тошкент шаҳар учун табақалаштирилмаганлигини кўришимиз мумкин.

Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахсларучун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари

24-илова

Т/р Ижарага бериладиган мол-мулк тури Белгиланган ставка миқдорини тавсифловчи кўрсаткич Ойлик ижара тўлови ставкаларининг

энг кам миқдорлари, сўмда

 

Тошкент ш. Нукус ш. ва вилоят марказларидаги шаҳарлар бошқа аҳоли

пунктлари

1 Уй-жойлар:
турар жой умумий майдоннинг 1 кв.метри учун 10 000 6 500 3 000
нотурар жой 20 000 13 000 6 000
2 Автомобиль транспорти:
енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 та автотранспорт воситаси учун 480 000
микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари 940 000

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсиялар берамиз:

  1. Тошкент шаҳридаги 5 та зона бўйича ерларнинг кадастр хужжатларида аниқ кўрсатишни;
  2. Солиқ органлари ва кадастр корхоналари билан келишган ҳолда зоналар чизмисини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни;
  3. Мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларини ер солиғи бўйича қўлланадиган ставкаларга пропорционал белгилашни.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *