Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари

Алиқулов Умиджон

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Ҳар қандай мамлакатнинг тадрижий жиҳатдан иқтисодий ривожланиши муайян босқичларни босиб ўтишни тақозо этади. Иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам бўлмаган мамлакат учун ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг пойдевори саноатлашиш томон қўйилган қадам орқали ётқизилади. Дарҳақиқат, мамлакатда саноат ривожланиши кўплаб тармоқ ва соҳалар тараққиётига замин бўлади.

“Иқтисодий ривожланиш” назариясидан маълумки, дастлаб аграр тизимдан саноати ривожланган ишлаб чиқариш укладига ўтади, сўнгра ўз ўрнини постиндустриал (саноатлашган тизимдан хизматлар соҳаси тараққий этган миллий иқтисодиётга айланади) тизимга бўшатиб беради.

“Янги иқтисодий ривожланиш” назарияси тарафдорлари мамлакат тадрижий ривожланишининг постиндустриал уклади ҳам ўз ўрнида “билимлар иқтисодиёти” ҳисобланмиш – “инновацион” ёки “рақамли иқтисодиёт” тараққиёт босқичига ўтиши ҳақида мулоҳаза юритмоқдалар.

Демак, ривожланаётган мамлакатлар ўз тадрижий тараққиёт йўлида юқорида келтириб ўтилган босқичларни босиб ўтиши лозим экан, унда бирламчи масала миллий иқтисодиётдаги мавжуд ресурс ва захиралардан оптимал фойдаланган ҳолда уни кечиб ўтишдир. Бу борада устувор масала — миллий иқтисодиётни саноатлаштириш, индустриал тармоқ ривожланиши стратегиясини шакллантириш ҳисобланади.  

Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашаётган Ўзбекистон Республикаси учун ҳам иқтисодий ривожланишнинг усутувор йўналишларини аниқлаб олиш каби муҳим масалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги  “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947 — сонли Фармонида белгилаб берилди.

Қайд этиш керакки, мазкур меъёрий — ҳуқуқий ҳужжатда Ўзбекистон Республикасини тараққий эттиришнинг бир қанча йўналишлари билан бир қаторда “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” бўлинмасида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини, хусусан саноат ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларига қаратилган мулоҳазалар келтириб ўтилди.

Бундан ташқари мамлакат миқёсида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга доир бир қанча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ишлаб чиқилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили, уларни тўрт йўналишда таснифлаш имконини берди.

Дастлабки йўналиш, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини муайян бир тармоқларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардир.

Мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва индустриал тармоқларни тараққий эттиришга оид айрим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 1-жадвалга келтирдик.

                                                                                                   1-жадвал

Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва индустриал тармоқларни тараққий эттиришга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1. 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон қарорида
2. 2017 — 2021 йилларда кўмир саноатини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги ПҚ–3054-сон қарори
3. Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги ПҚ-4265-сон қарори
4.  Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ЎзР Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон фармони
5. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори

6. 2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарори
7. Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори
8. Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори
9. Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4198-сон қарори
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари

Ўзбекистон Республикасида индустриал тармоқни ривожлантиришга доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифининг иккинчи гуруҳига саноат корхоналарини шакллантиришга оид меъёрий — ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси киритилди (2-жадвал).

2-жадвал

 Ўзбекистон Республикасида саноат корхоналарини шакллантиришга оид меъёрий — ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1 Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш инвестиция лойиҳасини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.2017 й. ПҚ-2719-сонли қарори
2 Шиша идишлар ишлаб чиқариш заводи қурилишини тугаллаш ва фойдаланишга топширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2008 й. 251-сонли қарори
3 Тебинбулоқ кони негизида кон-металлургия комплекси қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш борасидаги ишларни ташкиллаштириш тўғрисида ЎзР Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3473-сон қарори
4 «Олмалиқ КМК» АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3280-сон қарори
5 “Қандим гуруҳига кирувчи конларни тартибга келтириш ва газни қайта ишлаш заводининг қурилиши бўйича” техник-иқтисодий  лойиҳасининг асосланишини тасдиқлаш хусусида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги

258-сонли қарори

Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари

Мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришини тараққий эттиришга доир қабул қилинган меъёрий актлар ва ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар таснифининг учинчи гуруҳига минтақаларни комплекс ривожлантириш, шунингдек индустриал тармоқни тараққий эттиришга оид меъёрий — ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами киритилди (3-жадвал).

3-жадвал

Минтақаларда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат-лар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1 2019 — 2022 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 сентябрдаги

802-сон қарори

2 2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 й. 291-сонли Қарори
3 2016-2018 йилларда Тошкент вилоятида амал қилувчи саноат корхоналари қувватларини модернизация қилиш ва техник ва технологик қайта қуриш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларни шакллантиришнинг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2016 й. 291-сонли Қарорининг 2-иловаси

 

4 “2016-2018 йилларда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш Давлат дастури” озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларини манзилли рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2016 йил 11 августдаги 258-сон қарорига 2-илова
5 2017 — 2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш дастури ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 декабрдаги 400-сонли қарори 1-иловаси
6 2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарори
7 2019 — 2021 йилларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 июлдаги 613-сон

қарори

8. “Навоий вилояти Қизилтепа туманида тажриба тариқасида пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарори
9. 2019 ― 2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 871-сон қарори
10.  “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг2019 йил 4 июндаги ПФ-5738-сон Фармони
11. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2019 йил 8 январь,

ПҚ-4102-сон қарори

Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари

Бундан ташқари истиқболда республикада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш билан боғлиқ турли чора-тадбирларни қамраб олган меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам умумлаштирилиб, биз томонимиздан тўртинчи гуруҳ шакллантирилди (4-жадвал).

4-жадвал

Ўзбекистон Республикада саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш билан боғлиқ турли чора-тадбирларни қамраб олган меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуаси

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар номи Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат-лар рақами, санаси ва уни қабул қилган ташкилот номи
1 «Ўзсаноатэкспорт»АЖ фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3220-сон Қарори
2 Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарори
3 Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони
4 Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли қарори
5 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли фармони
6 Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида ЎзР През.нинг  19.06.2017 ПҚ–3069-сон қарори
7 Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида ЎзР Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига
8. Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ЎзР Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ–3077-сон қарори
Манба: https://nrm.uz ва http://www.lex.uz сайтлари маълумотлари

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш, янги индустриал тармоқларни шакллантириш, саноат корхоналарини модернизация қилиш ва уларни қайта жиҳозлаш, маҳсулотлар экспортини ошириш билан боғлиқ ишлар бевосита инвестицион жараён билан боғлиқ. Шундай    экан, саноат ишлаб чиқаришини тараққий эттиришга доир қабул қилинган меъёрий актлар бевосита инвестиция фаолиятини юритишга оид ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан узвий боғлиқ равишда ишлаб чиқилиши ва бир-бирини тўлдириши табиий. Ўзбекистон Республикасида ҳам инвестиция фаолиятига оид кўплаб меъёрий –ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг энг асосийси бу “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳисобланади.

Мухтасар қилиб, айтиш жоизки миллий саноатни ривожлантиришга оид меъёрий актлар ва бошқа ташкилий ҳуқуқий ҳужжатлар, бугунги кунда Ўзбекистонда саноат корхоналарини модернизация қилиш, маҳсулотлар турлари бўйича ишлаб чиқиришни диверсификацияга эришиш, ташқи бозорларда маҳаллий саноат маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ошириш экспорт ҳажмини кўпайтириш имконини беради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *