Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизматлар соҳасининг ўрни

Ўзбекистон Республикаси  Давлат  Статистика Қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази катта ўқитувчиси — Эрназаров  Ғулом  Бекбоевич

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бири бўлган хизматлар соҳасининг ўрни жуда катта ва ўз аҳамиятга  эгадир.Бу ишлаб чиқаришнинг мураккаблашуви, бозорни кунлик ва шахсий талабдан келиб чиққан ҳолда товарлар билан тўлдириш, жамият ҳаётини янгиловчи илмий-технологик тараққиётнинг жадал ўсиши билан боғлиқдир. Буларнинг барчасини ахборот, молиявий, транспорт, консалтинг ва бошқа хизмат турларисиз амалга ошириб бўлмайди.

Бугунги хизматлар соҳасини жадал ривожлантирмасдан туриб, республикамизнинг иқтисодий тараққиётини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бу масала ҳам алоҳида  назарда  тутилган. Дастур  дoирасида  амалга  oширилаётган тадбирлар эса ушбу секторда бизнес юритиш шарт-шароитларини янада қулайлаштиришга қаратилган[1]. Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиш сръатларини  таҳлил  қилиб кўрадиган бўлсак, 2017 йил январь-декабрь  ойларида  ялпи  ички маҳсулот (ЯИМ) таркибида хизматлар соҳасининг улуши 47,3 % ни ташкил этганлигини кўришимиз мумкин.( Жадвал-1)

Хизматлар соҳасининг ЯИМдаги улуши, % да

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

2017 йил январь-декабрь ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми
116795,7 млрд.сўмга тенг бўлди. Яъни ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,9 % ни ташкил этди. (Жадвал-2)

т/р Кўрсаткичлар Млрд.сўм Ўсиш суръати,
% да
Жамига нисбатан % да
1 Хизматлар жами 116795,7 108,9 100,0
шу жумладан асосий турлари бўйича:
2 Алоқа ваахборотлаштириш хизматлари 7902,9 117,3 6,8
3 Молиявий хизматлар 14961,8 135,9 12,8
4 Транспорт хизматлари 35429,3 107,7 30,3
 

5

шу жумладан:

Автотранспорт хизматлари

20091,2 101,4 17,2
6 Яшаш ва овқатланиш хизматлари 3606,7 110,5 3,1
7 Савдо хизматлари 31950,1 100,1 27,4
8 Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 3880,0 102,8 3,3
9 Таълим соҳасидаги хизматлар 4226,2 120,6 3,6
10 Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 1602,4 110,1 1,4
11 Ижара хизматлари 2564,6 101,1 2,2
12 Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 2305,6 101,5 2,0
13 Шахсий хизматлар 3173,0 101,6 2,7
14 Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар
ва таҳлил соҳасидаги хизматлар
1434,3 113,7 1,2
15 Бошқа хизматлар 3758,8 106,5 3,2

Иқтисодий фаолият турлари бўйича бозор хизматлари ишлаб чиқариш
(2017 йил январь-декабрь ойлари учун)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

 

Ҳисобот  даврида  энг  юқори  ўсиш  суръатлари  молиявий хизматлар бўйича – 135,9 %, таълим соҳасидаги хизматлари бўйича – 120,6 %, алоқа ва ахборотлаштириш  хизматлари бўйича – 117,3 %, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник  синовлар  ва  таҳлил соҳасидаги хизматлар бўйича – 113,7 %  га эришилди. Хизматлар  таркибида  энг  юқори  улушларни  транспорт хизматлари (30,3 %), савдо  хизматлари (27,4 %), молиявий  хизматлар (12,8 %), алоқа  ва  ахборотлаштириш  хизматлари (6,8 %) ташкил этади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматлар таркиби
(2017 йил январь-декабрь ойлари учун)

 

Расм-1  Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматлар таркиби

Бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш, кичик саноат зоналарини   яратиш, савдо  тармоқларини   кенгайтириш, туристик   фаолиятни ривожлантириш  транспорт  хизматларига  бўлган  талабнинг  ортишига ва логистика  инфратузилмасини   ривожлантиришга  хизмат  қилмоқда. Транспорт  хизматлари  таркибида  автомобиль  транспорти  хизматлари       56,7 %  билан  устунлик   қилмоқда. Бу  транспортнинг   харакатчанлиги   ҳамда ҳаво ва  темир  йўл  транспорти  билан солиштирганда   хизматлар  нархининг нисбатан  арзонлиги  билан  изоҳланади.

Бугунги  кунда хизматлар кўрсатиш соҳаси иқтисодиётда банд бўлганларнинг 49,7 % ни қамраб олади.  Хизмат кўрсатиш соҳасидаги бандликнинг таркибий таҳлили ижтимоий аҳамиятга эга бўлган савдо, таълим, ташиш ва сақлаш, соғлиқни сақлаш ва ш.к. тармоқларнинг улуши энг юқори эканлиги кўрсатди.

 

Фаолият турлари бўйича хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг улуши
(2017 йил январь-декабрь ойлари учун, % да)

Расм-2  Фаолият турлари бўйича хизматлар соҳасида банд бўлганларнинг улуши

Жамиятнинг ривожланиши, ишчи кучларининг ошиши билан хизматлар соҳаси маълум даражада ривожланади. Бугунги кунда ушбу соҳада банд бўлганларнинг  кўпайиши, меҳнатни техник жиҳозланганлигининг ўсиши, илғор технологияларни кенг жорий этилиши кузатилмоқда.

Айни  пайтда Ўзбекистон Республикаси денгиз транспортидан ташқари барча замонавий транспорт турларига эга. Республикада темир йўллар ва автомобиль  йўллари тармоғи, халқаро аэропортлар мажмуи ривожланган бўлиб, давлат ҳудудини кесиб ўтувчи ва мамлакатнинг халқаро ва транзит ташиш эҳтиёжларини қондирадиган ҳаво йўналишларига эга.

Юк  ташиш 2017 йил  январь-декабрь ойларида транспортнинг барча турлари  томонидан 1174,0 млн.т  юклар  ташилди, бу  2016 йил январь-декабрга нисбатан  103,7 % ни  ташкил этади. Шу билан  бирга, юк  айланмаси  66,9 млрд. т/кмни ташкил этиб, 2016 йил январь-декабрга нисбатан 2,5 % га ўсди. (Жадвал-3)

Транспорт турлари бўйича юк ташиш ва юк айланмаси 

 

 

т/р

 

Кўрсаткичлар

2017 йил
январь
-декабрь
2016 йил
январь
декабрга нисбатан % да
1. Транспортда ташилган юклар, млн.т 1174,0 103,7
2. темир йўл транспорти 68,0 100,7
3. автомобиль транспорти 1040,9 103,8
4. ҳаво транспорти, минг.т 27,2 102,7
5. қувур транспорти 65,1 104,7
6. Транспорт юк айланмаси, млн. т/км 66934,4 102,5
7. темир йўл транспорти 22949,8 100,1
8. автомобиль транспорти 13628,8 102,5
9. ҳаво транспорти, минг.т 156,9 118,7
10. қувур транспорти 30198,9 104,5

 

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари

 

Жами юк ташиш ҳажмида энг юқори улушни автомобиль транспорти – 88,7 % эгаллайди, бошқа транспорт турларида юк ташиш улуши 11,3 % га тўғри келади. Йўловчи ташиш транспортнинг барча турлари бўйича йўловчи ташиш
2016 йилнинг январь-декабрига нисбатан 2,3 % га ўсиб, 5653,0 млн. кишини ташкил этди. Йўловчи айланмаси 129,5 млрд. йўловчи/кмни ташкил этди.

Йўловчи ташишнинг ўсиш суръати
(2017 йил январь-декабрь 2016 йил январь-декабрига нисбатан, % да)

 

Расм-3 Йўловчи  ташишнинг  ўсиш  суръати

Йўловчи ташишда энг юқори улуш автомобиль транспортига – 98,4 %, йўловчи айланмасида – 90,5 % тўғри келади. 2016 йил январь-декабрга таққослаганда  автомобиль транспортида йўловчи ташиш 2,2 % га, йўловчи айланмаси – 2,6 % га ўсган.  Темир  йўл транспортида  йўловчи  ташиш 3,3 % га ошди  ва  21,2 млн. Кишини  ташкил этди, йўловчи  айланмаси эса 9,6 % га ўсиб, 4310,2 млн. йўловчи/кмни ташкил этди. Ҳаво транспортида 2156,4 млн. киши ташилди, бу 2016 йил январь-декабрга нисбатан 4,9 % га кўпдир. Йўловчи айланмаси эса 12,1 % га ошиб, 7546,9 млн. йўловчи/кмни ташкил этди.

Хулоса қилиб айтганда  юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки бугунги иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида республикамизда хизмат кўрсатишнинг соҳаларининг улуши салмоқли равишда ўсиб бораётганлигини кўриш мумкин. Хизмат кўрсатиш соҳаларининг бундай ўсишини бир қатор омиллар таъсири билан изоҳлаш мумкин, жумладан: бозорда  янги-янги  турдаги  хизматларнинг  пайдо  бўлиши яъни  кредит карталари орқали тўловлар, интернет-савдо, янги савдо-сотиқ марказлари, овқатланиш корхоналари, меҳмонхоналар очиш, таълим хизматларини кенгайтириш, дам олиш санъати ва ҳакозалар.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2017 йил 7 февраль. “Халқсўзи”, 2017 йил 8 февраль.
  2. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида — Т.: Иқтисод-молия, 2018. — 194 б.
  3. Қ.Ж.Мирзаев.“Агросервис хизматлари самарадорлигини оширишнинг методологик асослари”.Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 2012 й. 49-бет.
  4. М.М.Муҳаммедов. “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш – устувор масала”. “SERVIS”. Илмий-оммабоп журнал. 2009 йил,1-сон. 53-б.
  5. Ж.М.Қурбонов. “Хизмат, хизмат кўрсатиш, сервис” “SERVIS”. Илмий-оммабоп журнал. 2009 йил, 1-сон. 58-б.
  6. И.С.Очилов. “Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари”. Монография. “Иқтисод молия”, 2008. 37-б.
  7. Котлер Ф. Маркетинг-менежмент // Экспресс-курс. 2-е изд. / Перевод с англ. Под ред. Божук С.Г. Спб.: Питер. 2005. С-301.
  8. Макконнелл К.Р, Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.:Пер.Санг. Т.2. − Таллин, 1993, стр.398.

[1]Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2017 йил 7 февраль. “Халқ сўзи”, 2017 йил 8 февраль.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *