Хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг таҳлили

Эрназаров  Ғулом  Бекбоевич — ЎзР  Давлат  Статистика Қўмитаси Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари маркази “Макроиқтисодий статистика ва миллий ҳисоблар” кафедраси катта ўқитувчиси

Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таминлаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда хизматлар соҳасининг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишини таъминлаш учун хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.Хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида, иқтисодиётни диверсификациялаш ва таркибий ўзгаришларни чуқурлаштриш, мамлакат аҳолисининг бандлигини, даромадларини ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим йўналишлари ва омиллари сифатида хизматлар соҳаси ва сервисни жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Бундан ташқари, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашда мазкур соҳа муҳим ўринни эгаламоқда.

Хизматлар соҳасини жадал ривожлантирмасдан туриб, республикамизнинг иқтисодий тараққиётини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бу масалага ҳам алоҳида эътибор берилган. Дастур дoирасида амалга oширилаётган тадбирлар эса ушбу секторда бизнес юритиш шарт-шароитларини янада қулайлаштиришга қаратилган[1].

Хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш жараёнида, 2010-2016 йилларда бозор хизматлари ҳажми 2,7 марта ошиб, 92,5 трлн.сўмгача кўпайди.Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми мазкур даврда 2,3 мартага ўсди ва 2,9 млн.сўмни ташкил этди (4.2.1- жадвал).

4.2.1-жадвал

Ўзбекистонда хизматлар соҳаси асосий кўрсаткичларининг динамикаси

 

 

Кўрсаткичлар

 

2010

 

2011

 

2012

 

2013

 

2014

 

2015

 

2016

I. Хизматлар ҳажми, трлн.сўм 26,0 33,7 42,6 53,7 65,9 75,4 92,5
Ўтган йилга нисбатан фоизда 116,1 117,2 114,7 114,4 115,1 114,0 114,5
2009 йилга нисбатан фоизда 116,1 136,1 156,1 178,6 2,1 m. 2,3 m. 2,7 m.
II. Аҳоли жон бошига кўрсатилган

хизматлар ҳажми,

минг сўм

911,7 1148,7 1429,1 1774,0 2141,9 2407,6 2905,6

Ҳозирги вақтда, республикада хизматлар соҳасида 16,5 мингдан ортиқ юридик ташкилотлар (бозор хизматларини кўрсатувчи нотижорат ташкилотларини қўшган ҳолда) ва 126 мингдан ортиқ кичик тадбиркорлик субъектлар  фаолият кўрсатмоқда.

4.2.1 – расм. Аҳолига хизмат турларининг ўсиши.

Масалан, савдо оддий тақсимланиш механизмидан истеъмолчига йўналтирилган бозор талабларини шакллантириш жараёнларида фаол иштирокчига айланди. Ҳозирги вақтда, савдо хизматлар иқтисодиётда кўрсатилган жами хизматлар ҳажмининг сезиларли (27,4 трлн.сўм) қисмини ташкил этиб, 2010-2016 yillarda 3,1 мартга кўпайган (4.2.1- расм). Хизмат кўрсатиш таснифи хусусида фикр юритилганда, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, хизматлар соҳасининг ривожланганлик даражасига кўра турли мамлакат ва минтақаларда хизматлар ва таснифлагичлар сон ҳамда таркиб жиҳатидан фарқ қилади.

Хизматларнинг халқаро савдосини бошқариш, тартибга солиш мақсадида Халқаро Валюта Фонди уларни икки гуруҳга ажратади:

  1. Олди-сотди қилинадиган хизматлар;
  2. Олди-сотди қилинмайдиган хизматлар.

Шу ўринда хизмат кўрсатиш сифатига таъриф беришда истеъмолчиларнинг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий эҳтиёжларини ҳам қондиришга эътибор қаратиш лозим. Агар ушбу назарий хулосадан келиб чиқадиган бўлсак, хизмат сифатига қуйидагича таъриф бериш мумкин: Сервис сифати деганда жамиятнинг (одамлар, корхоналар ва давлатнинг) хизматларга бўлган эҳтиёжини тўлалигича юқори савияда қондиришга қаратилган ва уларга кам харажатлар билан тегишли даражада моддий ва маънавий жиҳатдан наф келтирадиган нуқсонсиз хизматлар мажмуаси тушунилади.

Ушбу таърифда хизмат сифатини тўлиқ ифода этиш учун тегишли жиҳатлар ўз ўрнини топган. Булар қуйидагиларда намоён бўлади: Биринчидан, мазкур таърифда сервиснинг истеъмолчилари ўз ифодасини топган бўлса, иккинчидан, хизматларга бўлган эҳтиёжнинг тўлалигича юқори савияда қондирилиши лозимлиги айтилган. Учинчидан, ҳар қандай сифат кам харажатлар билан амалга оширилса мулкдор учун самарали бўлади. Шу туфайли мазкур таърифда кам харажатлар билан тегишли даражада наф келтирадиган хусусиятлар мажмуаси ҳам ўз ифодасини топган. Энг муҳими, сервис сифати деганда нуқсонсиз хизмат тушунилади. Кўриниб турибдики, сервис сифатига берилган мазкур таъриф ҳамма жиҳатларни қамраб олган.

Ҳозирги кунда иқтисодиётни юксалтириш муаммоларини ҳал этишда товар ва хизматлар бозори алоҳида ўрин тутади. Айнан, товар ва хизматлар бозори, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши, бир томондан истеъмолчилар, яъни аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим воситаси бўлса, иккинчи томондан ушбу товар ва хизматларни ишлаб чиқарувчи субъектларнинг доимий, узлуксиз фаолият юритиши, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун барча зарур шароитларни яратиб беради. Аҳолининг турли-туман товар ва хизматларга бўлган ҳамда тобора ўсиб ва кенгайиб бораётган эҳтиёжларини имкон қадар тўлароқ қондириш мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Хизматлар бозорининг фарқланадиган асосий жиҳатлари қуйидагилар:

  1. Хизматларнижойлаштиришнингмавжудлигиваосонлиги;
  2. Ривожланганбозорталабларигажавобберишиваалоҳидахизматларни

иқтисодийфаолиятвабашоратқилишнингмураккаблиги;

  1. Замонавийлашиши ва хизматларга бўлган эътиборнинг кенгайиши;
  2. Аҳоли гуруҳларининг фаолиятга тез мослашувчанлиги;
  3. Юқори фойда олиш имконияти.

Маълумки,хизматлар соҳасининг ривожланишида кичик бизнеснинг ҳиссаси ортиши сервис ва хизматлар соҳаси тармоқлари ривожида муҳим омиллардан бирига айланди. Бу соҳада кичик корхоналар ва микрофирмалар учун кредитлаш ва имтиёзли солиққа тортиш бизнесни ривожлантириш ва хизматларни кенгайтириш учун рағбат бўлди. Ялпи ички маҳсулот таркибида тадбиркорликнинг ижобий ва юқори бўлиши аввало, тадбиркорлик фаолияти орқали товар ва хизматлар бозорининг янада фаоллашаётганлиги, унинг талаб ва таклиф асосида тартибда солиниши ҳамда бозор механизмининг яхши тузилганлигидадир.

Шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг етакчи ўринни эгаллашининг асосий сабаби касаначилик алоқаларининг яхши ривожланиб бораётганлиги, фермер ва деҳқон хўжаликларининг барқарор ривожланаётганлиги кабилардан иборат.

 Ялпи ички маҳсулот таркибида тадбиркорликнинг улуши қанчалик юқори бўлса, товар ва хизматлар бозори фаолиятининг ривожланишига шунчалик ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда тадбиркорлик шакллари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар товар ва хизматлар бозорида ўзига хос ўринни эгаллаб, чакана савдо айланиш ҳажмидаги ҳиссаси юқори салмоққа эгалиги билан ажралиб туради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 21-декабрдаги “2017-2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори соҳада янги имкониятлар эшигини очди[2].Мазкур дастур 2020-йилга қадар юртимизда етиштирилган пахта толасини тўлиқ қайта ишлаш, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини 2,7 баробардан кўпроққа ошириш ҳамда ички ва ташқи бозорга етказиб беришни назарда тутади. Бу енгил саноат тармоғининг янги рақобатбардош қиёфасини яратиш ва жаҳон савдо майдонларига ишончли кириб боришимизни таъминлайди. Таҳлилларга кўра, ҳозир экспортнинг деярли 50 фоизини ип-калава ташкил этмоқда. Келгусида унинг ҳажмини босқичма-босқич камайтириш ҳисобига ярим тайёр ва тайёр, юқори қийматли маҳсулотларни экспорт қилишга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Айни вақтда тайёр маҳсулотлар улуши умумий ишлаб чиқаришнинг 47 фоизини ташкил этаётган бўлса, истиқболда 65,5 фоизгача, экспорт таркибидаги улуши 41 фоиздан 70 фоизгача ўсиши таъминланади.

Хизматлар кўрсатиш соҳасида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, айниқса бу борада касаначиликни ривожлантириш меҳнатга лаёқатлилар учун самарали бандликни таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  1. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 2017 йил 7 февраль. “Халқ сўзи”, 2017 йил 8 февраль.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги Қарори. http://www/pravo/uz.
  3. Муаллифлар жамоаси. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари. Монография. Профессорлар М.Қ.Пардаев ва Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида — Т.: Иқтисод-молия, 2018. — 194 б.
  4. Қ.Ж.Мирзаев. Агросервис хизматлари самарадорлигини оширишнинг методологик асослари”. Иқтисод фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. 2012 й. 49-бет.
  5. М.М.Муҳаммедов. “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш – устувор масала”. “SERVIS”. Илмий-оммабоп журнал. 2009 йил, 1-сон. 53-б.
  6. Ж.М.Қурбонов. “Хизмат, хизмат кўрсатиш, сервис” “SERVIS”. Илмий-оммабоп журнал. 2009 йил, 1-сон. 58-б.
  7. И.С.Очилов. “Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолар ва уларнинг ечимлари”. Монография. “Иқтисод молия”, 2008. 37-б.
  8. Котлер Ф. Маркетинг-менежмент // Экспресс-курс. 2-е изд. / Перевод с англ. Под ред. Божук С.Г. Спб.: Питер. 2005. С-301.
  9. Макконнелл К.Р, Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В 2 Т.: Пер. Санг. Т.2. − Таллин, 1993, стр.398.
  10. cbu.uz – Ўзбекистон Республикаси марказий банки расмий веб сайти.
  11. www.stat.uz – Ўз.Р. Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти.

[1]ЎзбекистонРеспубликасиниянадаривожлантиришбўйичаҲаракатларстратегияситўғрисида. ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентинингФармони, 2017 йил 7 февраль. “Халқсўзи”, 2017 йил 8 февраль.

[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2019-йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” ги Қарори. http://www/pravo/uz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *