Якуний истеъмол усулида ҳисобланган ЯИМ ва унинг таркибий қисмларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари

А.Мамиров — ЎзР Давлат статистика қўмитаси Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармаси бошлиғи

А.Мамаджанов — Макроиқтисодий индикаторлар ва миллий ҳисоблар бошқармасининг Жамғарма ва ёрдамчи ҳисоблар бўлими бошлиғи

ЯИМ мамлакат иқтисодиётининг ривожланганлик даражаси, иқтисодиётдаги ўсиш суръатлари ва аҳолиси турмуш фаровонлигини тавсифловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

Шу билан бирга, ЯИМ кўрсаткичи хукумат учун ЯИМ турғун иқтисодиётни ифодаласа уни маблағлар киритиш йўли билан рағбатлантириш ёки аксинча жуда қизиб кетган иқтисодиётни сустлаштириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилишда ёрдам берадиган кўрсаткич ҳисобланади.

Корхоналар учун эса, ўз фаолиятини кенгайтириш ёки қисқартириш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишда асос бўлади. Инвесторлар учун ҳам ЯИМ ни кузатиш иқтисодиётга инвестиция киритиш тўғрисидаги қарорларни қабул қилишларида ёрдам беради.

Якуний истеъмол усулида ЯИМ ни ҳисоблаш кенгроқ тарқалган усул бўлиб, иқтисодиётда иштирок этаётган гуруҳларнинг истеъмоли қийматини кўрсатиб беради. Масалан, аҳоли ўз маблағларининг асосий қисмини турли товар ва хизматлар сотиб олишга сарфласа, тадбиркорлар ўз фаолиятини ривожлантиришга, яъни асосий капиталга (асосий воситалар, асбоб ускуналар сотиб олишга) сарфлашади. Шунингдек, ҳукумат ҳам ўз маблағларини соғлиқни сақлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, таълим, ижтимоий химоя, мудофа, хавфсизлик ва бошқаларга сарфлайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам ўз маблағларини аҳолига яшаш бўйича хизматлар, соғлиқни сақлаш, маданият ва дам олиш, таълим, ижтимоий химоя, сиёсий партияларнинг фаолияти, атроф муҳит мухофазаси каби хизматларни кўрсатишга сарфлайди. Буларнинг барчаси мамлакат иқтисодиёти усишига хисса қўшади. Бундан ташқари, иқтисодиётда ишлаб чиқарилган бир қанча товар ва хизматлар ташқи дунёга экспорт қилинади, бу эса соф экспорт қийматида кўринади. Шунингдек, мамлакатда истеъмол қилинадиган бир қанча товар ва хизматлар ташқи дунёдан импорт қилинади. ЯИМ ҳисоб китоблари экспорт ва импортга харажатларни ҳам ҳисобини юритади.

Якуний истеъмол усулида ЯИМ ни қуйидаги формула билан ҳисобланади:

ВВП = C + G + I + NX.

C – мамлакат иқтисодиётидаги барча хусусий истеъмол ва истеъмол харажатларини, G – бу давлат харажатларини, I — мамлакатдаги барча инвестициялар ҳажмини, NX – малакатдаги соф экспорт қийматини ифодалайди.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти мисолида кўрадиган бўлсак, 2016 йилда ЯИМ якуний истеъмол усулида қуйидагича  таснифланади:

 

ЯИМ нинг якуний истеъмол йўналишлари бўйича таркиби (% ҳисобида)

 

  1991й. 1995й. 2000й. 2005й. 2010й. 2016й.
ЯИМ жами 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0
Якуний  истеъмол
харажатлар
и
77,0 72,9 80,6 64,3 64,8 74,7
уй хўжаликлари 54,9 50,1 60,9 47,4 47,9 55,6
давлат бошқаруви идоралари 20,7 22,3 18,7 15,9 15,8 18,1
УХХКНТ 1,4 0,5 1,0 1,0 1,1 1,0
Ялпи жамғариш 26,8 24,2 19,6 28,0 25,5 25,3
асосий капиталнинг

ялпи жамғармаси

25,1 33,0 24,0 22,0 27,3 26,2
моддий айланма воситалари захирасининг ўзгариши 1,7 -8,8 -4,4 6,0 -1,8 -0,9
Товар ва хизматлар экспорт-импорти қолдиғи -3,8 2,9 -0,2 7,7 9,7 0,0
экспорт 35,3 31,6 26,5 37,9 33,1 18,0
импорт 39,1 28,7 26,7 30,2 23,4 18,0

 

   Юқоридаги жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, жорий нархларда ЯИМ истеъмоли таркибида асосий улуш якуний истеъмол харажатлари хиссасига тўғри келади. Якуний истеъмол харажатларида асосий улуш уй хўжаликлари хиссасига тўғри келади ва уларнинг салмоғи 1991-2016 йилларда 43,9 % дан 63,1 % гачани ташкил этди.

   Шунингдек, кузатилаётган даврда ЯИМ таркибида давлат муассасаларининг якуний истеъмолга қилган харажатлари улуши сезиларли даражада ўзгариб турди ва 1991 йилдаги 20,7 % дан 2016 йилда 18,1 % га камайди.

   Шу билан бирга, Нотижорат ташкилотлари томонидан уй хўжаликларига кўрсатилган нобозор хизматларининг ЯИМ даги улушини таҳлил қиладиган бўлсак, ўртача 1,1 %  ни ташкил этганини кузатиш мумкин.

   Ялпи жамғарилиш кўрсаткичининг ижобий ўзгариши асосий фондлар ва моддий айланма воситалари ўсишини ифодалайди. 1991-2016 йилларда ялпи жамғарилишнинг улуши барқарор ривожланиш тенденциясига эга бўлиб, ЯИМ нинг ўртача 25,3 фоизини ташкил қилди. Ялпи жамғарилишнинг асосий улушини асосий капиталнинг ялпи жамғарилиши ташкил қилиб, иқтисодиётда инвестицион фаолликни ифодалайди. Мазкур кўрсаткичнинг улуши 1991 йилдаги 25,1 фоиздан 2016 йилда 26,2 фоизгача ўсди.

   Кузатилаётган давр мобайнида товар ва хизматлар соф экспортининг ЯИМ даги улуши ўртача 2,1 % ни ташкил қилди (экспорт 30,5%, импорт 28,4 %).

   Кейинги йилларда ЯИМ нинг асосий элементларида барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.

   Бу маълумотларни таҳлил қилиш орқали мамлакатда яратилаётган ЯИМ нинг қанча қисми истеъмол қилинмоқда ва қанча қисми жамғарилмоқда ёки инвестиция қилинмоқда деган саволларга жавоб олиш мумкин. Шу билан бирга, якуний истеъмол харажатларининг таркиби бўйича ҳам мамлакат аҳолисининг турмуш фровонлигини баҳолаш мумкин. Давлат органлари харажаталарини таркиби бўйича таҳлил қилиш орқали эса давлат сиёсатининг йўналишини баҳолаш мумкин.

   Миллий ҳисоблар кўрсаткичларини ҳисоблашда қамровни тўлиқ ташкил этиш, тўғри таснифлаш, ҳисоблаш методларининг халқаро стандартларга мос келиши, Миллий ҳисоблар 2008 қўлланмаси талабларига жавоб бериши кўрсаткичларнинг хаққонийлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, иқтисодиётдаги мавжуд иқтисодий ҳолатни тўғри баҳолаш имконини беради.

   Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги 3165-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, якуний истеъмол усулида ЯИМ ва унинг таркибий қисмларини ҳисоблаш услубиятини такомиллаштириш бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • уй хўжалиги кузатувлари маълумотларини, давлат бошқаруви органларининг якуний истеъмол харажатлари таркибини ва уй хўжаликларига хизмат кўрсатувчи нотижорат ташкилотлари харажатлари таркибини халқаро ташкилотлар тавсия этаётган ва жаҳон тажрибасида фойдаланилаётган янги таснифлагичлар ҳамда МҲТ-2008 стандартлари асосида шакллантириш;
  • асосий капитални ялпи жамғариш бўйича халқаро таснифлагичлар, жумладан МҲТ-2008 да келтирилган активлар таснифлагичи ва уларни қўллаш бўйича тавсияларни ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
  • товар моддий захиралари маълумотларини Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Миллий ҳисобларда товар моддий захиралари қўлланмаси қоидалари ва МҲТ-2008 стандартлари асосида шакллантириш;
  • экспорт ва импорт маълумотларини шакллантириш бўйича Халқаро валюта фонди томонидан ишлаб чиқилган Тўлов баланси ва халқаро инвестицион ҳолат қўлланмаси қоидалари ва МҲТ-2008 стандартларини ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш;
  • истеъмол харажатларини доимий нархларда баҳолаш учун мос нарх индексларини такомиллаштириш, шунингдек якуний истеъмол харажатлари ва нарх индексларини шакллантиришда фойдаланиладиган таснифлагичларни умумийлиги ёки мувофиқлигини таъминлаш;
  • товар моддий захиралари маълумотларини ўртача нархларни ҳисоблаш бўйича халқаро услубий тавсияларни ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш.

    Ушбу ишларни амалга ошириш ҳамда миллий ҳисобчилик тизими амалиётига тадбиқ этиш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мамалакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг рақамларда тўғри ифодаланишини таъминлашга ёрдам беради. Шу билан бирга, миллий ҳисобчиликнинг халқаро стандартларга мослигини таъминлашга, кўрсаткичлар таҳлилини юқори савияда ташкил этишга имкон яратади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *